1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари


II. Таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш



Download 304,9 Kb.
bet3/7
Sana23.07.2022
Hajmi304,9 Kb.
#843122
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ПФ-6084 20.10.2020

II. Таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш

5.

Мактабгача таълим ёшидаги болаларга ўзбек тилини ўргатиш тизимини такомиллаштириш.

1. Мактабгача таълим ёшидаги болаларга ўзбек тилини қизиқарли тарзда ўргатиш тизимини ишлаб чиқиш.
2. Ўзбек тилини ўргатиш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш, мактабгача ёшдаги болалар учун «Қизиқарли ўзбек тили», «Сўз мўъжизаси» ва «Ўзбек тилининг изоҳли луғатчаси» сингари расмли китоб — луғатларни тузиш ва чоп этиш.
3. Интернет тармоғида мактабгача таълим тизими тарбияланувчилари учун бола нутқини ўстиришга доир дастурий, электрон ўқув материаллари сонини кўпайтириш.

2020 — 2022 йиллар



Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

6.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўзбек тили бўйича машғулот ва дарс соатларини кўпайтириш.

1. Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантирувчи, ўзбек тилининг бой имкониятларини ўзлаштириш имконини берувчи замонавий ўқув дастурларини яратиш.
2. Таълим давлат тилида ва бошқа тилларда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида ўзбек тили дарс соатларини кўпайтириш.
3. Ўзбек тилини она тили ва давлат тили сифатида ўқитишни такомиллаштириш мақсадида кўникма ва малакларни ривожлантирувчи замонавий ўқув методик ишланмаларини оммалаштириш, ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини тизимли ошириб бориш.

2020 — 2022 йиллар



Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Ўзбек тили бўйича билимларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

1. Ўзбек тили бўйича билимларни баҳолашнинг амалдаги тизимини танқидий кўриб чиқиш.
2. Баҳолаш тизимини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.
3. Хорижий тажрибалар асосида замонавий баҳолаш тизимини жорий этиш.

2021 йил сентябрь

2021 йил декабрь

2022 йил сентябрь




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази

8.

Таълимнинг барча босқичларида давлат тили ўқитилиши ҳамда ўзбек тили ва адабиётини янада ривожлантириш борасидаги илмий, илмий-амалий изланишлар кўламини кенгайтириш.

1. Таълимнинг барча босқичларида ўзбек тили ўрганилиши кўламини янада кенгайтириш, давлат тилига доир билимларни мактабгача, умумий ўрта ҳамда олий ва ўрта махсус таълим тизимида босқичма-босқич шакллантириб боришга қаратилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
2. Олий таълим тизимида ўзбек тили илмий мактабларининг замонавий методларини ўрганишни йўлга қўйиш,тилнинг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқилмий муаммоларни аниқлаш, тадқиқ этиш, натижаларни оммалаштириш.
3. Умумбашарий маданий меросга улкан ҳисса қўшган ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларининг ижод намуналарини илмий тадқиқ этиш.

2021/2022 ўқув йилидан

2020 йил октябрь

2020 — 2022 йиллар




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Ўзбек тили ўқув лексикография тармоғини ривожлантириш, янги авлод ўқув ва атамалар луғатларини яратиш, уларнинг электрон вариантларини ишга тушириш.

1. Ўзбек тили ўқув лексикографияси назариясини ишлаб чиқиш, унинг илмий — лингвистик, лингводидактик, лингвопедагогик, психолингвистик, социолингвистик, прагмалингвистик асосларини ишлаб чиқиш.
2. Ўқув ва атамалар луғатларининг янги авлодини яратиш бўйича лойиҳалар танловини эълон қилиш ва ғолибларга грантлар ажратиш.
3. Ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш:
кўп жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);
«Ўзбек тилининг имло луғати» (кирилл
ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);
«Ўзбек тили синонимлари луғати»;
«Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати»;
«Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати»;
«Ўзбек тили омонимлари луғати».
Ўзбек тилига хорижий тиллардан ўзлаштирилган сўзлар луғатини тузиш, уни даврий янгилаб, тўлдириб бориш бу борада филолог, фольклоршунос, тарихчилар, ёзувчи ва шоирлар, аниқ ва гуманитар йўналишларда фаолият олиб бораётган олимлардан иборат ишчи гуруҳларини шакллантириш.
Қуйидаги луғатларни яратиш ва нашр этиш:
«Халқаро атама элементларнинг изоҳли-иллюстратив луғати»;
«Ижтимоий-сиёсий атамаларнинг изоҳли луғати»;
«Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати»;
«Тарих атамаларининг изоҳли луғати»;
«Юридик атамаларнинг изоҳли луғати»;
«Кимё атамаларининг изоҳли луғати»;
«Кон-металлургия соҳаси атамаларининг изоҳли луғати».

2022 йил декабрь
2020 — 2022 йиллар
2020 — 2022 йиллар
2020 йил
2021 йил
2021 йил
2021 йил
2022 йил
2022 йил
2020 — 2022 йиллар
2020 йил
2020 йил

2021 йил


2021 йил

2021 йил


2022 йил

2022 йил


15 000 (Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар аг?нтлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

10.

Ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятлари тўла ҳисобга олинган имло ва пунктуация қоидалари акс эттирилган «Ўзбек тили меъёрлари» илмий-оммабоп ўқув қўлланмасини нашрга тайёрлаш.

1. Муаллифлар гуруҳини шакллантириш.
2. Қўлланма мундарижасини тузиш.
3. Муаллифлар вазифаларини белгилаш.
4. Қўлланманинг қўлёзма нусхасини тайёрлаш.
5. Қўлланмани нашр этиш.

2021 йил март

2021 йил октябрь



200 (Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

11.

Давлат олий таълим муассасаларининг таълим бошқа тилларда олиб бориладиган йўналишларида «Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши» фанини ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига «Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши» фанини киритиш.
2. Ўқув фани дастурини ўқитишнинг самарали методикаларига асосланган ҳолда яратиш.
3. Дастурни ихтисосликлар мазмунига мослаштириш.
4. Фаннинг ўқув-услубий материалларини яратиш ва таълим жараёнига жорий этиш.

2020 йил октябрь

2020 йил ноябрь

2020 йил декабрь
2021 йил январь




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ўзбек тили ва адабиётини ўқитишнинг замонавий методикасини яратиш.

1. Ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитиш методикасини қайта кўриб чиқиш.
2. Давлат тилини ўқитиш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.
3. Хорижий тажрибалар асосида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг замонавий методикасини ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь

2021 йил март


2021 йил июль

500 (Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

13.

Бирламчи моддий ва ёзма манбалар асосида ўзбек тилининг кўп минг йиллик тарихий ривожланишини ёритиб берувчи илмий монографияни нашрга тайёрлаш.

1. Муаллифлар гуруҳини шакллантириш.
2. Қўлланма мундарижасини тузиш.
3. Муаллифлар вазифаларини белгилаш.
4. Қўлланмани нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2021 йил март

2022 йил октябрь



1 600 (Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


Download 304,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish