Bog'liq 1. Электр заряд тушунчаси. Зарядланган зарраларнинг узаро харака-fayllar.org
38. Аралашмали (киритмали) ярим ўтказгичлар. Киритмали электр ўтказувчанлик. Ярим ўтказгичли асбобларнинг кўп қисми киритмали ярим ўтказичлар асосида яратилади. Электр ўтказувчанлиги киритма атомлари ионизацияси натижасида ҳосил бўладиган заряд ташувчилар билан асосланган ярим ўтказгичлар – киритмали ярим ўтказгичлар дейилади
39. Электрон-ковак (p-n) ўтиш. Акцептор ва донор киритмаларини тушунтиринг. Ярим ўтказгичли асбобларнинг кўпчилиги бир жинсли бўлмаган ярим ўтказгичлардан тайёрланади. Хусусий холатда бир жинсли бўлмаган ярим ўтказгич бир соҳаси р–турдаги, иккинчиси эса n-турдаги монокристалдан ташкил топади.Бундай бир жинсли бўлмаган ярим ўтказгичнинг р ва n – соҳаларининг ажралиш чегарасида ҳажмий заряд қатлами ҳосил бўлади, бу соҳалар чегарасида ички электр майдони юзага келади ва бу қатлам электрон – ковак ўтиш ёки р-nўтиш деб аталади. Кўп сонли ярим ўтказгичли асбоблар ва интеграл микросхемаларнинг ишлаш принципи р-n ўтиш хоссаларига асосланган.Кремний атомига Д.И. Менделеев даврий элементлар тизимидаги V гуруҳ элементлари (масалан, маргумуш As) киритилса унинг 5та валент электронидан тўрттаси қўшни кремний атомининг тўртта валент электронлари билан боғланиб - саккиз электрондан ташкил топган мустаҳкам қобиқ ҳосил қиладилар. Бешинчи электрон ортиқча бўлиб, ўзининг атоми билан кучсиз боғланган бўлади. Шунинг учун кичик иссиқлик энергияси таъсирида у узилади ва эркин электронга айланади (1.3 а - расм), бу вақтда ковак ҳосил бўлмайди. Энергетик диаграммада бу жараён электроннинг донор сатҳи Wd дан ўтказувчанлик зонасига ўтишига мос келади (1.3 б - расм). Киритмали атом мусбат зарядланган қўзғалмас ионга айланади. Бундай киритма донор деб аталади.
40.Электр ўтиш, электр ўтишнинг мувозанат шарти. Qattiq jism utkazuvchanlik turi bilan farqlanuvchi yoki utkazuvchanlik turi bir xil bulib, solishtirma qarshiligi bilan faqrlanuvchi sohalar orasidagi kontakt natijalardan hosil buladigan utkinchi qatlam elektir utish deyiladi.yarim utkazgich asboblarning aksariyati bir jinsli bulmagan yarim utkazgichlar asosida yaratiladi. Xususiy xolda, bir jinsli bulmagan yarimutkazgich monokiristalning malum sohasi p- turli, boshqa sohasi n- turli utkazuvchanlikni nomoyon etadi. Yarimutkazgichning p- va n- sohalari chegaralaridan ikki tomonda hajmiy zaryad sohasida electron – kovak utish yoki p-n utish hosil buladi. Uning ishlash mexanizimini oddiylashtirish uchun n- sohadagi elektronlar va p- sohadagi kovaklar soni bir-biriga teng va har bir sohadda uz miqdorda noasosiy zaryat tashuvchilar mavjud deb hisoblaymiz. Xona tenperaturasida p- turli yarim utkazgichda akseptor kiritmalari manfiy ionlar konsentratsiyasi N0, elekton konsentratsiyasi pp ga , n- turli yarim utkazgichlarda esa, donor kiritmalar musbat ionlar konsentiratsiyasi Nd, elektron konsentiratsiyasi nn ga teng. P- va n- sohalar chegarasida kovaklar va elektronlar konsentiratsiyasi giradiendi mavjud bulganligi sababli elektronlarning p- sohaga , kovaklarning n- sohaga diffuziyasi boshlanadi.