13 O’tkinchi kvartsekstakkordlar nima?
Куйда ёки басда поғонама поғона харакатда ўткинчи давралар қўлланиши мумкин. Учтовушлик ва унинг секстаккорди ўртасида кучсиз хиссада ишлатиладиган квартсектаккорд ўткинчи дейилади: ўткинчи бўлиб Т ва Т6 орасида D6/4, S ва S6 орасида Т6/4 ишлатилади. Агар куйда 1-2- 3 поғонама поғона харакат берилса басда унга қрама қарши 3-2-1 олинади ва T6-D6\4-T изчиллиги ишлатилади.
Агар куйда 3-2-1 поғонама поғона харакат берилса басда унга қарама-қарши 1-2-3 олинади ва T-Д6/4-T6 изчиллиги ишлатилади.
Агар куйда 4-5-6 поғонама-поғона харакат берилса басда унга қарама-қарши 6-5-4 олинади ва S6-T64-S изчиллиги ишлатилади.
Агар куйда 6-5-4 поғонама-поғона харакат берилса басда унга қарама-қарши 4-5-6олинади ва S-T64-S6изчиллиги ишлатилади.
Учтовушлик в аунинг қайтарилиши орасида кучсиз хиссада ишлатиладиган квартсекстаккорд ёрдамчи дейилади. Ёрдамчи бўлиб Т ва унинг қайтарилиши орасида S6/4 ишлатилади, D ва унинг қайтарилиши орасида Т6/4 ишлатилади.
14 Asosiy dominantseptakkordning ishlatilishi haqida ayting
Ладнинг V поғонасидан тузилган септаккорд доминантсептаккорд дейилади. Гармонияда D7 тўлиқ ва нотўлиқ холда ишлатилади. Нотўлиқ деб квинтаси туширилган аккордга айтилади. Туширилган квинта ўрнига прима жуфтланади. Унинг таркибида нотурғун товушлар бўлганлиги учун у нотурғун аккорд, ноохангдош интерваллар бўлганлиги учун ноохангдош аккорд дейилади ва ечилишни талаб қилади. Натижада тўлиқ D7 нотўлиқ Т га, нотўлиқ D7 тўлиқ Т га ечилади.
Тўлиқ D7Т га ечилганда товушлар йўналиши қуйидагича бўлади: септима ва квинта поғонама-поғона пастга, терция бир поғона юқорига, прима юқорига Т нинг примасига сакраш билан ўтади.
Нотўлиқ D7 Т га ечилганда юқорида жуфтланган прима товуши ўз ўрнида қолади, септима пастга, терция ва прима юқорига харакат қилади.
D7 зич, кенг ва аралаш жойлашувда ишлатилади. Аралаш жойлашувда икки жуфт овознинг ораси зич, бошқа икки жуфт овознинг ораси кенг бўлади.
D7 дан олдин Т, Т6, S, S6, D, D6,K64 келиши мумкин. Агар у Т, Т6 ёки К64дан кейин келса параллел, соф ва камайтирилган квинталарга йўл қўйилади. Агар D7S дан кейин келса параллел квинталарга йўл қўймаслик учун уни нотўлиқ холда олиш шарт. Агар D7Dучтовушлигидан кейин келса пастлама ёки юқорилама поғонама-поғона харакат вужудга келади, яъниDнинг примасидан кейин D7 нинг септимаси пайдо бўлади ва бу товушўткинчи септима дейилади. Агар D7S ёки S6 дан кейин келса S ва D7учун умумий бўлган товуш ўз ўрнида қолади ва тайёрланган септима дейилади.D7 нинг таркибида S нинг хам товуши мавжуд бўлганлиги учун бу аккорд бифункционал аккорд дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |