1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар


СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ



Download 1,28 Mb.
bet80/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81
Bog'liq
Kubayeva

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ


РЕЖА:
1. Сертификатлаштиришнинг ривожланиш тарихи;
2. Сертификатлаштириш ва сифатни бошқаришнинг қонуний ва меъёрий асослари.


1. Сертификатлаштиришнинг ривожланиш тарихи
Ҳозирги вақтда сертификат деган атамани тез-тез учратиб турамиз. Бу қандай атама деб сўрасангиз турлича талқин олишингиз мумкин: кимдир бирор малака олганлик тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжат деса, яна кимдир, маҳсулотни сифати тўғрисидаги ҳужжат, баъзи бировлар эса маҳсулотни ҳудудимизга олиб кириш ёки олиб кетиш учун божхонага кўрсатилиши лозим бўлган ҳужжат деб таъриф беради. ўйлаймизки, дарслигимизнинг ушбу бўлимларини ўқиб ва ўрганиб чиқиб шу билан бирга маълум кўникмага эга бўлганингиздан сўнг ушбу атамага албатта аниқ ва мукаммал жавоб топасиз.
Сертификат сўзининг маъносини келтиришдан олдин мавзудан бироз четга чиқамиз.
Маълумки, Шарқ, жумладан ўзбекистонимиз чет элларда нафақат гўзал табиати ва меҳнатсевар халқи билан, балки ўзининг кўзни қамаштирадиган, ранг-баранг мева, сабзавот ва турли маҳсулотларга сероб бозорлари билан ҳам машҳурдир. Бундан ташқари, бизнинг бозорлардаги яна бир ўзгачалик ҳам бор. Агар расталар оралаб юрадиган бўлсангиз, сотувчилар, деҳқонлар мева-чевалардан узатиб, тотиб кўришни таклиф этишларини гувоҳи бўласиз (албатта, тотиб кўрганлик учун ҳақ сўралмайди). Буни тагида бир маъно ётадики, у ҳам бўлса, маҳсулотнинг сифатига харидорнинг ўзи баҳо берсин, яъни, таклиф килинаётган маҳсулот сифати ва унга суралаётган нарх 2 мутаносиб равишда белгиланаётганлигига ўзи ишонч ҳосил қилсин.
Қадимдан бизда бир тушунча бор. Харид пайтида савдо мукаммал ва тўлиқ бўлиши учун учта томон иштирок этиши керак. Биринчи томон – олувчи (харидор), иккинчи томон – сотувчи (тайёрловчи) ва учинчи – холис томон. Учинчи томон сотилаётган буюм ёки маҳсулотга қўйилган нарх ушбу маҳсулот эга бўлган сифат кўрсаткичларига мутаносиб эканлиги тўғрисида кафолат берган. Бунда учинчи томон албатта маҳсулот тўғрисида ўзининг холисона фикрини ҳаққоний билдира олиши, жуда кўп вақтдан буён шу фаолият билан шуғулланаётганлиги сабабли сотилаётган маҳсулотнинг шу вақтда ва шу бозордаги нархи бир-бирига мос тушушини белгилай оладиган мутахассис бўлиши талаб этилади. Савдонинг бу тури асосан катта миқдордаги ёки қимматбаҳо харид пайтида қўлланилган бўлиб, бу ҳолатни ҳозир ҳам қорамол, қўй ёки от савдоларида учратишимиз мумкин. Ўртада турувчи холис томон (уларни даллоллар деб юритилган) савдони бир муқим бўлишига ёрдам бериб, савдо объектига хос бўлган сифат кўрсаткичларига тавсиф беради ва холисона баҳо беради. Бу шахсни ҳозирда кўп қўлланилаётган брокер билан тенглаштириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки брокер сотилаётган ёки олинаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари тўғрисида етарли баҳо бера оладиган шахс сифатида эмас, балки сотувчи томондан белгиланган нархда маҳсулотни сотиш ёки сотиб олиш билан шуғулланади. Биз сертификатлаштиришни тушунтириш мақсадида танлаган мисолимизда савдо тугагандан сўнг сотувчи томон ўз савдосидан, олувчи томон эса харидидан ва савдо объектининг мавжуд сифат кўрсаткичларидан ишонч ҳосил қилиб, қониқиш ҳиссига эга бўлади. Бу савдонинг яна бир муҳим хусусияти – учинчи холис томон сифатида алоҳида ишончга ва нуфузга эга бўлган, ростгўй шахсларгина иштирок этиши мумкин. Биздаги мана шу савдо тури бир неча юз йиллардан бери мавжуд бўлиб, чет давлатларда сертификатлаштириш деб аталувчи фаолиятга айнан шу асос солган бўлса ҳам ажаб эмас.
Сертификатлаштириш гувоҳлик бериш, қайд ёки шаҳодат этиш, 3 ишонч билдириш маъноларини билдирувчи certifus (лотинча) сўзидан олинган бўлиб, керакли ишончлилик билан маҳсулотнинг муайян стандартга ёки техникавий ҳужжатга мувофиқлигини учинчи, холис ва тан олинган томон тарафидан тасдиқлайдиган фаолиятни билдиради.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқилаётган турли хил маҳсулотлар муайян сифат кўрсаткичларига эга бўлиши керак. Сифат кўрсаткичлари эса маълум, белгиланган талабларга мувофиқ /мос/ келиши лозим. Мувофиқлик ўз навбатида маълум стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатларга мос келишини талаб этади. Мувофиқликни сертификатлаштириш (яъни тасдиқлаш) мумкин.
"Сертификатлаштириш" тушунчаси биринчи марта Халқаро стандартлаштириш ташкилоти Кенгашининг сертификатлаштириш масалалари бўйича махсус қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб ва бу муҳим тушунча "Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва синов лабораторияларининг аккредитлаш соҳаларидаги асосий атамалари ва уларнинг қоидалари" қўлланмасига киритилган.
Қайта ишланган Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг қўлланмасида "сертификатлаштириш" атамасининг фақатгина изоҳлари берилган:
Сертификатлаштириш умумий атама бўлиб, маҳсулот, технологик жараён ва хизматларнинг сертификатлаштиришда /мувофиқликни тасдиқлашда/ учинчи томоннинг қатнашиши ва унга холисона баҳо бериши тушунилади.
Сифат тизимини баҳолаш соҳасидаги тараққиёт сифат тизимини сертификатлаштириш /ташкилотнинг сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятларини сертификатлаштириш/ бўйича янги долзарб йўналишни келтириб чиқардики, ушбу йўналиш бугунги кунда кенг қўлланилиб, бозор иқтисодиётидаги рақобатбардошлик, ўзаро савдосотиқнинг самараси ва истиқболилик даражаларини белгилаб берадиган омиллардан асосийси сифатида сахнага чиқмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг 4 сертификатлаштириш соҳасида жуда катта ишлар амалга оширилди ва ҳозирги кунда ҳам бу соҳанинг ривожланиши, халқаро миқъёсда тан олиниши устида «ўзстандарт» агентлиги томонидан катта эътибор берилмоқда. Бинобарин, 1992 йил мустақилликнинг илк йилларидаёқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлат маркази («Ўздавстандарт») ва кейинчалик, 2002 йилда, ушбу соҳани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида мустақил «Ўзстандарт» агентлиги ташкилотига айлантирилиши Ҳукуматимиз томонидан бу соҳага берилаётган аҳамиятнинг махсул сифатида қараш мумкин. Давлатимиз томонидан сертификатлаштириш ишларини ташкиллаштириш, уни тартибга тушириш ва бу соҳанинг қонуний асосини яратиш мақсадида 1993 йил «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши, бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган ва четдан олиб кирилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисида Қарорнинг қабул қилиниши, уни амалга ошириш мақсадида қатор чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳам айтиб ўтилган сўзларнинг яққол мисолидир.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish