1.2.3-расмда ва 1.2.1-жадвалда қурилманинг конструкцияси ва уйнинг элементлари келтирилган. Тажриба ўтказиш учун Қарши давлат университети гелиополегионида қурилган қуёш уйининг температуре режими хонадан рефлекторлар системасининг иссиқлик баланси асосида аниқланган. Синхрон айбланувчи ясси қуёш нурланишини жамловчи уйнинг балансини хона рефлекторларини радиацион режимга мувофиқ аниқлаш методикаси адабиётларда келтирилган. [ ] Қуёш нурлари тасирида бинонинг иссиқлик таьминоти узатилгандан қуёш нур энергияси ва иссиқлик миқдори нисбатлари билан характерланадиган энергия таминоти коэффиценти орқали аниқланган.
Иситиш мавсуми учун ясси рефлекторлар текислигининг бино билан сояланмаслик шартида нур қабул қилгичдан рефлектор текислигигача бўлган масофа Lo=5,2 метрни ташкил этади. Ясси рефлекторлар иссиқлик самарадорлигини аниқлаш учун
Sпр/Sпд =RK ; =Fc/Fp
муносабат келтирилган ва бу ерда Sпр – нур қабул қилгичдан ўтувчи тўғри қуёш радиацияси оқими. Sпд – рефлекторлар юзасига тушувчи тўғри қуёш радиацияси оқими; Fc – нур қабул қилгичга тушувчи қуёш доғи майдони, м2. Рефлекторлар текислигининг бинога нисбатан сояланмаслик шартларида ўтказилган ҳисоб ишлари кўрсатишича, қуёш Азимутининг оптимал қиймати Аonm=600га тенг Lo=5,2 м да L1=2,7 м; Iл= Iп=27,80; dсп=0,003 м; dр=0,004 м; k=18 м-1; рr=1,92; n=1,526;Kпп=0,86. Жанубий нур қабул қилгич юзаси майдони Fсп га тушадиган йиғинди радиацияни 3 Fсп гача ошириб, шимолий нур қабул қилгич майдонига тушадиган йиғинди радиацияга қиёсласак,
n=Qnpp/Qnp1в=2,58…3,39; n3= Qnpp/Qnp3в=1,08...1,13.
Бундан кўринадики, шимолий нур қабул қилгич орқали тушадиган қуёш радиацияси уч рефлекторлар юзаларига эквивалент бўлган жанубий нур қабул қилгичдан тушадиган қуёш радиациядан кўпроқ экан.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, пластик бутилка (ПБ)лардан иссиқлик жамлагич (ИЖ) сифатида фойдаланилганда шахматли жойлпаштиришда концентрация коридорли жойлаштиришга қараганда 15...16% кўпроқ бўлар экан. бўлганда эса максимал концентрация кузатилар экан. ПБ насадкасининг гранулали ва гирродинамик кўрсаткичларининг ўзгариши ПБ сиғимига ва ИЖда ҳаво оқими тезлигининг ўзгаришига кўра аниқланади. Хисоблаш учун қуйидаги параметрлар қабул қилинади: ИЖнинг кўндаланг кесим юзи Fa=1,35x1,55 м2; ҳаво сарфи G=0,06…0,26 м3/с ёки тезлиги w=0,28…0,124 м/с. Бундан қуйидаги хулоса қилиш мумкин: насадка қаватида ПБ нинг сиғимини ва ҳаво оқимининг тезлигини оширсак: а) насадка қаватида гидравлик қаршилик ошади, б) қаватдаги сувнинг массаси ошади, иссиқликни жамлаш интенсивлиги ўсади. Тадқиқот қилинадиган “бино + рефлекторлар” тизими учун ПБлар асосидаги сувли ИЖли ҳаволи қуёш иситиш тизими ишлаб чиқилди.
Бинога иссиқлик тушиш нур қабул қилгич, дераза ва иситиш тизими орқали тушадиган қуёш радиацияси хисобига амалга ошади. Қуёш иситиш тизимининг иш режими бинонинг иссиқлик юкламасига ва тушадиган қуёш радиацияси миқдорига боғлиқ. ИЖнинг солиштирма массаси ва ҳажм 1 м2 нур қабул қилгичдан ўтадиган, иситишда иссиқлик юкламасининг қанча қисмини қуёш энергияси ҳисобидан қоплаш мумкинлигини кўрсатадиган катталик f –қоплаш коэффициенти билан аниқланади. Қоплаш коэффициенти қуёш нурланиши ҳисобига, сарфланадиган анъанавий иссиқлик миқдорининг камайишини фоизда кўрсатади.
Нур қабул қилгичнинг майдони қуйидагини ташкил қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |