1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади



Download 47,19 Kb.
bet12/19
Sana25.02.2022
Hajmi47,19 Kb.
#276406
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
263-сон Қонун1

19-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этади, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ёрдам кўрсатади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунлари.
3-боб. Якка тартибдаги профилактика ишини ташкил этиш
20-модда. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб бориладиган шахсларнинг тоифалари
Якка тартибдаги профилактика иши қуйидаги вояга етмаганларга нисбатан олиб борилади:
назоратсиз ёки қаровсиз қолганлар;
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этганлар;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётганлар;
таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётганлар;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлар;
амнистия акти асосида ёки қилмиш ёхуд шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ёхуд ярашилганлиги муносабати билан, шунингдек вояга етмаганни жазо қўлламасдан туриб тузатиш мумкин деб эътироф этилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод қилинганлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлар ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етишга қодир бўлмаганлар;
(20-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланганлар;
мажбурлов чоралари қўлланган ҳолда жиноий жазодан озод қилинганлар;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганлар, шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан ёхуд амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилинганлар;
ҳукмнинг ижроси кечиктирилганлар;
шартли ҳукм қилинганлар, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларига ҳукм қилинганлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келганлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
руҳий ҳолатининг бузилганлиги туфайли соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда турганлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлганлар.
(20-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Якка тартибдаги профилактика иши ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларга нисбатан ҳам олиб борилади.

Download 47,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish