1-боб. Чет эл инвестицияларини жалб этиш жараенини давлат томонидан тартибга солишнинг илмий-назарий асослари


Инвестициялаш ва инвестициявий жозибадор муҳитни



Download 99,81 Kb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi99,81 Kb.
#951827
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
биринчи боб

1.2. Инвестициялаш ва инвестициявий жозибадор муҳитни
яратишнинг ўзига хос хусусиятлари

Республикамизда ҳозирги вақтда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсадларидан бири, иқтисодиётнинг реал соҳаларида фаолликни жонлантиришга йўналтирувчи молиявий барқарорликка эришиш ҳисобланади. Бу эса, иқтисодиётга жалб этилувчи инвестициявий маблағларнинг кўлами ва сифатини таъминлашга бевосита боғлиқдир.


Ўзбекистонда мавжуд инвестициявий жараённи назарий жиҳатдан тадқиқ қилиш, инвестицияларни жалб қилишнинг асосий шарти бўлган – қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш имкониятларини ўрганиш, миллий фонд бозорининг ҳозирги давр шарт-шароитларига мос келадиган тарзда такомиллаштириш ва пировард натижада, ўзбек эмитентлари ва инвесторларини жаҳон капитал бозорига олиб чиқиш йўлларини қидириш заруриятидан келиб чиқмоқда.
«Инвестициявий муҳит» илмий тушунча сифатида нисбатан яқин йиллардан бери қўлланилиб, бу соҳада илмий изланишлар ўзининг қизғин палласига кириб бораётганини айтиб ўтиш мумкин. Ушбу иқтисодий категория «инвестиция» тушунчасига узвий равишда боғлиқ бўлиб, кўпчилик хорижий ва республикамиз олимлари томонидан атрофлича ўрганилган. «Инвестициялар (investment)» – капитални жорий даромад олиш ёки унинг қийматини келажакда ошишини таъминлаш мақсадида пул, моддий ва номоддий кўринишда тадбиркорлик фаолияти объектларига сарфлаш ҳисобланиб, корхона ривожланиши стратегиясини амалга оширишнинг энг асосий шакли ҳисобланади.3
«Инвестиция» айрим адабиётларда «сармоя» деб таржима қилинган. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да сармоя сўзига «катта маблағ, капитал» сифатида изоҳ берилганлигини инобатга оладиган бўлсак4, айрим муаллифларнинг «капитал қўйилмалар» ибораси ва сармоя сўзларини айнан бир маъно берувчи категориялар сифатида қабул қилинганлигини гувоҳи бўламиз. Ваҳоланки, «капитал қўйилмалар» иборасини «инвестициялар» сўзининг синоними сифатида ишлатиш унчалик ҳам тўғри эмаслигини И.А.Бланк ишонарли асослаб берган. Яъни, инвестициялар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш кўринишидаги асосий воситаларни қайта яратишга капитал сарфлаш билан бирга, инвестициялар айланма маблағларни кўпайтиришга, турли молиявий воситаларга ва номоддий активларнинг айрим турларига сафарбар қилиниши мумкин. Демак, «капитал қўйилмалар» нисбатан тор тушунча бўлиб, инвестицияларнинг бир шакли сифатида қаралиши мумкин экан»5. Н.В.Игошиннинг фикрича: «Инвестициялар. –. капитални қайта яратиш, уни кўпайтиришга йўналтирилган пул маблағларини сарфлашдир. Нисбатан умумий шаклда инвестициялар – бу бўш пул маблағларни молиявий ва моддий бойликларнинг турли шаклларига қўйишдир»6. А.М. Дыбовнинг фикрича, ««инвестиция» давлат сармояси ёки хусусий сармояни фойда олиш мақсадида мамлакат ичкарисида ва айни пайтда чет элда халқ хўжалигининг турли тармоқларига узоқ муддатга сарфлаш демакдир»7.
Республикамиз олимларидан Қ. Йўлдошев ва К. Муфтайдиновлар бу категориянинг синоними сифатида ««таъминламоқ», «ёрдам бермоқ» сўзлари ҳам ишлатилади»8 деб таъкидлаганлар.
Н.Ҳайдаров9 томонидан инвестицияга қуйидагича таъриф берилган: «Инвестиция – бу мулк шаклидан қатъий назар, тадбиркорлик асосида фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ёки ижтимоий самара олиш мақсадида ўз ихтиёридаги молиявий, моддий ва интелектуал бойликларни қонун доирасида бўлган ҳар қандай тадбиркорлик объектига сарфлашдир».
Бизнингча, ушбу таърифда келтирилган инвестициянинг «ҳар қандай тадбиркорлик объектига сарфлаш» ибораси тадбиркорлик фаолияти нуқтаи назаридан бир томонлама ёндашувни англатиб турибди. Чунки, давлат томонидан ижтимоий соҳа объектлари ва мудофаага сарфланаётган инвестицияларни тадбиркорлик объекти сифатида таърифлаш доимо ҳам тўғри бўлавермайди.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида «инвестициялар – иқтисодий ёки бошқа фаолият объектларига сарфланадиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлардан иборатдир»10, деб таърифланган. Яна бир таърифга кўра ««Инвестиция» - бу фойда (даромад) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида, давлат, ҳуқуқий ва жисмоний шахслар (инвесторлар) томонидан чекланган имкониятлардан самарали фойдаланиб, чекланмаган эҳтиёжни қондириш учун иқтисодиётнинг турли соҳаларига маълум муддатга сарфланган барча турдаги бойликлардир»11. Ушбу таъриф, шубҳасиз, мазмунан тўлиқ бўлиб, «инвестиция» категорияси моҳиятини англашга кўмак беради, аммо унинг албатта самара келтириши заруриятига алоҳида урғу бериш ортиқча деб ҳисоблаймиз.
«Инвестиция» категориясига берилган таърифлар шарҳи ҳамда ушбу тушунча моҳиятини очиб беришга бағишланган илмий қарашлар таҳлили натижасида қуйидаги муаллифлик таърифини келтириш мумкин: инвестиция - бу жамият бойлигини ошириш мақсадида иқтисодиётга жалб этилган моддий ва номоддий кўринишдаги капиталдир.
Инвестиция, инвестицияларни бошқариш ва инвестициявий фаолиятни олиб боришга доир назарий ва амалий муаммоларни тадқиқ этишга бағишланган мамлакатимиз ва хорижий иқтисодчи олимлар илмий изланишларининг таҳлили асосида «инвестициявий муҳит» тушунчасининг иқтисодий категория сифатида моҳияти ҳали тўлиқ очиб берилган деб айтиб бўлмайди. Бунга сабаб, ХХ аср охирида жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ҳолати вужудга кела бошлаганидир. Жаҳон товар бозори билан биргаликда капитал бозорида ҳам бирлашув даражаси ошди ва бунинг оқибатида давлатлараро капитал оқимлари кучайди. «Якка тартибдаги капитализм»дан коллектив инвестициялаш тизимига ўтишга иштиёқ ошди. Бунда кенг иқтисодиёт ҳамжамиятининг инвестициялаш объектларига, ҳамда улар жойлашган ҳудуд ёки мансуб бўлган тармоққа нисбатан муносабатига урғу берила бошланди. Айнан шу муносабатни яхшилаш бўйича шарт-шароитни яратишга интилиш эса инвесторлар учун қулай инвестициявий муҳитни вужудга келтириш деб тушунила бошланди. «Инвестициявий муҳит» тушунчасига «инвестиция жозибадорлиги» тушунчаси жуда яқин бўлиб, ушбу атама моҳиятида нафақат иқтисодий мазмун, балки компанияларнинг жамият билан ижтимоий ҳамкорлиги ҳам аҳамиятлидир. Молиявий менежмент фанида машҳур тадқиқотлари билан танилган В.А. Пахомовнинг фикрича, корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлиги айнан иқтисодий категория сифатида қабул қилинмоғи керак экан12.
И.А.Бланк таърифига кўра, «инвестициявий жозибадорлик – маълум бир инвестор нуқтаи назаридан алоҳида йўналишлар ва объектларга инвестиция киритишнинг устунликлари ва камчиликларини умумлаштирувчи тавсифдир»13. Ушбу муаллифнинг бошқа асарида14 инвестицияларни бошқаришнинг моҳияти ва вазифалари тавсифланар экан, уни самарали тарзда амалга ошириш учун корхона инвестиция сиёсати муҳим рол ўйнаши таъкидланган. Бунда мамлакатнинг алоҳида тармоқ ёки минтақасининг инвестиция жозибадорлиги таҳлил қилиниши лозимлиги белгиланган ва инвестиция жозибадорлигини баҳолашнинг услубий асослари ёритилган. И.А.Бланкнинг фикрича, иқтисодиёт тармоқларининг инвестиция жозибадорлигини баҳолашнинг уч асосий элементи мавжуд экан: тармоқ ривожланишининг истиқболлилик даражаси, тармоқ бўйича корхоналарнинг ўртача рентабеллик даражаси, тармоқий инвестиция таваккалчиликларини баҳолаш. Мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини баҳолашнинг асосий элементларига эса: ҳудуднинг умумий иқтисодий ривожланиши, инвестиция инфратузилмаси, бозор муносабатлари ва тижорат инфратузилмаси даражаси, ҳудудда инвестиция фаолиятини юритиш ҳавфсизлиги ҳолати ҳамда ҳудуд демографик тавсифи киритилган.
«Инвестициявий муҳит» тушунчасига «инвестиция иқлими» тушунчаси оҳангдош бўлиб, улар асосида инвесторларга шароит яратиш масаласи муҳимдир. Масалан, Н.Тўхлиев, Қ.Ҳақбердиев, Ш.Эрмаматов, Н.Ҳолматовларнинг фикрича, давлатда «ишлаб чиқилган имтиёзлар тизими хорижий инвесторлар учун қулай инвестициявий муҳитни барпо этади»15. Бунда давлат томонидан бериладиган кафолатлар тизими ушбу муҳитнинг муҳим қисми сифатида қаралади. Ушбу муаллифларнинг таърифлашича, «инвестициявий муҳит – муайян мамлакатда хорижий капиталнинг таваккалчилик даражасини ва ундан самарали фойдаланиш имкониятларини белгилаб берадиган сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, маиший ва бошқа омиллар ва шарт-шароитлар йиғиндисидир». Ушбу таърифнинг нисбатан мукаммаллигини қайд этган ҳолда, унда фақат хорижий капитал ҳақида сўз юритилганлиги унчалик тўғри эмаслигини таъкидлаб ўтиш мумкин.
Инвестициявий муҳитни таърифлашда О.К.Иминов16 томонидан кўрсатилган учта йўналиш диққатга сазавордир:
Биринчиси, қисқартирилган усул. Бу усул қуйидаги кўрсаткичларни баҳолашга асосланади: жами ички маҳсулотнинг, миллий даромаднинг ва саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши ёки камайиши; миллий даромадни тақсимланиши; жамғарма ва истеъмол муносабатларининг ўзгариши; хусусийлаштириш жараёнларининг бориши; маъмурий йўл билан инвестиция фаолиятини тартибга солишнинг ҳолати; алоҳида инвестиция бозорларининг, шу жумладан, фонд ва пул бозорларининг тараққиёти.
Иккинчи усул - кенгайтирилган ёки барча омилларни ҳисобга олиш усули. Бу усулда инвестиция иқлимига таъсир этувчи барча омиллар ҳисобга олинади. Инвестиция иқлимини асосий капиталга қўйилган инвестицияларга боғлиқлиги; ушбу усулнинг кўп даражали эканлиги; инвестиция иқлими инвесторнинг салоҳияти ва фаолият шароитларига боғлиқлиги ҳам кўп факторли усулнинг асосий хусусиятларидир деб таъкидланади.
Учинчи усул - бу таваккалли (рискли) усулдир. Инвестиция иқлимини ушбу усул билан баҳолаш тарафдорлари иккита ҳолатни кўриб чиқишни таклиф этадилар: инвестиция салоҳияти ва инвестиция таваккаллиги; инвестиция таваккаллиги ва ижтимоий-иқтисодий салоҳият.
Юқорида келтирилган мулоҳазалар ва тадқиқ этилган бошқа илмий ёндашувлар асосида «инвестициявий муҳит» сўз бирикмасига қуйидагича муаллифлик таърифини бериш мумкин деб ҳисоблаймиз: «инвестициявий муҳит» - иқтисодиётга капитални жалб этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асослар, тамойиллар, усуллар, қадриятлар ва ҳ.к.ларни ўз ичига олувчи шарт-шароитлардир.
Мамлакатда қулай инвестициявий муҳитни яратиш учун айнан шу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, ташкилий-ҳуқуқий имкониятлари, тарихий-маданий анъаналари ва бошқа хусусиятлари инобатга олиниши керак. Бинобарин, миллий иқтисодётга инвестицияни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни яратишнинг услубий асосларини ҳосил қилиш учун, биринчи навбатда, республика олимлари ва мутахассисларининг изланишлари аҳамиятлидир. Ушбу олимлар қаторида М.Ф.Ачилов, М.Ғ.Алиев, В.А.Котов, Ш.Ж.Тешаев, М.Б.Хамидулинларнинг илмий қарашлари диққатга сазовордир17. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикасида қулай инвестициявий муҳитни яратиш учун сиёсий ҳамда иқтисодий барқарорлик, инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали тарзда ҳимоя қила оладиган қонунчилик-меъёрий негиз, нисбатан ривожланган инфратузилма ва коммуникациялар, солиқ сиёсатидаги имтиёзлар ва преференциялар, малакали ходимларнинг мавжудлиги, тадбиркорлик маданияти аҳамиятли экан. Бунда, Ўзбекистонда мавжуд инвестициявий сиёсат устувор инвестициявий лойиҳаларни бюджет томонидан молиялаштиришга, иқтисодиёт тармоқларининг кредитлар билан қўллаб-қувватланишига, валюта муносабатларини тартибга солишда эгилувчан сиёсатга, хорижий инвестициялар ва кредитларни кенг жалб қилишга таянилиши лозим бўлади. Ушбу омиллар асосан давлатнинг тартибга солиш тизими ёрдамида таъсир этгани учун уларни шартли равишда қулай инвестициявий муҳитни шакллантиришнинг ташқи омиллари деб аташ мумкин. Шунинг билан бирга, корхона даражасида ҳам инвестициявий муҳитни яхшилашнинг катта ресурси мавжуд бўлиб, бу ички омил корхона томонидан танлаб олинувчи ташкилий-ҳуқуқий бошқарув тизимидир.
Инвестициявий муҳитни яратишда корхоналарнинг ахборот очиқлиги ҳам катта аҳамият касб этиб, хорижий олимлар С. Дипиаза ва Р. Экклзларнинг фикрича18, компаниянинг ҳолати ва фаолияти ҳақида ҳалол, холис ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш орқали инвесторларнинг назарига тушиш мумкин экан.
Бироқ, республикада қулай инвестициявий муҳитни ҳосил қилишга кўмак берувчи омилларни ва уларнинг ўзаро таъсирлашув механизмларини комплекс ўрганиш масаласини етарли деб бўлмайди. Айниқса корхоналарга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштиришнинг шакллари ва усуллари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш даражаси ҳали талабга жавоб бермайди.
Инвестициявий жараённинг зарурий шарти сифатида фойда олиш ва ижобий ижтимоий самарага эга бўлиш қаралади. Шунинг учун инвестициявий муҳит ички инвестициялар асоси сифатида барқарор меҳнат ресурсининг мавжудлигини тақозо этади. Бу ҳолатда инвестициялар шаклланиши мумкин бўлган муҳит вужудга келсада, уни ҳали жозибали деб бўлмайди, чунки ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) узоқ муддатли ўсишини таъминлай олмайди ҳамда мавжуд асосий воситаларнинг емирилиши оқибатида узоқ муддатли ижобий ижтимоий самарани бера олмайди.
Шунинг учун асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўсишини қуйидагилар ҳисобига таъминлаш лозим бўлади:
ЯИМни ноишлаб чиқариш соҳадан ишлаб чиқариш соҳасига қайта тақсимлаш ҳисобига;
ташқи инвестициялар ҳисобига.
Кўпчилик иқтисодчи олимларнинг фикрига кўра, барқарор иқтисодиётга эга мамлакатлар учун санаб ўтилган йўллардан иккинчиси нисбатан маъқул ҳисобланади. Бунда, ноқулай инвестициявий муҳит барқарорлик томон ўзгаради, чунки бундай муҳит тизимнинг ЯИМ ва инвестицияларнинг узоқ муддатли ўсиш даражасига чиқиш ҳамда ижобий ижтимоий самарага эришиш имкониятини беради. Бироқ, бу ҳолда ушбу мамлакатлар иқтисодиёти ўсиб бориш даражасида ривожланаётган мамлакатларга нисбатан рақобатбардош бўла олмайди. Шуниси диққатга сазоворки, бу хилдаги ҳолат деярли барча ривожланган мамлакатлар (АҚШ ва Япониядан ташқари) иқтисодиётига хосдир.
Юқорида келтирилган мулоҳазалардан қуйидаги хулоса келиб чиқади: халқаро иқтисодиёт ривожланишидан орқада қолмаслик учун мамлакат ЯИМни доимий равишда ўстириш шароитини таъминлаш лозим бўлади. Ўсишга техник тараққиёт ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига эришиш талаб этилади. Серсармоя ва сермеҳнат тармоқлар ишлаб чиқариш ҳажмларини оқилона нисбийлаштириш ҳамда техник тараққиёт ва замонавий технологиялар орқали ишлаб чиқаришни ўстириш мумкин бўлган тизимларда қулай инвестициявий муҳит вужудга келади.
Инвестициялар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида асосий омил сифатида баҳоланиши мумкинлиги ҳақида юқорида сўз юритилди. Иқтисодий ўсиш даражасини аниқлашда ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, миллий даромадга нисбатан реал даромаднинг кўпайиши, шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўсиши муҳим аҳамиятга эга кўрсаткичлар сирасига киради.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Ҳукумати томонидан мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг устувор масалаларини ҳал қилишга қаратилган жуда кўплаб қонунлар, фармонлар ва ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Жумладан, чет эл инвестицияларини иқтисодиётга кенг жалб қилиш ҳамда улар учун қулай инвестициявий муҳит яратишнинг асослари ишлаб чиқилди. Қабул қилинган қонуний-ҳуқуқий ҳужжатлар инвестициявий фаолиятни амалга ошириш тартиби ва асосий тамойилларини аниқлаб беради ҳамда мулк шаклидан қатъий назар инвесторлар ҳуқуқларини ва ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этадиган томонларнинг мулкларини ҳимоясини халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос равишда таъминлайди, мамлакат иқтисодиётини жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашуви учун ҳуқуқий асос яратади.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётига ички ёки хорижий сармояларнинг жалб этилиши шу давлатдаги инвестициявий муҳитга бевосита боғлиқдир. Албатта, хориржий инвесторлар учун инвестициявий муҳит баҳоланаётганда, авваламбор, унинг кучли томонлари, ижобий омиллари, шарт-шароитлар, камчиликлар, рисклар ва таҳдидларга эътибор қаратилади. Бунда: давлатнинг сиёсий барқарорлиги; фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги; давлат тузумининг демократлаштирилганлиги; табиий ресурслар ва бойликлар, уларнинг хилма-хиллиги; ишловчиларнинг малакаси ва ижрочилиги; аҳолининг харид қобилияти; солиқ ва божхона режимида инвесторлар учун жорий этилган махсус имтиёзлар ҳисобга олинади.
Бугунги кунда Ўзбекистон юқори инвестициявий салоҳиятга эга бўлиб, уни позитив ташкил этувчиларининг жамлама йиғиндиси мавжуд инвестициявий муҳитнинг кучсиз томонларидан бир неча маротаба устун эканлигини кузатиш мумкин. Инвестициявий жозибадорликни таъминловчи омиллар республикамизнинг кўплаб йирик олимлари ва тадқиқотчиларнинг илмий ишларида ўз аксини топган. Улар жумласига Ж.Абдусаматов19, О. Иминов, Э.Маҳмудов20, Д.Тростянский21, О.Ҳикматов22, Н.Холбеков23 ва Б.Қудратовларнинг24 илмий ишларини киритиб ўтиш мумкин.
Инвестициялашнинг назарий асослари ҳақида сўз кетганда мазкур тадқиқот мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу жараённи амалга оширишнинг маълум бир механизми моҳиятини очиб бериш керак деб ҳисоблаймиз. Давлат томонидан инвестицияларни тартибга солиш механизми иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш бўйича самарали қарорларни қабул қилишни мувофиқлаштириб турувчи асосий элементлар тизими сифатида тасаввур қилиниши мумкин (1.2-расм).
Унинг таркибига қуйидаги элементлар киради: давлатнинг инвестициявий жараённи меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш тизими; инвестициявий жараённи тартибга солишнинг бозор механизми; самарали инвестициялашни амалга ошириш имкониятини берувчи аниқ усул ва услубиётлар тизими.



Download 99,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish