1. бургут билан тулки



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/42
Sana21.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#58970
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Ezop pdf

231. БУРГА ВА ПАҲЛАВОН 
Бир куни Бурга беллашувга ҳозирланаѐтган Паҳлавоннинг оѐғига сакраб 
келиб қунди-ю, уни чақиб олди. Паҳлавоннинг ғазаби қайнаб, Бургани 
тирноқлари орасига олиб қирсиллатиб ўлдирмоқчи бўлди, лекин Бурга
табиатан фақат сакраш учун яратилган эмасми, бир сакраб Паҳлавон 
ҳужумидан жон сақлаб қолди. Шунда у нола чекиб деди: "Аѐ Ҳеракл! Баски, 
Бургани маҳв этишимда менга кўмаклашмас экансан, унда рақибларим билан 
олишганимда қандай қўллаб-қувватлайсен мени?" 
Арзимас, икир-чикир ишларни бартараф қилиш чоғидамас, балки энг 
муҳим, йирик амалларни бажараѐтгандагина тангрилардан мадад сўраш 
жоиздир, деб уқтиради бу масал. 
234. БЎРИ ВА ЧЎПОН 
Бир Бўри Чўпон ҳайдаб кетаѐтган қўйларга эргашиб бораверди. Чўпон 
олдинига уни йиртқич душман дея хаво- тирланиб, орқасига қараб-қараб қўя 
бошлади; лекин Бўри ҳануз қўйлар ортидан эргашиб келарди-ю, ҳужумга ўтиш 
нияти сезилмасди. Ниҳоят Чўпон, бу Бўри душман эмас, балки қўйларимнинг 
соқчиси бўлиши мумкин, деб ўйлай бошлади. Мана, бир куни у шаҳарга бориб 
келмоқчи бўлди ва қўйларини шу Бўри ихтиѐрига қолдириб жўнаб кетди. 
Шунда Бўри ови юрадиган пайт келганини тушунди ва қўйларни пайдар-пай 
қийрата бошлади, Чўпон шаҳардан қайтиб келиб, қўйларининг қирилиб 
кетганини кўриб, шундай деди: "Айб ўзимда, аҳмоқ бўлмасам, келиб-келиб 
қўйларни Бўрига ишониб топширар- мидим?" 
Шунақа одамлар бўладики, ўз бойликларини очкўз киши- ларга ишониб 
қўядилар-да, кейин таассуф қилиб бармоқ- ларини тишлайдилар. 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


235. ЧУМОЛИ ВА КАПТАР 
Чумоли чанқаб сув ичмоқчи бўлди ва жилға лабига тушди, лекин сув 
ичмоқчи бўлганида бехосдан жилғага тушиб кетди. Шу ердаги дарахт шохига 
қўниб ўтирган бир Каптар дарахтдан барг узиб Чумолига ташлади. Чумоли шу 
баргга чиқиб жон сақлаб қолди. Бу пайт шу ерда пайдо бўлган бир овчи 
Каптарни тугиб олиш ниятида тузоқ чивиқларини шайлай бошлади; худди шу 
маҳал Чумоли келиб овчининг оѐғини тишлади; ана шунда унинг қўлидаги 
чивиқдар сочилиб, Каптар учиб кетди. 
Кези келганда заиф одамнинг ҳам ѐрдами асқатиб қолиши мумкин, деб 
сабоқ беради бу масал. 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish