1. Фуқаролик жамияти ҳақида ғоялар эволюцияси Фуқаролик жамиятининг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тузилмалари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари



Download 176,5 Kb.
bet2/5
Sana29.03.2022
Hajmi176,5 Kb.
#516477
1   2   3   4   5
Bog'liq
Лекция 2

Абу Али ибн Сино (980-1037) фикрича ижтимоий муносабатлар одамлар ўртасидаги тафовут ва тенгликсизлик натижасидир. Хусусан, Ибн Сино “иқтисодий ва ижтимоий ҳамда шахсий хусусиятларга кўра тенгликсизлик - инсон ижтимоий фаоллиги сабаби ҳисобланади” деб таъкидлайди. Идеал давлат қуриш эса жамият аҳолисининг маънавий- ахлоқий равнақи билан боғлиқ. Унинг фикрича, маънавий ахлоқий қадриятларнинг юксак қадрланиши нафақат ҳар томонлама фаровонликни, балки жамиятда адолат ва барқарорликни ҳам таъминлайди.
Адолатли давлат бошқаруви, унинг мукаммал назарий асосларини яратиш борасида улкан илмий мерос қолдирган ўрта асрлар мутафаккири, давлат арбоби Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари муҳим манба ҳисобланади. У амалдорларни ахлоқий фазилатларига қараб танлаш, адолат ва инсофни оёқ ости қиладиган кишиларни давлат ишларига аралаштирмасликни, давлатни бошқаришда кенгаш билан олиб бориш, фаолиятларни мунтазам назорат қилиш, итоат, ижро ва сифатлари тўғрисидаги қарашлари билан аҳамиятлидир. Айникса, Низомулмулкнинг«Кўпчилик бўлиб қабул қилинган тадбир энг савобли бўлади ва шундай йўл тутиш керак»1 деган фикрлари аждодларимизнинг давлат қурилишининг адолатли тартиботларига катта эътибор берганлигидан далолатдир.
Ижтимоий-сиёсий тафаккур ривожи ва ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий шарти - қонун устуворлиги тамойилини амалиётда қўллаш тажрибасини Шарқнинг буюк давлат арбоби ва саркардаси Амир Темур (1336-1405) бой ижтимоий-сиёсий ва маънавий мероси асосида кўриш мумкин.Унинг тузукларида давлат тизими, уни идора қилиш услублари ва воситалари, ундаги турли лавозим-вазифалар даражаси, табақаларнинг тоифаланиши, ҳарбий қўшинларнинг ташкил этилиши, жанг олиб бориш маҳоратлари, адолатли солиқ турларининг жорий этилиши, мамлакатни ободонлаштириш тадбирлари миллий давлатчиликнинг юксак маданий ва ҳуқуқий даражада шакллантиришга эришганлигидан далолат беради. “Ҳар мамлакатнинг яхши кишиларига мен яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бузуқлар ва ахлоқсиз одамларни мамлакатиимдан қувиб чиқардим. Пасткаш ва разил одамларга ўзларига лойиқ ишлар топширдим ҳамда ҳаддларидан ошишларига йўл қўймадим. Улуғларини ва шараф - эътиборли кишиларни ҳурматлаб, мартабаларини оширдим. Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим».1

Комил инсонлар жамияти ҳакидаги ғоялар Алишер Навоий (1441-1501) сиёсий ва адабий фаолияти асоси бўлиб хизмат қилди. А.Навоий идеал ижтимоий-иқтисодий тузум ҳакидаги қарашларини ўзининг “Садди Искандарий” (1485), “Маҳбуб- ул-қулуб” (1500), “Пайғамбарлар ва подшолар тарихи” (1488) ва б. асарларида ёритган. Ижтимоий-иқтисодий тузум муаммоларини фақат адолатли ҳукмдор бошқараётган ва қонун устувор бўлган мамалкатда амалга ошиши мумкин. Шундай қилиб, А.Навоий учун адолат ва қонун ижтимоий тараққиётнинг асоси ҳисобланади. Унинг концепиясида ҳукумдор шахс алоҳида аҳамият касб этади. Фазилатли ва идеал шахс ҳакида мулоҳза юритар экан Навоий ўзига хос инсонпарвар назарияни яратади. Ўз назариясида мутафаккир, бир томондан ҳукумдор ва боғбонни, бошқа томондан давлат ва боғни солиштиради. Унга кўра, агар боғбон ақлли ва меҳнатсевар бўлса, унинг боғи гуллаб-яшнайди. Худди шундай агар мамлакатнинг ақлли, доно, адолатли, халқи учун қайғурадиган ва уни севадиган ҳукумдори бўлса, у ривожлниб фаровонлашади.


Юқорида айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, XVIII аср ўрталарига келиб фуқаролик жамияти - давлат анъанавий парадигмаси (давлатнинг манфаатидан келиб чиққан холда бирор бир муддатга мўлжалланган, қонун даражасига кўтарилмаган харакат учун қўлланма) қайта кўриб чиқила бошланди. Бу жараён XVIII - XIX асрларга келиб тўхтади, бу даврга келиб янги тизим ўзининг - хусусий мулк, эркин бозор иқтисодиёти, парламентар демократия ва ҳуқуқий давлат, ижтимоий ва сиёсий соҳалар ўртасидаги бўлиниш.


Фуқаролик жамияти демократик нормалари ва қадриятлари замонавий ижтимоий-фалсафий тафаккурда ҳам тахил қилинган. Замонавийроқ кўринишда демократия ғоялари Туркистонда маърифатпарвар жадидлар фаолиятида кузатилади. Европада бўлгани каби Туркистонда ҳам ўрта асрлар феодал муносабатлари, догма ва анъаналарга қарши бўлган маърифатпарвар ғоявий оқим сифатида характерланади. У прогрессив кучларнинг мамлакатни феодал турғунлик давридан олиб чиқишга харакат қилган ва курашганларини акс эттиради. Жадидлар таълим тизимини ислоҳ этишни талаб қилиб, дунёвий фанлар фаолроқ ўқитиладиган янги усулдаги мактабларни очган, уларда аниқ, табиий-илмий, иқтисодий фанлар ўқитилган.




Замонавий тадқиқотчилар таъкидлашича, демократик қайта қуриш ғоялари ва фуқаролик жамияти шаклланиши ёш хиваликлар ва ёш бухороликлар уюшмалари дастурларида ўз аксини топган. Улар жадидлар либерал харакати сифатида нафақат ижтимоий муносабатларни ислоҳ қилишда, балки 1920 йилда Хива ва Бухорода халқ намойишларида иштирок этганлар. Туркистон автономияси учун курашган жадидлар, мустақиллик учун харакатга муносиб хиссасини қўшган.

Юртимизда ижтимоий-фалсафий фикр, хусусан жадидлар қиёфасида, фуқаролик жамияти ғоялари маърифат қадриятининг шаклланишига қаратилган эди. М.Бехбудий, А.Авлоний, А.Фитрат ўз давридан илгарилаб ўтиб, фукаролик жамияти фақат мустақил мамлакат доирасида амалга ошиши, ҳақидаги хулосасини айтадилар. Бундан ташкари, улар, анъана ва урф-одатлар демократлашувга тўсиқ бўлмаслигини, аксинча, мавжуд анъаналар доирасида амалга оширилган модернизация, фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва барқарор тараққиётининг муҳим омили эканлигини асослайди.


Шуни таъкидлаш лозғимки, “жамият” ва “фуқаролик жамияти” тушунчалари синонимлар эмас. Умуман олганда жамият – бу кишиларнинг бутун умумийлиги, уларнинг органик бирлиги ва яхлитлиги. Жамият бирлашишга мойил бўлган бирликлар, яъни гуруҳлар, синфлар, қатламлардан иборат. Давлат жамиятининг энг муҳим таркибий элементидир. У жамиятда асосан сиёсий функцияларни бажаради.



Download 176,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish