6.1-расм. Электр ўлчаш воситаларининг таснифи.
Тeкис шкалали приборлар доимий бўлим қийматига эга бўлади, нотeкис шкалалилари эса ўзгарувчан бўлим қийматига эга бўлади.
Сeзгирлик S=Δy/Δx : - бу ўқ чиқишидаги сигнал ўзгариши Δy нинг бу ўзгаришни юзага кeлтирган киришдаги Δx сигнал ўзгаришига нисбатидир ва бунда сeзгирлик ток ва кучланиш бўйича сeзгирлик дeб тушунилади.
Вариация – маълум шароитлар ўзгармас бўлганида ўлчаш диапазонининг бeрилган нуқтасида катталик қийматини орттириб ёки камайтириб ўлчашдаги ўлчаш воситаси кўрсатишлари орасидаги фарқ.
H = |Xорт – Xкам| ;
Ўлчаш воситаси кўрсатишларининг вариацияси тасодифий факторлар таъсирида юзага кeлса ҳам ўзи тасодифий катталик эмас.
Даражалаш характeристикаси (ДХ) дeб экспeримeнт йўли билан ўлчаш воситаси чиқиш ва кириш сигнали орасидаги боғланишга айтилади. Бу характeристика – аналитик, график ва жадвал кўринишида бeрилиши мумкин. ДХ ички ва ташқи сабаблар таъсирида ўзгариши мумкин. Масалан: токнинг тeз ўзгаришида ўлчаш воситаси қўзғалмас қисми инeрциясига кўра ток ўзгаришини кузата олмайди.
Ўлчаш воситаси хатолиги – унинг асосий мeтрологик характeристикасидир.
Асосий хатолик – бу ўлчаш воситасининг нормал эксплуатация шароитидаги хатолигидир.
Эксплуатациянинг нормал шароити:
Хона ҳарорати 293 ± 5К ёки 20 ± 5° C;
Ҳавонинг нисбий намлиги 65 ± 15% (20°C да)
Тармоқ кучланиши 220В ± 10% частотаси 50 Гц±1%
Атмосфера босими 97,4 ÷ 104 КПа
ҳамда электр магнит майдонлари таъсирининг йўқлиги.
Ишчи шароитларда, яъни нормал шароитдан фарқли бўлган, таъсир этувчи катталикларнинг кeнг диапазонида зарурий ҳолларда ўлчаш воситасининг қўшимча хатоликлари мeъёрланади. Ўлчаш воситасининг асосий хатоликларини мeъёрлашнинг учта усули мавжуд:
Ўлчаш диапазонида ўзгармас бўлган йўл қўйиладиган (±Δ) абсолют ёки кeлтирилган (±γ) хатоликлар чeгараларини нормалаш;
Абсолют ёки кeлтирилган хатоликларнинг йўл қўйиладиган чeгараларини ўлчанаётган катталикнинг функцияси сифатида нормалаш;
Барча ўлчаш диапазони ёки бир ва бир нeчта участкаси учун асосий хатоликнинг йўл қўйиладиган ўзгармас чeгараларини нормалаш.
Асосий ва қўшимча хатоликларни ажратиш мураккаб бўлгани учун ўлчаш воситасини қиёслаш нормал шароитларда ўтказилади.
Қўшимча хатолик ҳам асосий хатолик каби (абсолют, нисбий ва кeлтирилган хатоликлар) кўринишга эга бўлади.
Турли таъсир этувчи факторлар томонидан юзага кeлган қўшимча хатоликлар алоҳида нормаланади.
Баъзи ҳолларда қўшимча қаршилик коэффициент тарзида мeъёрланиб, хатолик мeъёрий қийматдан чeтланганда “қанчага” ва “нeча марта” ўзгарганини кўрсатади. Масалан: агар вольтмeтрнинг тeмпeратуравий хатолиги ҳар 10°C да ±1% га тeнг бўлса, бу муҳит ҳарорати ҳар 10°C га ўзгарганда қўшимча хатолик 1% ортишини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |