Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш босқичлари
|
Муддати
|
Молиялаштириш манбалари
|
Ижрочилар
|
|
2020 йилда Ўзбекистон Республикасида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ҳудудлар кесимида кенг жорий қилиш синов лойиҳалари.
|
1. Сирдарё, Қибрай ва Қарши туманларида қишлоқ хўжалик ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Тошкент давлат ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги Геоинформацион марказнинг амалий ишланмалар лойиҳаси.
2. Тўрткўл ва Ғаллаорол туманларининг қишлоқ хўжалиги ерларини масофадан зондлаш орқали маълумотларни таҳлил қилувчи Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги «Рақамли ишонч» жамғармасининг ҳамкори «Экомониторинг» компаниясининг амалий ишланмалар лойиҳаси.
3. Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигида ерни масофадан зондлашда дронлардан фойдаланиш бўйича Германиянинг Лейбниц институтининг амалий ишланмалар лойиҳаси.
4. Сирдарё вилоятида «RS Success Agro» МЧЖ таркибига кирувчи ташкилотларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнини учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда самарали бошқариш, назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш лойиҳаси.
|
2020 йил декабрь
2020 йил декабрь
2020 йил декабрь
2020 йил декабрь
|
Ижрочилар маблағлари
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(М. Рўзметов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Тошкент давлат
аграр университети
(Б. Сулайманов)
|
|
Сув хўжалиги тизимидаги гидропостлар, сув оқимини ўлчаш ва кузатув иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш имконини берувчи «Smart Water» («Ақлли сув») тизимини жорий этиш.
|
1. «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатиладиган сув хўжалиги объектларини ўрганиш ҳамда қурилмалар ўрнатиш учун талаб этиладиган иш ҳажми ва маблағларни ҳисоблаб чиқиш.
2. «Ақлли сув» қурилмалари уланадиган ва улар орқали сув манбаларидаги сув ресурслари кўрсаткичларини «онлайн» режимда автоматик тарзда кузатиш имконини берувчи маълумотлар базасига эга ахборот тизимини дастлабки кўринишини яратиш.
3. 60 та сув хўжалиги объектларига «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатиш.
|
2020 йил
декабрь
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий инвестициялар
ва грант маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(В. Аҳмаджонов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари,
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
|
|
Насос станцияларда электр энергия истеъмоли ва сув миқдорлари кўрсаткичларини назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимини яратиш.
|
1. Насос станцияларда электр энергияси истеъмолини «онлайн» режимда кузатиш имконини берувчи маълумотлар базасига эга ахборот тизимини яратиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларда ўрнатиладиган электр энергия ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келувчи электрон ҳисоблагичлар маълумотларини босқичма-босқич сув хўжалиги ахборот тизимига боғлаш.
3. Тизимда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш ишларини таъминлаб бориш.
|
2020 йил
декабрь
2020 йил декабрь
доимий
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, хорижий инвестициялар
ва грант маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(В. Аҳмаджонов),
Энергетика вазирлиги (А. Султонов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)
|
|
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилиш дастурини яратиш.
|
1. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини мониторинг қилиш дастурининг техник шартларини ишлаб чиқиш ва тегишли тартибда экспертизадан ўтказиш.
2. Дастурни ишлаб чиқиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш орқали пудратчи ташкилотни аниқлаш ҳамда дастур яратиш ишларини бошлаш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил
ноябрь
|
Швейцария тараққиёт
ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) грант маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(В. Аҳмаджонов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)
|
|
|