4. Темир йўл бўлимида: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 766-I-сон 15.04.1999 йил Темир Йўл транспорти тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 109-сон 13.04.2012 йил Ўзбекистон Республикаси Темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида қонун ва қарорларга асосланиб Навоий вилоятидан: Навоий бекати, Бинокор бекати, Қизилтепа бекати, Тинчлик бекати, Кармана бекати, Канимех бекати, Зафаробод бекати, Каракатта бекати, Мустақиллик бекати, Аджибугут бекати, Қизил-Қудуқ бекати, Янги-Зарафшан бекати, Учқудуқ-1 бекати, Учқудуқ-2 бекати, Майлисай бекатларида юклар тушурилади ва юклар қайта юкланиб шу бектлардан жунатилади. Булар тўғрисида жадваллар асосида ўргандим. Навоий вилоятида қўйидаги темир йўл бекатларидан яъни Навоий бекатидан битум, Бинокор бекатидан ғишт махсулотлари, Қизилтепа бекатидан цемент махсулотлари, Тинчлик бекатидан металлар, Кармана бекатидан алюмен ойналар, Янги-Зарафшон бекатидан хар хил турдаги юклар юкланиб импорт қилинади.
Фаргона вилоятининг транспорт қатнови бормаган чекка худудларга йўналишлар очиш бўйича ўрганиш.
Фаргона вилоятида 60 та транспорт қатнови бормаган худуддан 52 тасига транспорт қатнови қўйилган бўлиб қолган Фаргона вилояти бўйича жамоат транспорти хизматлари билан қамраб олинмаган 8 та аҳоли пунктларига транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича манзилли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Фаргона вилояти Транспорт бошқармасининг низоми, гувохномаси, лицензиялаш тўғрисидаги карорлар, автостанция, автовокзал бекатлар тўғрисидаги жадваллар хисоботга илова қилинади.
3. Йўловчи ва юкларни ташиш жараёнларида фойдаланиладиган транспорт ҳужжатлари ва уларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари. Транспорт фаолиятини лицензиялаш.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида автотранспорт соҳасида бир қатор қонун ва қонуности хужжатлари тасдиқланган:
“Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонун (30.08.1996й.),
“Шаҳар йўловчи транспорти тўғрисида”ги қонун (25.04.1997й.),
“Автомобиль транспорти тўғрисида”ги қонун (29.08.1998й.),
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун (19.08.1999й.),
“Фаолиятни айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонун (25.05.2000й.),
“Tадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун (25.05.2000й.),
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун (29.06.2007й.) ва бошқа қонун ва қарорлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2019 йилдаги “Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №424-сонли қарори ижроси бўйича;
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилиши тухтатилган.
2021 йил 1 январдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчилар ташиш тақиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |