1. Бозор иқтисодиётининг асосий тамойиллари ва инвестиция қурилиш фаолиятида уларни ҳисобга олиш



Download 34,83 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi34,83 Kb.
#284577
  1   2   3
Bog'liq
R D


Вариант-5
1. Бозор иқтисодиётининг асосий тамойиллари ва инвестиция – қурилиш фаолиятида уларни ҳисобга олиш.
2. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига кирадиган қурилиш ташкилотлари.
3. Қурилишнинг айланма фондлари ва айланма маблағлари, уларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Жавоблар
1). Қурилиш, миллий иқтисодиётнинг ўзвий бир қисми сифатида бу тамойиллардан алоҳида фаолият кўрсата олмайди. Бундан ташқари, қурилиш бу тамойилларга мосланиши, уларнинг асосида ҳамда тармоқнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг тезлашишига имкон яратиши лозим. Уларнинг ичида энг муҳими қуйидагилардир:
1. Нарх белгилашнинг бозор шакллари тамойиллари
Бугунги кунда нарх белгилашнинг икки шакли мавжуд бўлиб, улар эркин нархлар ва давлат томонидан бошқариладиган нархлардир. Бу иккала нархлар ҳам мамлакатда амал қилаётган нарх белгилаш сиёсатига бўйсунади. Бугунги кунда давлатимиз эркин нарх белгилаш чегараларини имкон қадар кенгроқ очишга, яъни нархларни эркинлаштиришга интилмоқда, бу эса бозор иқтисодиёти механизмига зид келмайди. Нарх белгилашдаги “эркинлик чегараларининг” асосий омилларини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
2. Тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш
Бу тамойилни амалга ошириш ҳар қандай жисмоний ва ҳуқуқий шахсга амалдаги қонунчиликда ман этилмаган исталган турдаги фаолият тури билан шуғулланишга имкон беради. Ўзбекистонда бу бир қатор қонунлар, Президент фармонлари ҳамда ҳукумат қарорлари билан мустаҳкамланган.
Аммо бу тамойил қурилиш соҳасида бошқа тармоқларга қараганда ҳали анча суст ривожланган, чунки пудрат ишларининг амалдаги бозори шаклланмаган, пудратчи ташкилотлар буюртмачиларнинг маблағларига сурункали равишда боғлиқ, шунингдек, улар хусусий айланма маблағлар билан етарли таъминланмаган, инвестиция жараёни иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш жуда мураккаб, қурилиш маҳсулотининг “сотувчиси” ва “ҳаридори” ҳали аниқ шаклланиб улгурмаган ва ҳоказо. Шунингдек, давлат қурилиш комплексини аввалги вазирликлар асоратидан чиқаришга барча чоралар билан интилаётганлигига қарамай, қурилишда бу тамойилни ривожлантиришга хусусий қурилиш фирмаларини ташкил қилиш жараёнининг жуда секин кетаётганлиги ҳам ҳалақит бермоқда.
3. Турли мулкчилик шаклларининг, кўпроқ хусусий мулкнинг мавжудлиги.
Бу тамойил аввалги тамойиллар билан ўзвий боғлиқ бўлиб, гўёки улардан келиб чиқади. Бугунги кунда, иқтисодиёт кўп укладли режимда фаолият кўрсатаётган бир пайтда, ушбу тамойилни амалда рўёбга чиқариш учун барча керакли шарт-шароитлар юзага келтирилди. Аввало, бу ерда гап собиқ қурилиш вазирликлари ва маҳкамаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тугатиш ҳақида боради. Бу қурилиш индустрияси таркибида турли мулкчилик шаклларидаги корхона ва ташкилотларни ташкил қилишга имкон беради.
Шунга қарамай, бу жараён ҳам аввалгиси каби, тадбиркорлик билан боғлиқ бўлиб, нуфузи ҳозирча унчалик юқори бўлмаганлиги, қурилиш фаолиятининг жозибадор эмаслиги сабабли ҳали фаоллашмади. Шунинг учун инвесторлар ҳозирча хусусий қурилиш фирмалардан кўра кўпроқ хусусий дўконлар, офис бинолари ташкил қилишга, ҳаридоргир товарларнинг олди-сотдиси билан шуғулланишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунингдек, ишга “эски одат” қурилишнинг давлат томонидан бошқарилишини афзал кўриш ҳам ҳалақит бермоқда. Аммо бу тенденция бозор қонунлари ва бозор муносабатлари таъсирида аста-секин йўқолиб бормоқда.
4. Монополиядан чиқариш ва ихчам қурилиш тузилмаларини ташкил қилиш.
Сўнгги пайтларгача саноат, қишлоқ хўжалиги, йўл, фуқаро ва уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи қурилиш вазирликлари монопол мавқега эга эдилар. Амалиётдан маълум бўлишича, монополизм бозор муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичлари учун мақбўл бўлиши мумкин, аммо кейинчалик унинг ҳукмронлиги турғунликни вужудга келтириб, рақобатга тўсқинлик қила бошлайди. Шунинг учун монополизм билан бозор иқтисодиётининг муҳим белгиси бўлган рақобат бир жойда мавжуд бўла олмайди.
5. Ички ва ташқи бозорларнинг очиқлиги
Бу тамойил саноат корхоналари, савдо соҳаси, қишлоқ хўжалигига кўпроқ хос бўлиб, афсуски, қурилиш ишлаб чиқаришига камроқ даражада тааллуқлидир. Аммо бу қурилиш фақат ички эҳтиёжлар доирасида қолиб кетиб, ташқи бозор учун ёпиқдир, деган фикрни билдирмайди. Ваҳоланки, мамлакатимизнинг пудрат ташкилотлари чет эллардаги инвестиция-қурилиш жараёнида камроқ иштирок этадилар, хорижий ташкилотлар эса бизнинг қурилиш жараёнимизда фаол қатнашмоқдалар. Шунинг учун дунёнинг кўпгина мамлакатларига хос бўлган бозорнинг очиқлиги мамлакатимиздаги қурилиш корхона ва ташкилотларини фақат ички бозорда эмас, балки чет элларда ҳам муносиб ўрин эгаллашга мажбур қилиши керак. Тўғри, бу анчагина мураккаб, фақат етарли миқдордаги ресурсларни эмас, балки маълум даражада ташаббускорлик ва ҳатто ватанпарварликни, фидойиликни талаб қилувчи вазифа, аммо уни бажариш мумкин.
6. Инвестиция-қурилиш фаолияти қатнашчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шартномавий шаклларини ривожлантириш ва объектларни асосан “қулф-калит” қилиб топшириш шартларига ўтиш.
Бу тамойил - қурилиш мажмуасининг бозор муносабатларига ўтишининг ҳақиқий асосидир. Афсуски, бугунги кунда шундай вазият юзага келдики, маъмурий-буйруқбозлик тизими ўтмишда қолди, аммо ўзаро муносабатларнинг бозор шакли ҳали тўлиқ рўёбга чиқмади.
Аммо бу вазият бирор ўзгариш юз беришини кутиб ўтиришга сабаб бўла олмайди. қурилиш ташкилотлари “юқоридан” буйруқ кутиб ўтирмай, бозор иқтисодиёти тамойилларини, шартномавий муносабатларни ривожлантиришлари, объектларни “қулф-калит” қилиб топширишга ўтишлари лозим, бу эса қурилиш маҳсулоти учун “сотувчи” ва “ҳаридор” тушунчаларини вужудга келтиради.
7. Қурилиш ташкилотининг қурилиш-хўжалик фаолиятининг бутун жараёнини мулк эгаси сифатида тартибга солишдаги мутлоқ ҳуқуқи.
Бу тамойил тўлиқ амалга ошиши учун қурилиш ташкилотлари биринчидан буюртмачиларнинг маблағларига боғлиқ бўлмасликлари керак, иккинчидан, истиқболли қурилиш дастурига эга бўлишлари лозим, учинчидан эса, ўз ишлаб чиқариш имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни ўрганишлари ва иш вақтининг ҳам, моддий ресурсларнинг ҳам беҳуда исроф қилинишига йўл қўймасликлари зарур. Амалиётдан кўриниб турибдики, бирор корхона, шу жумладан қурилиш ташкилоти ресурслардан тежамли фойдаланса, камроқ ҳаражатлар билан кўпроқ натижаларга эришса, фақат шундагина мулкка эгалик ҳисси пайдо бўлади. Яъни мулк эгаси - бу ҳамма жойда ва ҳамма нарсада самарадорликка интилувчи (жисмоний ва ҳуқуқий) шахсдир.
Шунинг учун ушбу тамойилнинг амалга оширилиши, ишнинг моддий жиҳатидан ташқари, яна аҳлоқий масалаларга, жамият олдидаги бурч ва масъулиятини тўғри тушуниш ҳиссиётига асосланади.
Мулк эгаси - бу боши оққан томонга қараб юрадиган, бор-будини исроф қилиб юборадиган кимса эмас, балки мол-мулкини оқилона ва самарали сарфлайдиган кишидир. Бу гап қурилиш индустриясининг корхона ва ташкилотларига ҳам тааллуқли. Қурилиш ташкилоти ўз мол-мулкига қанчалик яхши ва масъулият билан қараса, унда мулк эгасининг ҳуқуқлари шу қадар юқори бўлади.
Биз юқорида бозор иқтисодиёти шароитида қурилиш фаолиятининг энг муҳим деб топган еттита тамойилинигина кўриб чиқдик. Аммо қурилиш мажмуасини бозор тизимига ўтказиш учун бошқа бозор тамойиллари ва шарт-шароитлари ҳам керак бўлиб, уларсиз моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида фақат қурилиш эмас, ҳатто бутун иқтисодиёт ҳам бозор иқтисодиёти деган номга лойиқ бўла олмаслиги мумкин. Қуйидагилар шулар жумласидандир:

  • пул-кредит тизимини ташкил қилиш ва унинг, шу жумладан конвертланувчи вальютанинг барқарор фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш.

  • молиявий ташкилотлар, биржалар, суғурта компаниялари, аудиторлик ва консалтинг муассасалари, телекоммуникациялар тармоғи ва ҳоказоларни ўз ичига олувчи бозор инфратузилмасининг мавжудлиги;

  • бозор шароитларида ишлай олувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ишончли тармоқнинг мавжуд бўлиши;

  • меъёрий-услубий ва маълумот материалларини тайёрлаш ва қурилиш ишлаб чиқаришини улар билан таъминлаш;

  • оқилона (мақбул) солиқ тизимининг мавжудлиги;

  • талаб даражасидаги ҳуқуқий таъминотнинг мавжудлиги;

  • нархни шакллантириш тизимини яхшилаш.

Табиийки, қурилиш мажмуасининг бозор муносабатларига ўтишдаги асосий тамойиллари ҳам, қўшимча тамойиллари ҳам қурилиш амалиётининг бой ҳаётий тажрибасининг ўрнини боса олмайди. Назариянинг амалиётдан фарқи ҳам, бугуннинг эртадан фарқи ҳам аслида шудир. Аммо бу тамойиллардан биргаликда фойдаланиш ва янада муҳимроғи, уларни давр талабидан, ҳаёт талабидан келиб чиққан ҳолда бойитиш, тўлдириш қурилиш мажмуасининг бозор муносабатларига ўтказилишини тезлаштиради ва шу йўл билан бутун миллий иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлайди.

2). Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулотларни айрибошлаш ҳамда замонавий бозор иқтисодиёти шароитларида хизматлар кўрсатиш асосида ўрта ва кичик бизнеснинг йирик ташкилий – хўжалик тузилмалари юзага келади.
Кичик ва ўрта тузилмалар мамлакат иқтисодиётида рақобатбардош муҳитни яратади, ишлаб чиқаришнинг эгилувчанлиги, мобиллиги ва самардорлигини таъминлайди ҳамда илмий – техник ютуғларни ишлаб чиқади ва улардан фойдаланишни йўлга қўяди.
Йирик ташкилий тузилмалар фаолиятнинг алоҳида соҳалари, алоҳида регионлари ва умуман мамлакат миқёсида ишлаб чиқаришда молиялаштиришни тартиблаш бўйича тизимларни шакллантиришга имкон яратади. Улар бу ишни мустақил равишда олиб боришлари ва унинг амалга оширилишини давлат томонидан шарт – шароитлаши мумкин. Амалиёт тасдиқлайдики, устувор тармоқлар қаторида моддий, молиявий, ишчи кучи ресурсларининг катта ҳажмини концентрациялайдиган йирик хўжаликларнинг яратилишини технологиянинг ўзи иқтисодий жиҳатдан қулай қилиб қўяди. Бундай тармоқларга қуйидагилар тегишлидир: металлургия, энергетика, темир йўл транспорти, алоқа, қурилиш ва бошқа бир – қанча тармоқлар. Хориж амалиёти шундан гувоҳлик берадики, бошқарувнинг йирик ва кичик ташкилий тузилмалари уйғунлашуви номаълум (аниқ бўлмаган) вазиятларда тизимлар ишлаш қобилиятини қўллаб – қувватлаш имконини беради ва бошқа хўжалик субъектлари бонкротлашуви билан бу тизимларнинг фойда олувчилар қаторида сақланиб қолишига замин яратади.
Мустақилликка эришгунимизга қадар мамлакат амалиётида секин ўзгаришга қаратилган техника ва технологиялардан, рақобатсиз ишлаб чиқаришга эга бўлган тизимдан, бошқаришнинг аста-секин ўзгарувчан шакл ва методларига асосланган ҳолда таркиб топган бошқарув тузилмаларидан фойдаланиб келинди.
Ишлаб чиқаришни концентрациялаш орқали тадбиркорлик гуруҳлари вужудга келишига замин яратилади, бу гуруҳларда бошқарувнинг йирик, ўрта, кичик тузилмалар ўртасида эгалик қилиш ҳуқуқлари ва контрактли муносабатлар йўлга қўйилади. Уларда молиявий назорат ўрнатилади ва бир вақтнинг ўзида ишлаш учун анча имтиёзли шароитлар яратилади. Бу эса ишлаб чиқаришда учраб турадиган тўхтаб қолишлар ёки сусткашликларни қисқартиришга олиб келади.
Ҳозирги вақтда аҳамиятли тарздаги инвестицион ресурсларни кредитларсиз концентрациялашнинг иложи йўқ (ёки кам эҳтимолга эга). Бунинг натижасида саноат тузилмаларининг ташқи молиявий манбалар ва ссудали капиталлар бозорига боғлиқлиги доимий равишда ўсиб бораверади.
Турли тузилмаларларни гуруҳларга бирлаштириш натижасида кўп жиҳатлар бўйича ютуғларга эришиш мумкин, қачонки, агар бу бирлашмада менежмент юқори даражага кўтарилган бўлса. Илмий-ишлаб чиқариш, молиявий ва савдо – сотиқ салоҳиятларининг концентрация қилиниши хўжалик бирлиги гуруҳига кирадиган ҳар – бир аъзо ташкилот ва корхона (ёки субъект)нинг анча мақсадли йўналишда фаолият юритишига имкон яратади.
Шундай қилиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг гуруҳларга бирлашиши қуйида кўрсатилган қўшимча устунликларга эришишни таъминлайди:

  • тўхтаб қолишлар ёки сусткашликларни анча пасайтиради ёки батомом бартараф этади ва вертикал интеграцияда заҳираларни самарали тақсимлайди;

  • ишлаб чиқаришдаги тўхташларни қисқартиради, операциялар кўлами, молиявий ресурсларни горизонтал интеграция бўйича тақсимлашда мобилликни кенгайтиради;

  • ишлаб чиқаришнинг диверсификация қилиниши конъюктуранинг нохуш тебранишларини пасайтиришга олиб келади;

  • янги турдаги маҳсулотлар ўйлаб топилиши ва уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш натижасида бу масулотлар сотилиши бўйича ижобий кўрсаткичларга эришиш имконияти яратилади.

Бироқ шуни унутмаслик керакки, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашиши бир қанча камчиликларга ҳам эгадир, бу камчиликлар қуйидагилардан иборат:

  • монополизмнинг юзага келиш эҳтимоли бор;

  • бошқариш функцияларида бюрократизм ва суистимоллика йўл қўйилиши мумкин;

  • рентабелсиз корхоналарни яширин равишда қўллаб – қувватлаш эҳтимоли бўлиши мумкин;

  • вакиллик ва бажарувчи ҳокимият органларида лобировкага йўл қўйилиш эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин.

Бозор иқтисодиёти шароитларида қурилиш соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш қурувчилар олдига қўйилган мақсадларга эришишни таъминлайдиган ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзгаришига олиб келади, муносабатларнинг бундай ўзгариши бозор талабларидан келиб чиқади. Улардан энг асосийлари: барча ресурслардан оқилона фойдаланишни йўга қўйиш, инвестицияни концентрациялаш, кредит берувчи, ишлаб чиқарувчи ва савдо ташкилотларини битта тузилмага бирлаштириш.
Кўп соҳали ва кооператив бирлашмалар асосан холдинглар ва молия – саноат гуруҳларида ўз аксини топган. Ҳозирги вақтда бундай тузилмалар кўплаб ташкил этилган ва фаолият юритияпти, улар муассислик ҳужжатларига асосан акционерлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар, тўлиқ турдаги ўртоқлик жамиятлари деб ҳисобланади, ҳақиқатда эса улар холдинглар ёки молия – саноат гуруҳларидир.
Юридик шахслар бирлашмаларининг маълум бўлган барча ташкилий шакллари ичида холдинглар ўзининг тарқалиши бўйича чегаралангандир. Расмий ҳужжатлар қаторига холдинглар ташкил этилишига йўл қўйилмайдиган халқ хўжалиги тармоқларининг рўйхатлари илова қилинади. Шуниндек, холдинглар таркибига хусусийлаштирилиши чегараланган корхоналарнинг ҳам кириши мумкин эмас. Уларнинг ташкил этилиши ва фаоляти Давлат томонидан назорат қилинади. Холдинглар учун холдинг чегарасидан ташқаридаги ички бозорда нархларни тартиблаш ва корхоналар маҳсулотлари (иш ва хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича чекланишлар киритилган яъни бир сўз билан айтганда таъқиқланган. Лекин холдинглар ихтиёрий асосда ҳам ҳосил қилина бошланди. Улар акциялар пакетлари сотиб олингандан сўнг ва акцияларни сотишнинг иккинчи бозорида сотилгандан кейин тарқатилишида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Холдингнинг асосий ташкилий – ҳуқуқий шакли бу очиқ турдаги акционерлик жамиятидир.
Холдингларни яратишда акционерлик жамиятлари учун киритилган чегаранишларни ҳисобга олиш тақоза этилади. Масалан, акционерлик жамиятини хусусийлаштириш жараёнида ҳосил қилинган акцияларни устав капиталига киритишга йўл қўйилмайди. Шуниндек, шўъба корхоналари ходимлари холдингнинг уставли капиталига акцияларни киритишлари аниқланган. Бу акциялар ўрнига ушбу ходимларга холдинг компаниясининг акциялари берилади. Лекин холдинг акцияларини юридик ва жисмоний шахсларга тақсимлашда чегаранишлар мавжуд эмас.
Қурилиш ташкилотларининг холдинг компанияларида иштирок этишида улар қурилиш ишларини бажаришда буюртмалар олиш бўйича катта имкониятларга эга бўладилар. Айниқса шуниси муҳимки, холдинглар инвестицион ресурсларни концентрациялаш муаммосини муваффақиятли ечадилар, бу муаммони улар нафақат хусусий капитални мобиллаштириш эвазига, балки уларни алмаштириш бўйича мавжуд бўлган катта имкониятлардан фойдаланиш ҳисобига ҳам ечадилар.
Шулар билан бир бир қаторда, қурилиш ташкилотлари учун холдинг компанияларида кўп соҳали ва кооператив тузилмалар яратилишида юзага келадиган тенденцияларни ҳам ҳисобга олишлари лозим бўлади. Ҳозирги вақтда молия – саноат гуруҳларини (МСГ) тузишга катта эътибор ажратиляпти.
Молия – саноат гуруҳлари (МСГ) (саноат – молиялаштириш гуруҳлари) аввалом бор, банк ва саноат капиталини интеграциялашнинг муҳим шаклини ўзида намоён этади. Уларнинг таркибига кичик корхоналар, ўрта ва йирик ташкилотлар ҳамда корхоналар ва ҳаттоки трансмиллий компаниялар ҳам киритилади.
МСГ деганда турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган интеграллашган тузилмаларнинг кенг доирасини тушуниш тақоза этилади. Хориж амалиётида МСГ маълум бир ташкилий – ҳуқуқий шаклларда фаолият юритаётган ҳамда пухта шаклга эга бўлган саноат ва молиявий тузилмаларни ўзининг таркибига киритади.
Аммо шуни эътиборга олиш жоизки, бу бирлашмалар ўзларининг катталиги туфайли МСГ дейилмайди. Булар концернлар, консорциумлар, трансмиллий компаниялар, корпорациялар, конгломератлардир. “Гуруҳ” атамаси аксарият ҳолларда шартли характерда юритилади. Шунга қарамасдан, шуни эътибога олиш керакки, “гуруҳ” атамаси иқтисодий салоҳиятли тизимлар ва халқаро ишлаб чиқариш, капитал, ишчи кучи, ахборотлар ва билимларнинг халқаро бозорларда эгаллаб турган ўринни белгилаш учун ишлатилади. МСГлар айниқса 1995 йилдан бошлаб жадал суратлар билан яратила бошланди.
МСГ иштироқчилари томонидан эркин ҳолда ташаббус билан ёки гуруҳнинг битта иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчиларнинг акциялар пакетларини ўтказиш тартибида консолидация йўли билан яратилиши мумкин, шунингдек, хукумат органлари билан келишув асосида ҳам тузиш мумкин. МСГларни яратишнинг бундай хилма-хиллиги уларда бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича аниқ талабларнинг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини тақоза этади.
МСГларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан назорат қилинади. МСГларни тузишга ва уларнинг фаолиятига тегишли бўлган саволлар албатта Давлат антимонопол сиёсати билан келишилади ва ушбу Комитет томонидан назорат қилинади.
МСГларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ариза; шартнома; МСГ таркибига кирганлигини тасдиқловчи юридик шахслар ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (нотариус томонидан тасдиқланган); ташкилий лойиҳа; Антимонопол комитетнинг хулосаси.
МСГда бошқаришнинг асосий жиҳатлари - иштирокчилар ичидан марказий компания таркибини ажратиб олиш. Иштирокчилар марказий компания мажбуриятлари бўйича масъулиятни ўз зиммаларига олишга мажбурдирлар. МСГлари иштирокчиларига маълум имтиёзлар (енгилликлар) ўрнатилади. МСГларнинг фаолияти шартнома орқали регламентлаштирилади. МСГ иштирокчилари вакилларининг йиғилишида МСГни бошқарувчилар Кенгаши сайланади, бу Кенгаш МСГ фаолиятини бошқариш бўйича кўплаб савол ва масалаларни ечади.
Турли ҳуқуқий далолатномалар билан расмий рўйхатдан ўтказилган МСГлар учун қуйидаги имтиёзлар кўзда тутилади:
1) Акцияларнинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш;
2) Гуруҳлар иштирокчилари қарзларини ҳисобга олиш;
3) Давлат кафолатларини тақдим этиш;
4) Имтиёзли кредитлар бериш;
5) МСГ иштирокчиларига амортизация муддатини ва амортизация ажратмалари жамғармасини мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқини бериш;
6) Консолидацияланган мувозанат ҳолатини билиш ҳуқуқини тақдим этиш.
Бу имтиёзлар айтарлик даражада амалга оширилмаётган бўлсада, лекин улар бошқа ижобий омиллар қаторида ташкилот фаолиятининг бу шаклини ривожлантиришга шарт – шароитлар яратади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида бўлгани сингари қурилишда ҳам қимматли қоғозларни инвестициянинг ҳар хил турларига, турли ишларга ва тармоқларга инвестициялаш ҳамда тадбиркорлик бўйича тахминий ҳаракатларни минималлаштириш орқали бир – бирига боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш (кўп тармоқли компаниялар яратиш)ни бир вақтнинг ўзида ривожлантириш ва ишлаб чиқарилаётган буюмларнинг ассортиментларнини кенгайтириш бўйича ишлаб чиқаришни диверсификациялаш юзага келади.
Ишлаб чиқаришни дивесификациялаш товарларнинг ортиқча ишлаб чиқарилиши тўғрисида огоҳлантириш воситаси бўла олмасада, лекин у юзага келадиган оқибатларни енгилаштиришга хизмат қила олади.
Диверсификация сўзини кенг маънода ишлаб чиқарилиши фирманинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган маҳсулотларнинг янги турлари бозорида ушбу фирма фаолият сфералари сонини кенгайтиришга йўналтирилган маркетинг стратегияси тури сифатида кўриб чиқиш мумкин.

3). Қурилиш ташкилотлари бошқа тармоқлардаги корхоналар каби, муваффақиятли фаолият кўрсатиш учун фақат асосий эмас, балки айланма воситалар ҳам керак бўлиб, улар айланма фондлар ва муомала фондларига авансланган пул маблағларидан иборат. Кўпинча, бу ҳар доим ҳам тўғри бўлмаса-да, айланма воситалар айланма фондларнинг пуллик ифодаси деб аталади.


Айланма фондлар - бир ишлаб чиқариш циклида тўлиқ фойдаланиладиган айланма воситаларнинг бир қисми бўлиб, шу циклдан сўнг ўзининг дастлабки натурал-моддий шаклини йўқотиб, ўз қийматларини тўлалигича ҳосил бўлаётган маҳсулотга ўтказади.
Муомала фонди - бу корхона ёки ташкилотнинг пул маблағлари ҳамда ҳисоб-китоблардаги маблағлардир. Демак, корхонанинг айланма воситалари - унинг айланма ва муомала фондлари йиғиндисидир.
Айланма фондлар энг муҳим икки элементдан ташкил топган: ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган ишлаб чиқариш заҳиралари ва воситаларидан ташкил топган.

Download 34,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish