27
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
бошқалар томонидан тақдим этилган.
Илмий-тадқиқот парклари турли мамлакатларнинг иқтисодий сиёсатини
ривожлантиришнинг муҳим стратегик воситасига айланмоқда:
– илмий тадқиқотларни ташкил этиш, янги технологияларни яратиш ва
билимларни тижоратлаштириш;
– технологик тадбиркорликни яратиш ва ривожлантириш;
–
миллий ва глобал иқтисодиётларни бирлаштиришни рағбатлантириш;
– иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш;
– халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлаш.
Университет
атрофидаги
илмий-тадқиқот
парклари
ва
бизнес-
инкубаторларнинг мавжудлиги бизнесни ривожлантириш ва технологик
стартапларни яратиш учун мақбул шароитларни яратади. ХХ асрнинг иккинчи
ярмида университет моделини модернизациялашда фаол иштирок этган Швеция
тажрибасини кўриб чиқамиз. Биринчи тадбиркор университет Халмерс
университети бўлиб, унда олимнинг ташаббуси билан университетнинг юқори
раҳбарияти, ректор томонидан қўллаб-қувватланиб, фанлараро тадқиқотлар олиб
борила бошланди. Бундай тадқиқотларни ўтказиш учун илмий-тадқиқот
фаолиятини олиб бориш, лойиҳалаш ишларини бажариш, компаниялар учун
илмий буюртмаларни бажариш, консалтинг хизматлари, тренинглар ўтказиш,
ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тадқиқотчилар учун бепул юридик
хизматлар кўрсатиш учун алоҳида бўлинма ташкил этилган. Саноат билан
ишлашга ихтисослашган ваколатли марказлар ҳам янги тузилмалар сифатида
очилиб, кейинчалик университет, саноат ва бизнес томонидан олиб бориладиган
тадқиқотларнинг янги турини шакллантирдилар. Ҳамкорлик доирасида,
шунингдек, билимлар саноатдан махсус техник билимларга эга бўлмаган
университетларга ўтказилди, бунда марказ раҳбарлари керакли ходимларни
жалб қилишлари ва талабалар ҳам тадқиқотларда иштирок этишлари мумкин
эди. Шундай қилиб, Швеция тажрибаси шуни кўрсатадики, ташкилий
ўзгаришларсиз ва ўқитувчилар ва менежерлар томонидан ушбу ўзгаришларга
бўлган хоҳишсиз тадбиркорлик университетини ташкил этиш мумкин эмас.
Америкалик олим, Стенфорд университети профессори Генри Ицкович
томонидан “Уч қиррали спирал” моделида университетлар, корхоналар ва
давлатнинг ўзаро алоқаси зарурлиги ҳам муҳокама қилинди. Инновацион
ривожланишнинг “Уч қиррали спирал” модели учта асосий таркибий қисмни ўз
ичига олади
1
:
– илмий билимларга асосланган жамият саноат ва ҳукумат билан
ҳамкорликда университетларнинг аҳамияти ортиб бораётганлиги билан ажралиб
1
Концепция модели «Тройная спираль» // IX International Triple Helix Conference. 2011. URL:
http://www.triplehelixconference.org/th/9/ru/the-triple-helixconcept.html(дата обращения: 30.09.2017).
Do'stlaringiz bilan baham: |