1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта



Download 95,34 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana23.02.2022
Hajmi95,34 Kb.
#135359
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
DXX To'g'risida

34-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Давлат хавфсизлик хизматига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
белгиланган тартибда махсус касбий тайёргарликдан ёки қайта тайёргарликдан ёхуд малака
оширишдан ўтади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш Давлат хавфсизлик хизматининг таълим муассасалари ва
бошқа таълим муассасалари, шу жумладан хорижий таълим муассасалари томонидан
амалга оширилади.
35-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий
ҳимоя қилиш
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни
давлат меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, уларнинг ва оила аъзоларининг соғлиғини сақлаш, уй-
жой ва ер участкалари билан таъминлаш, имтиёзли узоқ муддатли ипотека ва транспорт
кредитлари бериш, соғлиғи ва мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, давлат пенсия
таъминоти, давлат суғуртаси, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий ҳимоянинг бошқа
турлари орқали кафолатлайди.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш
чораларини ҳамда уларга берилган имтиёзлар ва преференцияларни амалга ошириш
Орқага
Юқорига


тартиби умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида
белгиланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан хизмат
мажбуриятларининг виждонан бажарилиши ва улар эришган ижобий натижалар маънавий
ва моддий рағбатлантиришлар билан тақдирланиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизмат фаолиятида кўрсатган
мардлиги ва жасорати ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдидаги бошқа хизматлари учун
Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат
мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизматининг раиси Давлат хавфсизлик хизматининг хизмат
мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларига, ҳалок
бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига, шунингдек бошқа ҳолларда идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ва миқдорларда бир маротабалик
нафақалар тайинлашга, бошқа турдаги ижтимоий ёрдам кўрсатишга ҳақли.
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбирлар кўрувчи махсус гуруҳлари ҳарбий
хизматчиларига пенсиялар тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатига хизматнинг бир
куни икки кунга, жанговар ҳаракатларда ёки террорчиликка қарши операциялар ўтказишда
иштирок этган вақтида эса хизматнинг бир куни уч кунга тенглаштириб ҳисобланиб
қўшилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбирлар кўрувчи махсус гуруҳлари ҳарбий
хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими қонун ҳужжатларида белгиланади.

Download 95,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish