1. Davlat tushunchasi: moxiyati, belgilari, tiplari, shakllari, funktsiyalari
2. O’zbek davlatchiligi taraqqiyoti bosqichlari
3. Eng qadimgi davrda O’zbekiston xududida odamlarning joylashuvi va turmush tarzi
1. Илк давлатчилик тарихи бўйича тадқиқотлар олиб борувчи аксарият олимларнинг эътироф этишича, Ўрта Осиёда илк давлатчилик асосларини бронза (мил.авв. III-II м.й.) давридаги суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши ва ихтисослашган ҳунармандчилик хўжаликлари ташкил этган эди.Шунингдек илк давлатчиликнинг тарихий илдизлари фақат ички сабабларгагина боғлиқ бўлмай, балки қадимги Шарқдаги юксак даражада ривожланган анъанавий тарихий-маданий алоқаларга ҳам боғлиқ бўлган.
Археологик тадқиқотлар натижасида топилган юқори сифатли моддий маданият буюмлари ўзаро алоқалардаги мавжуд технологик ва иқтисодий таъсирни кўрсатади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юзлаб минг йилликларни ўз ичига қамраган инсоният тарихида дастлабки давлатларнинг пайдо бўлиши –нисбатан анча кеч юз берган жараёндир. Давлатчилик тарихи инсоният цивилизациясининг сўнгги 5 минг йили билан боғланади. Илк давлатлар ўз ривожланиш босқичларида турли хусусиятлар ва тарихий қонуниятларига эга бўлиб, илк давлатлар хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи шакллари – деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик қаерда олдинроқ ривожланган бўлса, ўша ерда пайдо бўлган. Хўжалик ишлаб чиқарувчи шаклларнинг тараққиёти аҳоли жойлашуви,ҳудудларнинг кенгайиши ва ташқи алоқаларнинг ривожланишига олибкелган. Шу тариқа аҳолининг аралаш жойлашуви жараёни бошланиб,бир ҳудудда турли уруғ вакиллари яшайдиган бўлган, яъни қариндош-уруғчилик жамоаси ўрнига ҳудудий қўшнилчилик жамоалари пайдо бўлган.
Бу жамоалар вакиллари алоҳида қишлоқлар, экинзорлар ва суғориш тармоқлари билан чегараланган бўлиб, улар тўла ўзлаштирилган ва доимий хўжалик ҳамда ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиб келинган воҳа-туманларда яшаганлар. Улар ўз ички ва ташқи муносабатларида келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишда бирлашишга ҳаракат қилганлар. Жамоалардаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти, ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш,диний урф-одатларни бажариш каби масалалар ижтимоий мансаблар ҳамда бошқарувнинг пайдо бўлишига асос солган.
Энг мўътабар, қадимги қўлёзмамиз “Авесто”нинг яратилганига 3000 йил бўляпти. Бу нодир китоб бундан ХХХ аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир. “Авесто” айни замонда бу қадим ўлкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганидан гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор этолмайди.
2. Авесто» китобида қадимий давлатчилик тарихига оид маълумотлар:
n Авесто - Зардуштийлик динининг муқаддас китобидир;
n У «қатъий қонунлар» деган маънони англатади;
n Бу диннинг ғарбдаги номи - зароастризм, араблар оташпарастлар дейишган;
n Бу диннинг пайғамбари-Заратуштра, у буюк мунажжим сифатида ғарбда шухрат қозонган;
n Зардуштийликда эзгулик, адолат, тенглик, раҳм-шафқат ва барча инсоний фазилатлар тарғиб этилади;
n Унда яхши фикр, яхши сўз, яхши амал, яъни кишининг ўйлаган фикри, айтган сўзи, қилган иши бир-бирига мувофиқ бўлгандагина у ҳақиқий бахт саодатга эришади – деган ғоя ётади;
n Зардуштийлик динининг худолари: Ахурамазда (эзгулик худоси), Ахримон (ёвузлик худоси), Хумо – Семурғ-Фарна (бахт ва толеъ худоси), Митра (ёруғлик ва қуёш худоси), Анахита (ҳосилдорлик ва фаровонлик худоси);
n Зардуштийлар асосан олов, қуёш, ер ва юлдузларга топинишган;
n У 17 минг қора мол терисига зархал ҳарфлар билан битилган.
n «Авесто»да жами 16 мамлакат санаб ўтилган
n Катта Хоразм (мил.авв. VII аср)
n Қадимги Бақтрия (мил.авв. VII аср)
n Марғиёна (м.а. VII аср)
Милоддан аввалги VII – VI асрларда Ватанимиз ҳудудида шаклланган илк давлат тузилмалари
Катта Хоразм
Амударё қуйи ҳавзасидан Туркманистон жанубига қадар; Шунингдек, Ўрта Осиёнинг Марказий туманларини ўзига бирлаштирган Ўрта Осиёнинг кенг ҳудудларини ўз назоратида тутган қабилалар конфедерацияси
Қадимги Бақтрия
Ўзбекистон жануби. Жанубий-шарқий Ўрта Осиёнинг катта ҳудудларини, жумладан, ҳозирги Сурхондарё, қисман Зарафшон, Амударё юқори оқими, шунингдек, Афғонистон шимолини ўз назоратида тутган қабилалар конфедерацияси
3. збекистон тарихининг қизиқарли ва мураккаб жараёнларда давлатчилик тараққиётининг ўрни ва аҳамияти беқиёс бўлганлиги, унинг тараққиётида мавжуд бўлган кўплаб босқичлар, тамойиллар, йўналишлар, қонуниятларнинг ўзига хослиги тўғрисидаги билимларни бериш фаннинг асосий мақсадидир.Ушбу мақсадга эришиш йўлида қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда тутилган:
- Турли тарихий даврларда ўзбек давлатчилигининг ривожланишида ижтимоий-иқтисодий,сиёсий ва маданий омилларнинг таъсирини очиб бериш;
- Давлатчилик тараққиёти ва халқаро муносабатлар ўртасидаги боғлиқлик томонларини атрофлича тахлил этиш;
- Ўзбекистон худудида мавжуд бўлган давлатларнинг ривожланишидаги асосий тенденцияларини кўрсатиб бериш;
- Ўзбек халқининг ўзига хос маданияти,менталитети,урф-одатлари ва анъаналарининг давлатчилик тараққиётига таъсирини кўриб чиқиш;
- Ўқув жараёнида фан маъруза,семинар,мустақил иш каби ўқитиш турлари ва интерфаол усулларидан фойдаланилган ҳолда ўқитилади;
Ўзбекистон давлатчилиги тарихи фанининг асосий мақсади давлатни бошқариш соҳасидаги тарихий тажрибани ўрганиш орқали малакали тарихчи, архившунос кадрларни тайёрлашда ўз ифодасини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |