1.2. Жоиз ўлчам ва ўтқазишлар
Деталларни ўлчамлари бир хил бўлган холларда хам мутлақ айнан бир хил қилиб тайёрлаб бўлмайди.
Деталларни ўзаро алмаштириш ва йиғиш пайтида қўшимча турли хилдаги тўғрилаш ишларини бажармаслик учун уларни номинал ўлчамларига нисбатан маълум миқдорда четга чиққан ҳолда тайёрланиши мумкинлиги олдиндан белгилаб қўйилади.
Деталларнинг энг катта ва энг кичик ўлчамлари ўртасидаги айирма жоиз ўлчам (допуск) дейилади. Жоиз ўлчамларнинг турли қийматлари белгиланган бўлиб, 10 та аниқлик синфи белгиланган.
Деталларнинг ишлаш даражасига қараб, улар бир-бирига турли даражада қўзғалувчанлик билан бирикиши керак. Деталлар оралиқ (ораси очиқ) ҳосил қилиб бириктирилса, тешик ва вал ўртасидаги айирма уларнинг ўзаро ҳаракатланишига имкон беради.
Деталлар сириб ўтқазиладиган бўлса, вал диаметри тешик диаметридан катта бўлади ва вал тешикка куч билан ўтқазилади. Деталларнинг бирикиш характери ўтқазиш тури билан аниқланади.
Ўтқазишлар пресслаб ўтқазиладиган, ўтувчан ва қўзғалувчан турларга бўлинади. Пресслаб ўтқазиш бу деталларни сириб ўтқазиш демакдир.
Қўзғалувчан ўтқазишларда эса деталлар ўртасида зазор бўлиши керак. Стандартлаш-мажбурий меъёрлар-стандартлар киритиш йўли билан бир хилдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш тизимидир.
Стандартлаш натижасида узел ва машиналарни лойиҳалаш осонлашади, чунки стандарт деталларни конструкциясини ишлаб чиқаришга ҳожат қолмайди.
1.3. Бирикмалар
Машиналар узеллардан, узеллар эса, ўз навбатида деталлардан тузилган. Деталларнинатижасида узеллар, узелларни бирлаштириш натижасида эса, машина ҳосил қилинади.
Деталларни йиғиш. узелларни йиғиш ҳар хил бирикмалар воситасида бажарилади.
Бирикмалар ажраладиган ва ажралмайдиган бўлади. Агар узелларни ёки деталларни бири-биридан ажратиш, машинани қисмларга ажратиш бириккан элементларини синдириш шарт бўлса, бундай бирикма ажралмайдиган, акс ҳолда ажраладиган бирикма дейилади.
Ажраладиган бирикмаларга понали, шпонкали, шлицали ва болтли. винтли бирикмалар киради. (1.1, 1.2, 1.3-1.6-расмлар).
Резьба воситасида бириктириш ажраладиган бирикмаларнинг энг кўп тарқалган ва муҳим туридир. Болт, винт, шпилка ёрдамида ажраладиган бирикмалар ичида резьбали бирикмалар катта юк таъсирида етарли даражада ишончли ишлайди, уларни йиғиш ва ажратиш кийинчилик туғдирмайди, нисбатан арзон туради, хамма ўлчамлари стандартлаштирилган. Деталь юзасида резьба ҳосил килиш учун уларнинг танасида винтсимон арик,чалар очилади.
Қурилиш машиналарида энг кўп таркалган резьбалар куйидагилардан ҳисобланади:
Метрик резьбалар-катта ва майда қадамли бўлиб, улар динамик кучлар таъсирида ишловчи деталлар ва винтларда қўлланилади.
Катта қадамли резьбалар М харфи билан белгиланиб, унинг ёнига резьбанинг ташқи диаметрини кўрсатувчи сон (мм)ларда ёзиб қўйилади. Масалан: М18, М13.
Дюмли резьбаларда қадам ўрнига резьба узунлигининг бир дюмидаги (бир дюм 25,4 мм га тенг) толалар сони кўрсатилган. Улар газ ва водопровод арматураларида қўлланилади (1.1-расм).
Шпонкали бирикмалар буровчи моментни валдан втулкага ва аксинча узатиш учун қўлланилади.
Шпонкали тузилиши бўйича понасимон, призматик ва сегментли бўлади (1.1-расм).
Парчин михли бирикмалар. Металл конструкцияларида мустаҳкам чоклар, турли идишларда герметик чоклар ва бур қозонларида мустаҳкам жипс чоклар ҳосил қилиш ҳамда пайванд чокларидан фойдаланиш мумкин бўлмайдиган бирикмаларда қўлланилади (1.4-расм).
Пайванд бирикмалар қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган бирикмалар бўлиб, бунда деталларнинг бирикиш жойлари пайвандлаш йўли билан ҳосил қилинади. Пайванд чокларини темирчилик, автоген ва электрик пайвандлаш усулларида ҳосил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |