60.Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Харакатлар стратегияси - миллий тараккиётимизнинг янги боскичи.
2017 yil 7 fevralda Prezident Sh.Mirziyoyevning farmoni asosida respublikada olib borilayotgan islohotlar samarasini yanada oshirish, davlat va jamiyatning har tomonlama va jadal rivojlanishi uchun shart-sharoitlar yaratish, mamlakatimizni modernizatsiya qilish hamda hayotning barcha sohalarini liberallashtirish boʼyicha ustuvor yoʼnalishlarni amalga oshirish maqsadida aholi va tadbirkorlarni oʼylantirayotgan dolzarb masalalarni har tomonlama oʼrganish, amaldagi qonunchilik, huquqni qoʼllash amaliyoti va ilgʼor xorijiy tajribani tahlil qilish, shuningdek keng jamoatchilik muhokamasi natijasida ishlab chiqilgan 2017 — 2021 yillarda Oʼzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʼnalishi boʼyicha Harakatlar strategiyasi tasdiqlandi.
I. Davlat va jamiyat qurilishi tizimini takomillashtirishning ustuvor yoʼnalishlari
II. Qonun ustuvorligini ta‘minlash va sud-huquq tizimini yanada isloh qilishning ustuvor yoʼnalishlari
III. Iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirishning ustuvor yoʼnalishlari
IV. Ijtimoiy sohani rivojlantirishning ustuvor yoʼnalishlari
V. Xavfsizlik, millatlararo totuvlik va diniy bagʼrikenglikni ta‘minlash hamda chuqur oʼylangan, oʼzaro manfaatli va amaliy tashqi siyosat sohasidagi ustuvor yoʼnalishlar
61.“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, “Ҳалк давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” концептуал ғоялар - Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида кўзда тутилган ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишнинг асоси.
Президентимиз БМТ юксак минбаридан туриб, “Жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган мақсад — “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган, оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат”, дея барчанинг эътиборини мамлакатимизда изчил олиб борилаётган тизимли ислоҳотларга қаратди. Шунингдек, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган шиорлар нуфузли халқаро анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини тайёрлаш, Бош Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича таклифлари ҳам барчанинг диққат-эътиборини тортди.Юртбошимизнинг “Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашдан иборат бўлган энг муҳим устувор вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш”, деган сўзлари ҳам миллати ҳамда эътиқодидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар бир инсонда яна бир бор чуқур ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини теранлаштирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |