1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]


III. Ҳудудларда рақамли технологиялар соҳасини ривожлантириш ҳамда ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш



Download 11,82 Mb.
bet353/550
Sana19.03.2022
Hajmi11,82 Mb.
#501576
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   550
Bog'liq
ПФ-6079 05.10.2020

III. Ҳудудларда рақамли технологиялар соҳасини ривожлантириш ҳамда ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш


Хоразм вилоятида ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалини бириктириш.

Хоразм вилояти ҳокимлиги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали билан биргаликда ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш юзасидан ҳудудлар кесимида тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.

Ҳар йили
1 декабрга қадар кейинги йил учун

Маҳаллий бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
ТАТУ Урганч филиали
(М. Байджанов)


Ҳар бир шаҳар ва туманларда рақамли технологияларга ўқитиш ҳудудий ўқув марказларини, шу жумладан 9 та марказ очиш.

1. Ўқув марказларини жойлаштириш учун зарур биноларни аниқлаш.
2. Ўқув марказларининг жойларини мукаммал таъмирлашни ташкил этиш.
3. Ўқув марказлар биноларини таъмирлаш, зарур компьютер техникаси ва инвентарлар билан таъминлаш.
4. Рақамли технологиялар йўналишида, жумладан аутсорсинг хизматларини кўрсатиш бўйича хорижий ўқув дастурларини маҳаллийлаштириш.
5. Ўқув марказларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот технологиялари бўйича малакаларини ошириш учун курслар ташкил этиш.

2020 йил октябрь
2020 йил ноябрь
2021 йил
давомида
2020-2021 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари,
Ташаббускор ташкилотлар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев),
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси
(Ф. Ибрагимов)


Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Хоразм вилояти ҳудудий филиалини ташкил этиш.

1. Технопарк ҳудудий филиалини қуриш бўйича ер участкасини ажратиш ҳамда филиал биносини қуриш бўйича буюртмачи, бош лойиҳалаш, ва пудратчи ташкилотларни ўрнатилган тартибда белгилаш.
2. Технопарк ҳудудий филиали биносини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
3. Технопарк ҳудудий филиали биноси қурилишини якунлаш.

2020 йил
октябрь
2020 йил
ноябрь
2021 йил
июль

Маҳаллий бюджет маблағлари,
Ташаббускор ташкилотлар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (Ф. Ибрагимов)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорида белгиланган вазифалар юзасидан идора ва ташкилотларнинг ходимларини замонавий ахборот технологиялари ва рақамли билимлар соҳасида малакасини ошириш.

1. Хоразм вилояти миқёсида малака ошириш курсларидан ўтиш муддати келган барча корхона ташкилот ва муассаса ходимлари рўйхатини шакллантириш.
2 Рўйхат бўйича барча ходимлар малакасини ошириш ишчи дастурини тузиб чиқиб ваколатли вазирлик ва идоралар билан келишиш.
3. Малака ошириш курсларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш.

2020 йил
ноябрь
2020 йил
декабрь
алоҳида режага мувофиқ

Лойиҳа смета асосида

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Ахборот технологияларивазирлиги
(О. Пекось)


Мактабларда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини кенг жорий қилиш.

1. Умумтаълим мактабларининг 7 — 11 синфлари ўқувчиларини «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурлаш тилларига ўқитишни ташкил қилиш.
2. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг IT-академиясида таҳсил олишлари учун махсус чегирмалар асосида йўлланма бериш тизимини яратиш.

2020 — 2022 йиллар

Давлат бюджетидан ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (Ф. Ибрагимов)


Мактабларнинг информатика ўқитувчиларини «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида малакасини ошириш.

1. Ихтисослаштирилган мактаблар ўқитувчилари рўйхатини шакллантириш.
2. Рўйхат асосида ўқитувчилар учун вебинар ташкил этиш.
3. Ўқитувчилар учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш.

2020-2021 йиллар

Давлат бюджетидан ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (Ф. Ибрагимов)


Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш.

1. Ихтисослаштирилган мактаблар рўйхатини шакллантириш.
2. Ихтисослаштирилган мактаблар бинолари, моддий-техник ва ўқув-услубий таъминотининг амалдаги ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.
3. Хатлов натижаларидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактабларнинг бино ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
4. Таъмирталаб бино ва иншоотларни реконструкция ёки таъмирлаш, ихтисослаштирилган мактабларни замонавий компьютер техникалари ва ўқув мебеллари билан жиҳозлаш ишларининг молиялаштириш манбаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 — 2023 йиллар

Давлат бюджетидан ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар,
ҳомийлик маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (Ф. Ибрагимов)


Сув хўжалиги соҳаси мутахассисларининг рақамли технологиялардан, жумладан соҳага жорий этилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларини ошириш йўналишида ўқув курслари ва амалий тренингларни ташкил этиш.

1. Сув хўжалиги соҳаси мутахассисларини рақамли технологиялар марказларида соҳага жорий этилган ахборот тизимлари ва технологиялардан фойдаланиш бўйича ўқитиш.
2. Сув хўжалиги соҳаси мутахассислари учун вилоятда жорий этилган сув ресурсларини мониторинг ва назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган қурилмаларидан фойдаланиш бўйича амалий тренинглар ташкил этиш.

2021 йил
январь — июнь
2021 йил
апрель — август

Сув хўжалиги вазирлиги маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ф. Эрманов),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига
14а-ИЛОВА
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2020 йилда Хоразм вилояти Хонқа туманини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Шахсан масъул: Хоразм вилояти ҳокими (Ф. Эрманов), Ахборот технологиялари вазирининг биринчи ўринбосари (О. Пекось), Хонқа тумани ҳокими (О. Жуманазаров), «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиали директори (А. Самандаров)


Download 11,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   550




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish