1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]



Download 249,13 Kb.
bet1/4
Sana01.07.2022
Hajmi249,13 Kb.
#724877
  1   2   3   4
Bog'liq
212 12.03.2019




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ҳамда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида» 2021 йил 3 апрелдаги ПҚ-5053-сон ва «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи бир ҳафта муддатда Бошқарма бошлиғи, бўлимлари мудирлари ва бош мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқлаш учун киритсин.
[ОКОЗ:

1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 3 августдаги 616-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 март,
212-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Юридик таъминлаш бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шунингдек, ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш фаолиятини таъминлайдиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади. Бошқарма Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига бўйсунади. Бошқарма фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.
4. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ҳамда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурининг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш;
сифат, шаффофлик, тизимлилик, келишилганлик ҳамда жамоатчилик жалб этилишини таъминловчи концептуал жиҳатдан янги механизмларни жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни илгари суриш, ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, уларнинг ижросини мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш;
қонунчилик базасини тизимлаштириш, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш;
ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иқтисодиёт, молия ва ижтимоий соҳаларга тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва мамлакат Ҳукуматининг ҳужжатлари, баёнлари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг ижросини тегишлилиги бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда ҳамда барча даражалардаги ҳокимликларда назорат қилинишини таъминлашда иштирок этиш.
6. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилиш ҳамда «технологик занжир»га асосланган ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар кўришда иштирок этиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати, Вазирлар Маҳкамаси аппарати фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига яқиндан кўмаклашиш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятларини мувофиқлаштириш;
халқаро шартномалар лойиҳаларини халқаро-ҳуқуқий нормаларга ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш.
7. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини, улардаги мавжуд нормаларни амалга ошириш аниқ механизмларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжудлиги, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлайди;
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги мажлисларда кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни ишлаб чиқади ва киритади;
яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»нинг лойиҳалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали ва натижали ижро этилишида Ҳукумат аъзолари, ижро этувчи ҳокимият бошқа органлари раҳбарлари, барча даражалардаги ҳокимларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тайёрланиши ва тақдим этилишини таъминлашда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарорлари ва топшириқлари самарали ижро этилишини ташкиллаштиради, шунингдек, уларнинг ижро этилиши жараёнини назорат қилади;
(7-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бириктирилган соҳада улар томонидан давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим вазифа ва функцияларини бериш бўйича таклифлар киритади;
қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан, қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шу жумладан илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқиш, келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан киритилган режа-графикларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва келишишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлислари ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисларининг кун тартиби тўғрисида тизимли равишда маълумот тайёрлайди ва уни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати кўриб чиқиши учун киритади;
(7-банд «а» кичик бандининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиши, келишилиши ва Вазирлар Маҳкамасига сифатли киритилиши жараёнини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиб боради, таҳлил натижасини келгусида Вазирлар Маҳкамаси Раҳбариятига белгиланган тартибда ахборот бериш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига киритади;
қонун ҳужжатларининг тизимли ҳисобини юритади, қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома ишларини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини қўллаш бўйича шарҳ ҳамда тушунтиришларни тайёрлайди ва уларни тайёрлашда иштирок этади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлар қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларини, унинг мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома материаллар билан таъминлашни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар материалларини тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси буйруқлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
Бошқарманинг бевосита вазифа ва функциялари билан боғлиқ бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
а1) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилиш ҳамда «технологик занжир»га асосланган ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган ҳамда давлат органи ва ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилади ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилишини таъминлашда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижро ҳолати бўйича киритилган таҳлилий маълумотнома асосида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати материалларини Назорат ва ижро интизоми бўлими билан бирга тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш ҳамда ижросини ташкил этиш масаласини вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга чиққан ҳолда ўрганишда иштирок этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарорига асосан «а1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
б) Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўриб чиқиши учун киритади;
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурларининг бажарилиши мониторинги олиб борилишини, кўрсатиб ўтилган дастурларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мунтазам хабардор қилинишини ташкил этади;
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳалари улар томонидан муҳокама этилишида қатнашади;
(7-банд «б» кичик банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ва қонунларнинг кўриб чиқилишини мониторинг қилиб боради ва уларнинг тизимлаштирилган маълумотлар базасини юритади, унинг мунтазам янгилаб турилишини таъминлайди.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолияти, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилишни ташкиллаштиради, ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот бериб боради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишининг ташкил қилиниши бўйича ижро интизомига риоя этилиши юзасидан ўрганишни ташкиллаштиради, шу асосда ахборот-таҳлил ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизматлари фаолиятини, улар томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганишни ташкиллаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга оширади;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси ишлаб чиқилиши, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши ҳамда тасдиқланишини ташкиллаштиради;
ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг барча босқичларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини умумий мувофиқлаштиришни таъминлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши ҳолатининг танқидий таҳлилини амалга оширади, натижаси бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро рейтинглардаги кўрсаткичлари тизимли таҳлил қилиб борилиши ва уларнинг янада яхшиланиши бўйича тизимли чоралар кўради;
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириб бориш чораларини кўради;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва уларни тайёрлашнинг барча босқичларида жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқилиши тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа ташкилотлардан сўраш ва олиш;
тегишли материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
бошқарма ваколатига кирадиган масалалар ва йўналишлар бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар, йиғилишларда ва халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмаларни юритиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарур ҳолларда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;
Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизматларига кўрсатмалар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизматлари ходимларини Бошқармада стажировка ўташга жалб қилиш;
Бошқарманинг зарур материалларни, маълумотларни, ахборотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бошқарма томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
9. Бошқарма:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кўриб чиқиши учун киритиладиган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизасининг комплекслиги ва сифати, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси сифати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомининг таъминланиши учун жавоб беради.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
4-боб. Бошқарма тузилмаси
10. Бошқарма тузилмасига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Ҳуқуқий экспертиза бўлими;
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бўлимлар таркибига бўлимлар мудирлари, мутахассислар ва инспекторлар киради.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
Бошқарма тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Бошқарма ишларига Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари, бўлимлар мудирлари ва Бошқарма мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Бошқарма ходимларига олдинги иш жойида унга берилган узоқ муддат ишлаганлиги учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча ҳақ, махсус унвонлари (мартаба даражалари) сақланиб қолади. Бошқармада ишланган вақт мартаба даражалари ва узоқ муддат ишлаганлиги учун устамалар олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Бунда узоқ муддат ишлаганлиги учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча ҳақлар учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
5-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, Бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Бошқарманинг иш режалари ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳамда бошқа ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати, Бошқарма мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
14. Бошқарма бошлиғи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқармага бевосита раҳбарликни амалга оширади, Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлимлар мудирлари, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ҳукуматга киритиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ташкил этилишини таъминлайди, кўрсатилган лойиҳаларга виза қўяди ва улар бўйича эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади;
Бошқарма юритуви соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади ва тайёрлайди;
қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолияти, шунингдек, уларнинг юридик хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этади;
халқаро шартномалар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги таъсирини баҳолашни амалга оширишни ташкиллаштиради;
ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг барча босқичларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаши таъминлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкиллаштиради;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши жараёнларини танқидий таҳлил қилишни, натижаси бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрланишини ташкиллаштиради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва жамоатчилик муҳокамаси ўтказилишини ташкил қилади;
Бошқарманинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг йиғилишларида, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси йиғилишларида қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ва улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Бошқарма кадрлар захирасини шакллантиради, тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиши учун киритади, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш чораларини кўради, шунингдек, уларни рағбатлантириш ёки уларга танбеҳ бериш бўйича таклифлар киритади;
Бошқарманинг иш режаси ишлаб чиқилишини ва унинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;
Бошқарма юритуви соҳасига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашнинг сифати бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик хизматлари ва бошқа бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини ўрганишни ташкил қилади, зарурият бўлганда, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлимлар мудирлари ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;
(14-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Бошқарма бошлиғи ўринбосари бажаради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Бошқарма бошлиғи ўринбосари:
Бўлим мудирлари ва мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
интеллектуал мулк ва давлат хизматлари соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;
Бошқарма бошлиғига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
16. Бўлим мудири ўзига биркитилган масалалар юзасидан:
бўлимга бевосита раҳбарлик қилади ва бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда бўлимдаги ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини ташкил этади, ушбу лойиҳаларга виза қўяди ва улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда ва экспертизадан ўтказишда бевосита қатнашади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрланишини таъминлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўради, Бошқарма бошлиғига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосарига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
республика қонунчилигини янада такомиллаштириш, шунингдек, қонунчиликнинг тегишли соҳаларидаги мавжуд муаммоларни, такрорланишларни, зиддиятларни ва бошқа камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва Бошқарма бошлиғига тақдим этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги таъсирини баҳолашни амалга оширади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг барча босқичларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва уларни тайёрлашнинг барча босқичларида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши юзасидан мониторингни амалга оширади;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Бошқармага келиб тушган мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик хизматлари ва бошқа бўлинмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашнинг сифати бўйича ишларининг ҳолати ва натижадорлигини ўрганади, зарурат бўлганда, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Бошқарма бошлиғига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш тўғрисида Бошқарма бошлиғига таклифлар тақдим этади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Бошқарма бошлиғи ўринбосари ёки Бошқарма бошлиғи томонидан белгиланадиган бўлим бош мутахассисларидан бири бажаради.
(16-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
17. Бошқарманинг бош мутахассиси ўзига биркитилган масалалар бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари, бўлим мудири топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини ва бошқа материалларни ўрганади, уларни эксперт жиҳатидан ишлаб чиқади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрлайди;
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини яратади ва юритади, уларни мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб боради;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик хизматлари ва бошқа бўлинмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларининг тайёрланиши сифати бўйича ишларининг ҳолати ва натижадорлигини ўрганади, зарурат бўлганда, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги таъсирини баҳолашни амалга оширади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг барча босқичларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва уларни тайёрлашнинг барча босқичларида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши юзасидан мониторингни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосарига, бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
(17-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини талқин қилиш ва тушунтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосарига, бўлим мудирига тақдим этади;
(17-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
бириктирилган масалалар бўйича тегишли маълумотномалар ва таҳлилий материалларни тайёрлашда қатнашади;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва бошқа идоралараро коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзига бириктирилган масалалар бўйича Бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари, бўлим мудири билан келишилган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан материалларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқишга тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама этиш учун йиғилишлар ўтказади;
(17-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Инспекторлар:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/454/0694-сон)
Бошқармада иш юритилишини таъминлайди;
Бошқармада ҳужжатлар ўтиши юзасидан назоратни амалга оширади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар архивини шакллантиради ва юритади;
йиғмажилдларни тайёрлашни ва ўз вақтида архивда сақлашга топширишни таъминлайди;
ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
6-боб. Ҳуқуқий экспертиза ва тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказиш тартиби

Download 249,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish