1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Суд экспертизаси ўтказилаётганда процесс иштирокчиларининг ҳозир



Download 137,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/17
Sana28.02.2022
Hajmi137,25 Kb.
#475033
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЎРҚ-249-сон 01.06.2010. Суд экспертизаси тўғрисида

22-модда. Суд экспертизаси ўтказилаётганда процесс иштирокчиларининг ҳозир
бўлиши
Суд экспертизаси ўтказилаётганда процессуал қонунда процесснинг қайси
иштирокчиларига суд экспертизасини ўтказишда ҳозир бўлиш ҳуқуқи берилган бўлса, ўша
иштирокчилар ҳозир бўлиши мумкин.
Суд экспертизаси ўтказилаётганда ҳозир бўлган процесс иштирокчилари текширишлар
жараёнига аралашишга ҳақли эмас, лекин суд экспертидан у томонидан қўлланилган
текшириш усулларининг ва олинган натижаларнинг моҳиятини тушунтириб беришни талаб
қилиши, суд экспертига тушунтиришлар бериши мумкин.
Суд эксперти томонидан хулоса тузилаётганда, шунингдек, агар суд экспертизаси суд
экспертлари 
комиссияси 
томонидан 
ўтказилаётган 
бўлса, 
суд 
экспертларининг
маслаҳатлашуви ва фикрларни шакллантириш босқичида процесс иштирокчиларининг
ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.
Агар суд экспертизаси ўтказилаётганда ҳозир бўлган процесс иштирокчиси суд
экспертига халақит берса, у текширишни тўхтатишга ва мазкур процесс иштирокчисининг
суд экспертизаси ўтказилаётганда ҳозир бўлишига доир рухсатини бекор қилиш ҳақида суд
экспертизасини тайинлаган органдан (шахсдан) илтимос қилишга ҳақли.
23-модда. Суд экспертининг хулосаси (хулоса)
Суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси текширишларни ўтказиб бўлганидан
кейин тегишинча суд эксперти ёхуд суд экспертлари комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир
суд эксперти имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Хулосада:
суд экспертизаси ўтказилган сана ва жой;
суд экспертизасини ўтказиш асоси;
суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) тўғрисида маълумотлар;
суд эксперти (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи,
илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва суд экспертизасини ўтказиш
топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
била туриб нотўғри хулоса берганлиги, терговга қадар текширув, суриштирув ёки
дастлабки тергов маълумотларини терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган
мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз
ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин
товлаганлиги учун суд эксперти жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги;
(23-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23
майдаги ЎРҚ-542-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
суд экспертининг олдига қўйилган саволлар;
суд экспертига тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари;
суд экспертизаси ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар;
қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижалари,
шунингдек бу текширишлар, агар суд экспертлари комиссияси ишлаган бўлса, ким
томонидан ўтказилганлиги;


текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли
жавоблар;
иш учун аҳамиятга молик бўлган ва суд экспертининг ташаббусига кўра аниқланган
ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-
шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар
кўрсатилган бўлиши мумкин.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова
қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Текширишнинг олиб борилиши,
шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-
экспертиза муассасасида ёки бошқа ташкилотда қонунчиликда белгиланган муддатларда
сақланади. Улар суд экспертизасини тайинлаган органнинг (шахснинг) талабига биноан ишга
қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон)
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки суд
экспертининг махсус билимлари етарли эмаслиги текшириш давомида маълум бўлиб қолса,
хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши
лозим.
Текшириш тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари суд
экспертизасини тайинлаган органга (шахсга) юборилади.

Download 137,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish