39 БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ таълимнинг аҳамияти ва самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
2.3. Фан, ихтирочилик ва технологиялар трансферини ривожлантириш ва инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш. Жамият келажаги - бу билимлар ва инновациялар жамияти. Замонавий
университетнинг
бош
функцияси
–
инноваторларни
тайёрлаш.
Тадбиркорликнинг муҳим шакли – фан, таълим ва маданият интеграцияси
асосидаги билимга асосланган тадбиркорлик ҳисобланади. Шу боис бугунги
кунда интеллектуал тадбиркор концепцияси яратилмоқда.
Юқори сифатли таълим хизматларига замонавий шароитда фақатгина
профессор-ўқитувчиларнинг нафақат таълим жараёнидаги балки илмий,
маслаҳат ва инновацион фаолиятдаги фаол иштироклари ҳисобига эришилади.
Бизда фаннинг фундаментал ва амалий тадқиқотларга бўлиниши тушунчаси
илдиз отган ҳолда “соф фан” нинг тадбиркорлик фаолияти имкониятлари деярли
мавжуд бўлмаган.
Тадбиркорлик
университети
аввало,
амалий
тадқиқотларга
ва
инновацияларни яратишга йўналтирилганлиги сабабли унда фаолият юритувчи
профессор-ўқитувчилардан назарий масалалар доирасидан чиқиш ва
муваффақиятли корпорациялар ва мамлакатларнинг реал стратегияларини ва
амалиётини ўрганишлари талаб этилади. Бозор иқтисодиёти ривожланишида
илмий фаолиятнинг инновацион салоҳияти устувор эҳтиёжлардан ҳисобланади.
Тадбиркорлик университети шуниси билан фарқланадики, ғоялар ва тадқиқот
натижалари маҳсулотларда ва хизматларда ўз аксини топади. Тадбикорлик
университетидаги илмий тадқиқот йўналишлари ўз навбатида иккита, яъни
муҳандислик-техник ва ижтимоий-гуманитарга бўлиш мумкин.
Асосийси бундай университетларда ўқитувчилар ва талабалар учун
яратувчан инновацион-тадбиркорлик атмосферасини пайдо қилиш лозим.
Фаннинг пулга айланиши борасида тасдиқлар мавжуд. Инновация – билимнинг
катта пулларга айланишини англатади. Бу борада биздаги муаммо – билимнинг
пулга айланмаслиги. Шу сабабли бугунги кунда барча даражалардаги
бошқарувчиларнинг инновацион ва лойиҳали дастаклардан фойдалана оладиган,
инновацион фикрлайдиган янги турини тайёрлаш масаласи кун тартибида
турибди. Бунинг ечими янги институт – “профессор-тадбиркор” (фаундерлар)
клубини яратиш ҳисобланади. Шунингдек, текин маслаҳатлар ташкил этиш,
бизнес модуллар ва семинарларни, тренинг дастурларини ташкил этиш,
фанлараро акселаторлар жамоасини шакллантириш каби вазифаларни ҳал этиш
лозим бўлади.
Тадбиркорлик университетлари корпорациялар ва бизнес билан ўзаро
муносабатларни
кенгайтиришга
интилмоқда
ҳамда
технологияларни