§ 1. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби
19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг экспертизаси Ҳуқуқий экспертиза бўлими томонидан ўтказилади.
20. Молиявий ва иқтисодий экспертизадан сўнг якуний ишланган лойиҳа масъул таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Бошқармага киритилади.
21. Бошқарма бошлиғи лойиҳани Ҳуқуқий экспертиза бўлимига беради ёки ўзи мустақил равишда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади. Ҳуқуқий экспертиза бўлими бошлиғи лойиҳани бўлим ходимларига уларнинг функционал мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда беради ёки мустақил равишда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
22. Ҳуқуқий экспертиза лойиҳанинг қуйидагиларга мувофиқлиги юзасидан ўтказилади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
юридик-техник расмийлаштириш талаблари, лойиҳа қоидаларининг мазмуни ва баён этилиши.
23. Ҳуқуқий экспертиза ўтказиш жараёнида:
лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича топшириқларда акс эттирилган ғояларнинг қамраб олинганлик даражаси ўрганилади;
лойиҳанинг шакли, унинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқий тартибга солиш предметига ҳуқуқий баҳо берилади;
лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги, асослантирилганлиги ва амалга ошириш имконияти, шунингдек, лойиҳада назарда тутилган унинг мақсадларига эришиш бўйича механизмларининг самарадорлиги ўрганилади;
қонун ҳужжатлари билан коллизиялар, лойиҳадаги ички номувофиқликлар, шунингдек, чиқариб ташланиши лозим бўлган коррупция келиб чиқишига сабаб бўлувчи нормалар аниқланади.
24. Бошқарма, агар бошқача муддат белгиланмаган бўлса, лойиҳани уч кун ичида ҳуқуқий экспертизада ўтказади, натижаси бўйича унга виза қўяди ёки у бўйича таклиф ва эътирозлар тақдим қилади.
Зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир ёки Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича топшириқлари шошилинчлигидан келиб чиқиб, лойиҳани ишлаб чиқиш, келишиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати қисқартирилиши мумкин.
25. Бошқарманинг таклиф ва эътирозлари иш тартибида бартараф этилиши мумкин. Агар бартараф этиб бўлмайдиган таклифлар ва эътирозлар бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлса, улар Бошқарманинг лойиҳа бўйича тегишли хулосасида акс эттирилади.
26. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг концептуал қоидалари ўзгартирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда лойиҳани такроран ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
Ушбу ҳолатда ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига лойиҳани ишлаб чиқиш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан киритилади.
Адлия вазирлиги бир кун муддатда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва тегишли хулоса тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |