2.Хўжалик операцияларининг бухгалтерия баланснга таъсири Корхоналарда хар куни турли хўжалик операциялари содир этилади ва уларнинг фаолияти ана шу операциялардан шаклланади. Омборга материаллар келиб тушади, кейин улар ишлаб чикаришга топширилади. Ишлаб чикаришда улардан махсулот тайёрланади ва харидорларга сотилади. Олинган пул маблаглари хисобига корхона материалларнинг янги партияларини харид килади, ўз ходимларига иш хаки тулайди, харид килинган материаллардан янгидан махсулот яратилади ва харидорларга сотилади, шу тарика ишлаб чикариш фаолияти цикли доимо такрорланади. Хар бир хўжалик операцияси мол-мулк ёки унинг манбалари таркибида ўзгаришга олиб келади ёки бир вактнинг ўзида мол-мулкнинг таркиби хам, мол-мулкни шакллантириш манбалари таркиби хам ўзгаради. Бунда балансли умумлаштириш усулини кўллаш актиларини баланс пассиви билан тенглиги сакланишини таъминлайди.
Бухгалтерия балансига таъсири буйича барча хужалик операцияларини тўртта тур га бўлиш мумкин.
Буни мисолда кўриб чикамиз. Айтайлик, хисобот даврининг бошланишида корхона баланси (кискартирилган) куйидаги мазмунда эди.
Актив
Пассив
Мулкнннг таркиби
сўм
Мулкнннг манбаси
сўм
Асосий воситалар
100 000
Устав капитали
120 000
Материаллар
42 400
Таксимланмаган фойда
30 000
Касса
100
Мол етказиб берувчиларга карз
15 200
Хисоб-кксоб счети(расчетный счет)
35 500
Бюджета карздорлик
12 800
Баланс
178 000
Баланс
178 000
Биринчи турдаги операциялар мол-мулк таркибида ўзгаришларга олиб келади. Бунда баланс валютаси ўзгармайди.
Биринчи операция. Корхона кассасига банкдаги хнсоб-китоб счётидан 10 минг сўм накд пул олинди, Бу операция активнинг иккинчи бўлимида жойлашган «Касса» ва «Хисоб-китоб счёти» каби баланс моддаларига таъсир этади. Кассадаги пуллар қолдиги 10 минг сумга ошади, хисоб-китоб счётидаги пуллар колдиги эса ушбу суммага камаяди, яъни баланс активининг ичида мол-мулк ўзгариши юз берди ва умуман олганда баланс валютаси ўзгармади.
Биринчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.
Актив
Пассив
Мулкнннг таркиби
Сум
Мулкнинг манбаси
сУм
Асосий воситалар
100000
Устав капитали
120000
Материаллар
42 400
Таксимланмаган фойда
30 000
Касса
10100
Мол етказиб берувчиларга карз
15 200
Хисоб-китоб счёти
25 500
Бюджетга карздорлик
12 800
Баланс
178000
Баланс
178 000
Иккинчи турдаги операциялар корхона мол-мулкини шакллантириш манбаларининг таркибида ўзгаришларга олиб келади, яъни факат баланс пассивига таъсир этади. Бу холда баланс валютаси ўзгармайди. Иккинчи операция. Корхона таъсисчилари йигилишининг қарори бўйича таксимланмаган фойданинг 15 минг сўмлик суммадаги қисми устав капиталига қўшилади. Мазкур хўжалик операцияси пассивнинг «Таксимланмаган фойда» ва «Устав капитали» каби моддаларига таъсир этади. Ушбу операциядан кейин таксимланмаган фойда 15 минг сўммага камаяди, устав капитали эса ушбу суммага ошади, яъни баланс пассиви ичида суммаларнинг кўчиб ўтиши юз беради ва умуман олганда баланс валютаси ўзгармайди.
Иккинчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.
Актив
Пассив
Мулкнинг таркиби
сум
Мулкнинг манбаси
сум
Асосий воситалар
100000
Устав капитали
135 000
Материаллар
42 400
Таксимланмаган фойда
15 000
Касса
10100
Мол етказиб берувчиларга карз
15 200
Хисоб-китоб счёти
25 500
Бюджетга карздорлик
12 800
Баланс
178 000
Баланс
178 000
Учинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркибини ва мол-мулк манбаларининг таркибини ўзгартиради, айни вактда уларни оширади. Бунда баланс валютаси актив буйича ва пассив буйича тенг суммага ошади.
Учинчи операция.Мол етказиб берувчилардан 20 минг сумлик материаллар олинди. Пули хали тўланмаган. Ушбу хужалик операцияси активнинг «Ишлаб чикариш захиралари» моддасига ва пассивнинг «Мол етказиб берувчиларга карз» моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин корхонадаги ишлаб чикариш захиралари ошади ва айни вактда корхонанинг мол етказиб берувчилардан карзи ошади, чунки хали уларга пул ўтказилмаган.
Баланс валютаси актив бўйича хам, пассив буйича хам 20 минг сумга ошади.
Учинчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.
Актив
Пассив
Мулкнинг таркиби
сум
Мулкнинг манбаси
сум
Асосий воситалар
100 000
Устав капитали
135 000
Материаллар
62 400
Таксимланмаган фойда
15 000
Касса
10 100
Мол етказиб берувчиларга карз
35 200
Хисоб-китоб счёти
25 500
Бюджетга карздорлик
12 800 -
Баланс
198 000
Баланс
198 000
Туртинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркиби ва манбаларнинг таркибини ўзгартиради, айни вактда уларни камайтиради. Бунда баланс валютаси актив буйича ва пассив бўйича тенг миқдорга камаяди.
Туртинчи операция. Хисоб-китоб счётидан олинган материаллар учун етказиб берувчиларга 20 минг сум ўтказилди. Ушбу хужалик операцияси активнинг «Хисоб-китоб счёти» моддасига ва пассивнинг «Мол етказиб берувчиларга карз» моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин хисоб-китоб счётидаги пуллар 20 минг сумга камаяди ва айни вактда корхонанинг етказиб берувчилардан карзи 20 минг сумга камаяди.
Баланс валютаси актив ва пассив буйича 20 минг сўмга камаяди.
Туртинчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.
Актив
Пассив
Мулкнинг таркиби
сум
Мулкнинг манбаси
Сум
Асосий воситалар
100000
Устав капитали
135 000
Материаллар
62 400
Таксимланмаган фойда
15 000
Касса
10100
Мол етказиб берувчиларга карз
15 200
Хисоб-китоб счёти
5 500
Бюджетга карздорлик
12 800
Баланс
178 000
Баланс
178 000
Корхонада кандай операция юз бермасин, уни юкорида кўрсатилган тўртта операция туридан бирига киритиш мумкин.
Юкорида айтилганлардан шундай хулоса чикариш мумкин: хужалик операцияси балансда кандай ўзгаришларга олиб келмасин, у факат мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилишини ёки уни шакллантириш манбаларини ўзгартириши, уларнинг суммасини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин, лекин актив билан пассив ўртасидаги тенгликни бузмайди.
3.Бухгалтерия хисоби хисобвараклари ва уларнинг тузилиши
Бухгалтерия балансида мол-мулкнинг ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби даврий равишда акс эттирилади, яъни баланс ой ёки чоракда бир марта тузилади. Лекин хисобда факат даврий маълумотлар билан чекланиб бўлмайди, чунки бухгалтерия хисоби ялпи ва узлуксиз бўлиши керак. Бундай хар кунги ва узлуксиз хисоб бухгалтерия хисоби хисобваракларида амалга оширилади. Хисобвараклар мол-мулк, уни шакллантириш манбалари ва хўжалик операцияларининг жорий хисобини юритиш учун мўлжалланган.
Бухгалтерия хисоби хисобваракрари - мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши, уни шакллантириш манбалари ва бир турдаги операциялар бўйича жорий акс эттириш, гурухлаш ва тезкор назорат килиш усулидир.
Хисобвараклар мол-мулкнинг ёки мол-мулк манбаларининг хар бир тури учун хам бир турдаги хўжалик операцияларини акс эттириш учун очилади ва юритилади. Корхоналарда кўлланилиши керак бўлган хисобваракларнинг рўйхати конунчилик томонидан Бухгалтерия хисоби хисобвараклар режасида тартибга солинади. Масалан, асосий воситаларнинг харакати билан боғлиқ бўлган барча операциялар 0110-0199-«Асосий воситалар» хисобваракларида, материаллар кирим-чикими 1010-1090-«Материаллар» хисобваракларида, кассада накд пуллар харакати 5010-5020-«Касса» хисобваракларида юритилади ва хоказо.
Ташки кўриниши бўйича хисобвараклар икки кисмдан иборат бўлган жадвални билдиради. Хисобваракнинг номи жадвалнинг юкори кисмида ёзилади.
Ушбу жадвалда хисобваракнинг чап кисми «дебет» (лотинча debet — карздор), хисобваракнинг унг кисми «кредит» (лотинча credit — ишонади) деб аталади.
Хисобварақарда мол- мулкнинг ва унинг манбаларининг хисобот йили боши ва охиридаги холати акс эттирилади. Ушбу маълумотлар колдик ёки «сальдо» деб аталади. Дебет ва кредитда мол-мулк ёки унинг манбалари таркибидаги купайишлар ёки камай ишлар акс эттирилади.
Хисоб элементлари туркумланишига мувофик бухгалтерия хисоби хисобвараклари доимий (бухгалтерия баланси хнсобвараклари) ва вактинчалик (молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот хнсобвараклари) хисобваракларга ажратилади. Вактинчалик хисобвараклар шунингдек транзит хисобвараклар деб аталади.
Доимий хисобвараклар - бу бухгалтерия баланси элементлари акс эттириладиган хисобвараклардир. Улар таркибига активларни, мажбуриятларни ва капитални хисобга олувчи хисобвараклар киради. Ушбу хисобварақларда хар бир хисобот даврининг охирида қолдик (сальдо) аниқланади. Куйида баланс хисобваракларининг чизмаси келтирилган:
ДОИМИЙ ХИСОБВАРАКЛАР
АКТИВЛАР = МАЖБУРИЯТЛАР + КАПИТАЛ
Активлар
Вектинчалик (транзит) хисобракамлар - бу молиявий натижалар тугрисидаги хисоботнинг элементлари акс эттириладиган хисобвараклардир. Булар таркибига даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарларни хисобга олиш хисобвараклари киради. Ушбу хисобвараклар хар бир хисобот даврининг охирида ёпилади ва шунинг учун улар хеч качон колдикка (сальдо) эга булмайди.