1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар



Download 1,28 Mb.
bet29/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

Ишчи ўлчаш воситаси (ordinary measuring instrument) — ўлчов бирлигининг ўлчамини бошқа ўлчаш воситаларига узатиш билан боғлиқ бўлмаган ўлчашлар учун мўлжаллан­ган ўлчаш воситаси.
Асосий ўлчаш воситаси — ўлчаш вазифасига мувофиқ қиймати олиниши зарур бўлган катталикни ўлчаш воситаси.
Ёрдамчи ўлчаш воситаси (auxiliary (measuring) instrument) — ўлчаш натижаларини талаб этилган аниқликда олиш учун асосий ўлчаш воситасига ёки ўлчаш объектига таъсирини ҳисобга олиш зарур бўлган катталикни ўлчаш воситаси. Мисол, газнинг ҳажмий сарфини ўлчаш жараёнида шу газ- нинг температурасини ўлчаш термометри.
Таққослаш воситаси — бир турдаги ўлчовларни ёки ўлчаш асбобларининг кўрсаткичларини бир-бири билан таққослаш имконини берадиган техник восита ёки махсус яратиладиган муҳит. Баъзан техник воситалар таққослаш вазифасини таъминловчи ўлчаш воситаси билан жиҳозланади. Бир палласига эталон тош, бошқа палласига эса текшириладиган тош қўйиладиган пишангли (ричагли) тарози уларни таққослаш воситаси бўлади.
Қонунлаштирилган ўлчаш воситаси (legal measuring instrument) — ваколатланган идора томонидан яроқли деб топилган ва ишлатишга рухсат берилган ўлчаш воситаси. Серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишчи ўлчаш во­ситаси турини тасдиқлаш йўли билан қонунлаштирилади, ноёб ишчи ўлчаш воситалари, ўлчаш ва қиёслаш ускуналари, ўлчаш тизимлари, уларнинг турлари эса метрологик хизматлар томонидан ўтказиладиган метрологик аттестациялаш йўли билан қонунлаштирилади.
Ўлчаш воситаси кўрсатувчи қурилмасининг рақамлар би­лан белгиланган тартибли қатор белгилардан иборат бўлган қисмини ўлчаш воситасининг шкаласи (scale) дейилади.
Ўлчаш воситаларининг хили ва тури бўлади.
Ўлчаш воситасининг хили (pattern of a measuring instrument) — бир хил вазифани бажарувчи, бир принципда ишлашга асосланган, бир хил тузилган ва бир техник ҳужжат бўйича тайёрланган ўлчаш воситаларининг мажмуи. Бир хилдаги ўлчаш воситалари турли модификацияда бўлиши (масалан, ўлчаш кўлами бўйича фарқланиши) мумкин.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish