3-босқич (20 дақиқа)
КОМИЛ ИНСОН-ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ
(Еришган ютуқларимизга ҳайрон бўлиб ўтириш ривожланиш йўлидаги энг катта тўсиқ ҳисобланади. Шавкат Мирзиёев)
Комил инсон ғояси ва уни амалга оширишга бўлган интилишлар инсоният свилизатсиясининг маъно-мазмунини ташкил қилади. Тарихга назар ташласак, ҳар қандай жамиятда комилликнинг энг асосий кўрсаткичи инсоннинг яхшиликка, бахт-саодатга, гуманистик ғояларга муносабатида ҳам уларга асосланган амалий ишларда кўриниш ясайди. Яъни жамиятнинг умумий ривожига, инсоният свилизатсиясига ижобий таъсир кўрсатувчи комиллик ўлчами инсон шахсини ривожлантириш орқали жамиятни бахтли бўлишидан иборат бўлиб келган.
Инсондаги комиллик, энг аввало фикри ва ўйлаши амалий фаолияти эркинлигини англашдадир. Шу муносабат билан грек файласуфи Сократ “Ўзингни англа”-деган шиори билан инсоннинг ўз авлоди, ҳаёт мазмуни, инсоннинг келажак авлодлари олдида масъулиятни ва мажбуриятни англашга қаратилган такиддир.
Комил инсон ғояси миллий мустақиллик ғоясидан ажратиб бўлмайди. Бошқача айтганда, комил инсоннинг маъноси, аввало жамият баркамол қилиш йўлидаги ҳатти-ҳаракатларида кўринадиган бўлади. Комил инсон ҳам жамият муносабатларида ўзаро боғлиқликда бўлган икки жараённи кўриш мумкин. Биринчиси комил инсоннинг жамият ривожланишига ижобий таъсир этиши. Комил инсон ғояси бор эканлиги ҳам у билан боғлиқ амалиёт, жамият ривожланиш даражасини белгилайдиган мезон сифатида кўринишини айтишимиз мумкин.Яъни эркинлик, мустақиллик комил инсон ғоясини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароитлар яратади. Шу сабабли, Ўзбекистонда комил инсонни тарбиялаш учун ижтимоий, сиёсий иқтисодий, руҳий ташкиллаштирилган вазифалар давлат сиёсатининг энг зарур устунликка эга йўналиш қилиб белгиланган. Сабаби, баркамол авлод келажаги учун қайғурмаган халқ, миллат ва мамлакатнинг ривожи бўлмайди.
Ҳар қандай инсон, табиий мурод, мақсадсиз яшай олмайди. Шундай экан ҳаёт бор экан, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан улар ўз ривожланиш йўлини эртанги кун нафаси, ўзининг миллий ғояси, миллий идеологияси орқали белгилаб олишга интилади. Шундай экан миллий ғоя,миллий идеалогия фуқаролар ҳаётининг ҳар қандай мазмуни ,ҳар бирининг мақсади интилишлари тасвирланган мурод-мақсадлари,манфаатлари ,ривожланиш йўли ҳақидаги фикр,ғоя шу тушунчалар орқали намоён бўлиб келмоқда.Кўриниб турганидек шундай кўринишдаги қандайда бир халқни учратиш мумкин эмас. “Миллий ғоя”,миллий онг,инсон руҳиятининг маъно-мазмуни Ўзбекистонда яшаб келаётган ҳар бир халқ ва миллатга тегишли бўлган инсонларнинг табиати, ҳаёти ва фикрлаш тарзини шунчалик мослиги,уларнинг манфаатлари,орзу-умидларини ўзида мужассамлагани билан унинг ҳаёт тарзини таъминлаб келяпти.
Ҳаёт фалсафаси Ўзбекистонда юз бераётган жараёнлар ривожланиш фалсафасининг кўп эканлигини,идеалогия илмида ҳам тасдиқланмоқда.
Яъни моддий бойликдан кўра маънавий бойлик кучли бўлиши ҳар томонлама абзал.Урф-одатларга янгича ёндашилмаса ,улар вақт,замон ўзгаришларидан орқада қолса,ривожланишга туртки беришга эмас,тўсқинлик қилиши мумкин. Ҳар бир халқнинг миллий онгида шу халқнинг ўзига хос ва ўхшаш бўлган тарих шаклланган асосий томонлари бор,у шу халқнинг маънавий муҳитини характерини англатади.Бугун инсон учун ўз миллий қадриятларини англаб олганлиги уни қадрлаши ўзлигини ана шу турмуш тарзини маънавий меърослар орқали кўриши мумкин.Бу албатта инсонларнинг ,атаб айтганда ёшларимизнинг дунёга кўзқараши,онгидаги ўзгаришларни миллий қадриятларимизга ўхшаш ёки тескари амалга ошиши билан боғлиқ.Айниқса ёшлар бунга қандай қарайди,қандай қадриятларни қадрлайди деган савол туғилади.
Ўзбекистон халқининг миллий маънавий меърослари ва қадриятларига тўғри келиши давлатнинг ривожланишида миллатпарварлик,ватанпарварлик туйғулари билан боғлиқ.Шу орқали давлатнинг ривожланиш йўлини сақлаб қоламиз ва уни ҳар турли хавф-хатарлардан ҳимоя қиламиз. Миллий маънавий меърослар бу баъзилар ўйлагандек эскилик сарқитлари эмас.Уни ҳисобга олмай бизларни ўзлигимиздан ажратиб қўяди.Шунинг учун маънавий тарбияга эътиборни кучайтириш керак.Миллий меърослар комил инсон маънавияти асоси ҳисобланади.А.Фитрат айтганидек ,ўзининг миллий меъросларидан бегоналашиб бир томонлама ҳар қандай янгиликка ҳавас ва унга интилиш билан эмас,аксинча уни бекор этиш орқали ривожланишига тўсиқ бўлувчи омилга айланишдан эҳтиёт бўлиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |