3. Ёшлар медиаконтентни дўстларига тавсия этади.
Ижтимоий медиада ҳар ким ахборотнинг марказий манбасига, фикрлар
фильтри ёки баобрў етакчисига айланиши мумкин. Бунда ахборот оқимлари
кесишадиган марказга айланиш жуда осон, чунки бу воситалардан барча фойдалана
олади.
4. Ёшлар параллел равишда бир неча медиадан фойдаланади.
Бир вақтнинг ўзида медианинг бир неча тури қўлланилиши мумкин: ёшлар бир
вақтнинг ўзида радио тинглаши, журнал ўқиши ва Facebookда дўстлари билан
мулоқот қилиши мумкин.
22
5. Ёшларда ҳар доим медиавоситалар мавжуд бўлади.
Деярли барча ўсмирларнинг қўлида ҳар доим уяли телефон, планшет ёки mp3-
плеер бўлади. Мобил Интернет ижтимоий тармоқлар учун янгидан-янги
имкониятлар эшикларини очиб бермоқда. Макондаги жойлашувни ўрнатишга
асосланган иловалардан фойдаланиш бунга яққол мисол бўла олади.
Мавзу бўйича топшириқ 1. Ёш журналистлардан кимлар медиадан фаол фойдаланади? Уларнинг медиа
одатларидан медиаконтент яратиш ва узатишда қандай фойдаланиш мумкин?
2. Медиаконтент яратишда кўнгилочар медиалардан қандай қилиб самарали
фойдаланиш мумкин?
3. Ёш журналистлардан кимлар Интернетдан фаол фойдаланади ва нима
сабабдан? Улар қандай сервислардан фойдаланади? Улар онлайнда қандай турдаги
ахборотни излайди? Улар ўз медиаматнларида қандай муаммоларни кўтаради ва
тадқиқ этади?
2.1 Медиа ва ахборотни яратиш ҳамда ундан фойдаланиш МАС ёш журналистларни медиа ва ахборот платформалари билан ўзаро
муносабатга киришиш, касбий мулоқот ҳамда контентни тайёрлаш бўйича зарур
компетенциялар билан таъминлайди. Ушбу кўникма ва қобилиятлар сирасига
халқаро стандартлар ва маданиятлараро бағрикенгликни эътиборга олган ҳолда
медиа ва ахборот ахлоқ-одоби тамойилларини ўзлаштириш киради.
МАС материаллари ва воситаларини саралаш, мослаштириш ва/ёки яратиш
қобилияти журналист учун зарур бўлган кўникмадир. ОАВнинг бўлажак
мутахассисида мустақил равишда медиаресурслар яратиш кўникмаси шаклланиши
ҳам жуда муҳим, чунки бу нарса уни медиатадқиқотлар олиб боришга ундайди ва
касби доирасида танқидий фикрлашни ривожлантиради.
Фойдаланувчи контенти ҳам янги, ҳам анъанавий медиаларга диққатни жалб
этишнинг асосий омили бўлиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари билан ўзаро муносабатга
киришиш ёшларнинг Интернетни турли платформаларда қўллашга ундовчи асосий
сабаблардан бирига айланмоқда. Шу маънода Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар
ва бошқа мобил медиа имкониятларини фуқароларнинг жамият ҳаётида ҳамда
миллат тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи ижтимоий ва сиёсий масалалар
юзасидан ижтимоий мулоқот-мунозараларда фаол иштирок этишини таъминлаш
нуқтаи назаридан янада фаоллаштириш зарур.
МАС бўлғуси журналистларга изчиллик билан жамиятда медиа ва ахборот
саводхонлигини кенг тарғиб қилувчи кучга айланиш имкониятини яратади.