Диффузион потенциал.
Электрон потенциал фақатгина металл билан эритма чегарасидагина ҳосил бўлмасдан, балки икки хил электролит чегарсида ва бир электролитнинг ҳар хил концентрацияли эритмалари чегарсида ҳам ҳосил бўлади. Бундай потенциал диффузион потенциал дейилади.. диффузион потенциалнинг ҳосил бўлишига сабаб, эритмада ионларнинг харакатчанлигининг турлича бўлишидир. Диффузион потенциалнинг қиймати 0,04 вольтдан ошмаса-да, гальваник занжирларнинг ЭЮК ни ҳисоблашда диффузион потенциал қийматини эҳтиборга олиш керак бўлади.
Диффузион потенциални тажрибада аниқлаш ва ҳисоблаб топиш мумкин.
Бир модданинг турли концентрацияли эритмалари чегарасида ҳосил бўладиган диффузион потенциал қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
lk - la C1
Eд = ----------- 0,0577 ln -------
lk + la C2
Бу ерда lk, - la - катион ва анионнинг харакатчанлиги; С1, С2 - ўзаро тегиб турган электролитлар концентрацияси. Бир хил концентрацияли ва бир зарядли ионлар берувчи бинар электролитлар ўзаро тегиб турганда ҳосил бўладиган диффузион потенциал:
lk + la
Eд = 0,0577 ln -----------
lk + la
Бу ерда lk, la - биринчи электролит ионларининг харакатчанлиги; lk, la - + иккинчи электролит ионларининг харакатчанлиги.
Амалда диффузион потенциал йўқотишга харакат қилинади. Бунинг учун электролит эритмалари орасига КС1 нинг тўйинган эритмаси тўлдирилган сифон ишлатилади. К+ ва С1- ионларининг харакатчанлиги тенг бўлинадиган (lk+=64,4 ва lk+lс1=65,5 м2/В*сек) диффузион потенциал йўққа чиқарилади.
КС1 нинг тўйинган эритмаси U - симон сифонга тўлдирилади. КС1 эритмаси сифондан оқиб кетмаслиги учун дастлаб 1% ли агарда эритилиб, кейн қайноқлигича сифонга солинади. Агар совигандан кейин ивиқ холига келгач, аралашма сифондан оқиб кетмайди.
Мембрана потенциали.
Турли концентрацияли электролитлар фақат маълум зарядли ионларга ўта оладиган мембрана (ярим ўтказгич парда) билан ажратилганда мембрана потенциали ҳосил бўлади. Мембрана катионларни ёки анионларни ўтказиб, қарама-қарши зарядли ионларни ўтказмайди.
Мембрана сиртидаги манфий зарядли карбоксил группалар мусбат зарядли ионларни ўзига тортади ва бу ионларни мембрана орқали ўтади, анионларни эса итаради, ўтказмайди. Натижада мембрана потенциали ҳосил бўлади. Фақат анионларни ўтказадиган мембраналар ҳам мавжуд.
Мембрана потенциали мембрана ғовакларининг ўлчамига боғлиқ холда турли ионларнинг катта-кичиклигига қараб ўтиш-ўтмасилиги ҳисобига ҳам вужудга келиши мумкин. Мембрана потенциаллари анча барқарор бўлиб, бир неча ойгача сақланиш ҳоссасига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |