Йўл ҳаракати қатнашчиси
– йўл ҳаракати жараёнида транспорт
воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита
иштирок етаётган шахс;
Йўл ҳаракати хавфсизлиги
– йўл ҳаракати қатнашчиларнинг йўл –
транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик
даражасини акс еттирувчи йўл ҳаракати ҳолати;
Йўл – транспорт ҳодисаси
– транспорт воситасининг йўлдаги
қатнови жараёнида содир бўлиб, фуқароларнинг ўлими ёки уларнинг
соғлиғига зарар йетишига, транспорт воситаларига, иншоотлар, юклар
шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган
ҳодиса:
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш -
йўл - транспорт ҳодиса-
ларининг юзага келиш сабабларини олдини олишга, бундай ҳодисалар
оқибатларининг оғирлигини енгиллаштиришга қаратилган фаолият;
Транспорт воситаси
– одамларни, юкларни ташишга ёки махсус
ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма.
11
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини
таъминлаш йўл транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш ва бу борада ягона
давлат сиёсатини юритиш, йўл ҳаракати қоидаларини халқаро «Йўл ҳаракати
ҳақидаги» конвенсия талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ҳамда «Йўл
ҳаракати хавсизлиги» тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасига асосан Вазирлар
маҳкамаси мунтазам равишда «Йўл ҳаракати қоидалари» ни кўриб чиқиб,
такомиллаштирилган вариантини тасдиқлайди. Ҳозирги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабр 472-сонли
қарорига асосан «Йўл ҳаракати қоидалари» 2001 йил 1 мартдан еътиборан
амалга киритилди.
«Йўл ҳаракати қоидалари» асосида вазирликлар, давлат қўмиталари,
корпорациялар, уюшмалар, консернлар ва бошқа ташкилотлар ва
муассасалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар,
шаҳарлар, хокимликлар йўл ҳаракатини ташкил етиши билан боғлик бўлган
барча ишларни амалга ошириш чора-тадбирларни белгилайдилар ҳамда у йўл
ҳаракати тартибларини белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда 2007 йил 29 июнда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикасиниг «Автомобил йўллари» тўғрисидаги
қонун катта аҳамиятга ега. Қонун Ўзбекистон Республикасида автомобил
йўлларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда ҳаракат
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга
солишнинг ҳуқуқий асосларни белгилаб берган бўлиб, 6 та боб ва 29
моддадан иборат.
Биринчи боб “Умумий қоидалар” да қонуннинг мақсади, автомобил
йўллари тўғрисидаги Қонун ҳужжатлари, асосий тушунчалар тўғрисидаги
моддалар келтирилган. Иккинчи боб - “Автомобил йўллари соҳасини
бошқариш”да автомобил йўллари соҳасида давлат бошқаруви, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автомобил йўллари соҳасидаги
ваколатлари, махсус органнинг ваколатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг
автомобил
соҳасидаги
ваколатлари
тўғрисида
тушунтиришлар берилган. Учинчи боб - “Автомобил йўлларини таснифлаш
ва уларнинг тоифалари”да автомобил йўлларини таснифлаш, умумий
фойдаланишдаги автомобил йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли
пунктларининг кўчалари, хўжалик автомобил йўллари, автомобил
йўлларининг тоифалари ҳақида батафсил тушунтиришлар келтирилган.
Тўртинчи боб - “Автомобил йўлларини молиялаштириш, қуриш ва сақлаш»
да автомобил йўлларини молиялаштириш, автомобил йўлларини лойиҳалаш,
қуриш ва реконструкция қилиш, автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш,
йўл ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги моддалар
келтирилган. Бешинчи “Автомобил йўлларидан фойдаланиш” бобида
автомобил йўлларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари,
жавобгарлиги, тартиби, автомобил йўлларидан уларнинг асосий вазифаси
билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш, ажратилган минтақадан
фойдаланиш тартиби, автомобил йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки
таъқиқлаш, автомобил йўлига туташ йер участкаларининг миқдорлари,
12
егалари ва улардан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари, автомобил
йўлларидан фойдаланиш тартибига риоя қилмаганлик учун юридик ва
жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги моддалар келтирилган.
Олтинчи “Якунловчи қоидалар” бобида низоларни ҳал етиш, автомобил
йўллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик,
қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш, қонунни ўз кучини
йўқотган деб топиш каби моддалар берилган.
Ўзбекистон Республикаси автомобил транспорти тўғрисидаги қонун
1998 йил 29 августда қабул қилинган. Қонун 31 моддадан иборат бўлиб, унда
қуйидагилар келтирилган:
Қонуннинг мақсади - автомобил транспортининг ҳуқуқий асосларини
шакллантириш; асосий тушунчалар; автомобил транспорти тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари; мулк шакллари; автотранспорт воситаларини таснифлаш;
ташиш турлари; автомобил транспорти фаолиятини давлат томонидан
тартибга солиш ва бошқариш; фавқулотда ҳолатларда автотранспорт иши;
ташувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; мижознинг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари; йўловчи ва юкларни суғурта қилиш; автомобил
транспортида ҳавфсизликни таъминлаш; низоларни ҳал қилиш.
Шаҳар йўловчи транспорт тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
қонуни 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган бўлиб, жами 27 моддадан
ташкил топган. Бу қонунда шаҳар йўловчи транспорт турлари, шаҳар
йўловчи транспортига егалик шакллари, идоравий шаҳар йўловчи транспорти
йўловчиларни ташиш шартномалари, шаҳар йўловчи транспортининг давлат
бошқаруви, қатнов маршрутини белгилаш, ҳаракат хавфсизлигини
таъминлаш тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилган. Ҳаракат хавфсизлиги
бўйича транспорт воситалари, йўллар ва бошқа иншоотларга ҳамда
ҳаракатни ташкил етиш воситаларига қўйиладиган талаблар давлат меъёрий
ҳужжатлари, давлат намуналари (ГОСТ), шаҳарсозлик норма ва қоидалари
(ШНҚ) ва муассасавий қоида ва нормалар (МҚН) орқали аниқланади.
Давлат намуналари ёрдамида йўл белгилари, (10807-78) йўл
чизиқлари, (13508-74) йўл ҳаракатини ташкил қилиш техник воситалари,
(23457-86) светофорлар, (25695-83) йўл тўсиқлари, (26804-86) бошқа ҳаракат
хавсизлигини таъминловчи қурилмаларга умумтехникавий шартлар
белгиланади. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларида автомобил йўлларини
лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш даврларида ҳаракат хавсизлигини
таъминлаш бўйича талаблар келтирилган.
Соҳалар меъёрий ҳужжатларда (инструкция, услубий кўрсатма)
автомобил транспортида, йўл хўжалигида, йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизматларида ҳаракат хавфсизлигини яхшилаш, йўл - транспорт
ҳодисаларини ҳисобга олиш, транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат
бериш, йўлларнинг хавфли бўлакларни аниқлаш, ҳаракат хавфсизлигини
бошқариш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилади.
«Йўл ҳаракати» ҳақидаги ва «Йўл белгилари ва сигналлари» ҳақидаги
конвенсиялар енг асосий халқаро меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Бу
конвенсиялар 1968 йилда Вена шаҳрида БМТ «Йўл ҳаракати»
13
конференциясида қабул қилинган. Конвенсияга 1971 йил Женевадаги
Йевропа кенгашида тўлдиришлар киритилган.
Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенсияда: йўл ҳаракатини ташкил етиш
бўйича умумий талаблар; халқаро ҳаракатга қўйиш учун транспорт
воситаларига қўйиладиган талаблар; ҳайдовчилар гувоҳномаси намунасига
қўйиладиган талаблар; ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар; давлатларнинг
конвенсияга қўшилиш тадбирлари; атамаларга қўйилган талаблар берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |