4. Кейинги харажатларнинг ҳисоби. Капитал харажатлар ёки капитал қўйилмалар деб асосий воситаларни ва бошқа узоқ муддатда фойдаланиладиган активларни сотиб олиш ва яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларга айтиладии. Ускуналарни таъмирлаш. хизмат кўрсатилиши, ёқилги сотиб олиш харажатлари, яъни корхона фаолияти учун зарур бўлган барча харажатлар нокапитал харажатларга ёки чиқимга киритилади. чунки улар ушбу ҳисобот даврида даромад олиш учун қилинган харажатларни ифодалайди. Капитал қўйилмалар ва харажатларни қатъий ажратиш зарур. Капитал қўйилмалар -бу баланснинг актив қисмида акс эттирилган харажатлардир ва бухгалтерия нуқтаи назаридан харажат ҳисобланмайди, харажатлар эса - бу чиқим деб тан олинади ва таннархга олиб борилади.
Асосий воситаларни, табиий ресурсларни ва номоддий активларни сотиб олишдан ташқари капитал қўйилмалар, ўз ичига асосий воситаларнинг ўсиши ва уларнинг яхшиланишини олади. Асосий воситаларнинг ошиши - деб ишлаб чиқариш қувватларининг жисмоний кенгайиши ҳисобланади. Агарда бинога янги канот қурилса ва бир неча йилдан сўнг бу харажатлардан даромад олиниши кутилса, бу канотни қуришга кетган харажатлар «Бино» счётининг дебетида акс эттирилади. Одатдаги харажатларга жорий таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, мойлаш, тозалаш. қараб туриш тўловлари, яъки ускунани ишчи холатида ушлаб туриш учун зарур бўлган харажатлар киради.
Асосий воситаларга қилинган капитал қўйилмалар активнинг баланс қийматига қўшилади, қачонки. капитал қўйилмалар активнинг холатини бошланғич баҳоланган норматив кўрсаткичларидан юқорироқ даражада яхшилаб, келгусида иқтисодий манфаатни ошишига олиб келадиган эхтимоли мавжуд бўлса.яхшиланиш натижасида иқтисодий манфаатдорликни ошишига олиб келувчи мисоллар бўлиб, қуйидагилар хизмат қилади:
а) активнинг фойдали фаолияти муддатини узайтириш билан бирга қувватини ошириш мақсадида реконструкция қилиш;
б) ускунада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида, ушбу ишлаб чиқариш ускунаси қисмларининг сифатини ошириш;
в) асосий фаолиятнинг дастлаб баҳоланган харажатлари камайтиришга олиб келадиган янги ишлаб чиқариш жараёнларини қўллаш.
Бошқа барча капитал қўйилмалар улар амалга оширилган даврда харажатлар сифатида тан олиниши керак. Мисол учун, асосий воситаларни таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш корхона кутаётган дастлабки баҳоланган меъёрий кўрсаткичлар бошланғич даражасидаги иқтисодий манфаатларни ушлаб туриш ёки қайта тиклаш учун амалга оширилади.
Асосий воситалар харид қилинганлигидан кейинги харажатлар. Асосий воситаларни харид қилиб олгандан сўнг уни сақлаб туриш билан боғлиқ кўпдан-кўп харажатлар пайдо бўлиши бошланади. Масалан таъмирлаш, ишлатиш, реконструкция ва жойларини алмаштиришни эътиборга олиш зарур бўлади. Бу харажатларни ҳисобга олиш балансни классификациялаш ва кейинчалик амортизация чегирмаларини ҳисоблашда таъсир этади.
Харид қилиб олинганида, баҳоланган бошланғич хақиқий хизмат муддати ва махсулдорлиги (хизматларнинг миқдорини ва сифати) юқорироқ даражани таъминловчи харажатлар капиталлаштирилади (юқорида белгиланганидек). Харид қилинганидан кейинги пайдо бўлган капиталлаштирилган харажатлар, фойдаланишнинг маълум бир давридан кейин баҳосизланади ва бу давр- маълум бир активларнинг кутилаётган хизмат муддатидан қисқа бўлиши мумкин.Активлардан фойдаланиш потенциали ва харид қилиб олинганида кутилаётган фойдаланиш даври маълум бир минимал даражадаги сақлаб туриш ва таъмирлашнинг бўлишини назарда тутади. Бу харажатлар фойдаланиш муддатини харид қилинганида белгиланганидан юқорироқ даражада узайтира олмайди, улар жорий ҳисобланади ва пайдо бўлган давр харажатлари моддасига киритилади. Бундан ташқари, одатда компаниялар харид қилиб олганидан кейин пайдо бўладиган харажатлар бирор бир белгиланган сумма (масалан 500 000 сўм) дан ошмаган холларда харажатлар ҳисоби сиёсатини қўллайдилар. Бундай сиёсат моддий чегараланишлар бўлганда қўлланилади. Халокат, совуққонлик, билган ҳолда суъистеъмол қилиш, ўғрилик натижасида пайдо бўлган харажатлар зарарларга олиб борилади.Харид қилинганидан сўнг пайдо бўладиган бир қанча харажатлар, тўрт асосий категорияларга бўлинадилар:
Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш. Жорий таъмирлаш ва сақлаб туриш харажатлари жорий харажатлар ҳисобланади. Уларни ҳисоблашда икки усулдан фойдаланади:
Пайдо бўлиши бўйича ҳисобга олиш усули. Пайдо бўлиши бўйича ҳисобга олиш усули сақлаб туриш ва таъмирлаш учун зарур харажатларни, уларга зарурат пайдо бўлганда ҳисобга олишни ва харажатларни бутун давр давомида бир текисда тақсимлашни назарда тутади.
Тақсимлаш усули. Бу ёндошиш таъмирлаш ва сақлаб туриш харажатларининг тахминий хажмларига асосланади. Бу усулдан фойдаланиш, жорий таъмирлаш систематик характерга эга бўлган ва хажми бўйича у аҳамиятли бўлганда тавсия қилинади. Бу усулдан фойдаланилганида жорий йилда кутилаётган таъмирлаш учун тахмин қилинаётган харажатларнинг умумий хажми баҳоланиб, сўнгра вақт ёки ишлаб чиқариш хажми асосида, вазиятдан келиб чиққан ҳолда,тақсимланади. Асос бўлиб вақт хизмат қилган холатда, ҳар бир оралиқ давр учун таъмирлаш ва сақлаб туриш харажатларининг тенг бўлган суммаси аниқланади, тахмин қилинаётган сумма учун асосий воситалар счётида контрсчёт очилади. Жорий таъмирлаш ва сақлаб туришнинг хақиқий харажатлари контрсчётда акс эттиралади.
Тақсимлаш усулидан фойдаланишга мисол келтирамиз:
Масалан, ҳар йиллик жорий таъмирлаш ва сақлаб туришга 18 000 сўм сарф қилишни тахмин қилмоқдасиз. Бу сумма ойлар бўйича бир текисда тақсимланади. Биринчи ойда таъмирлаш ва сақлаб туриш харажатлари 1100 сўмни ташкил қилди. Тахмин қилинаётган харажатлар суммаси ва мос контрсчёт тўғрисидаги ёзув ушбу ой учун куйдагича бўлади:
Таъмирлаш учун тахмин қилинаётган харажатлар суммасини ҳисобга олиш учун:
Дт Таъмирлаш ва сақлаб туриш харажатлари (18 000 /12 ой) 1 500
Кт Таъмирлаш ва сақлаб туриш учун тўловлар резерви 1500
Сўнгра биринчи ойдаги хақиқий харажатлар суммаси ҳақида маълумотлар киритилади:
Дт Таъмирлаш ва сақлаб туриш учун тўловлар резерви 1100
Кт Пул маблағлари 1 100
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ҳар ойдаги таъмирлаш ва сақлаб туриш учун 1 500 сўм ҳақида маълумотлар киритилади. Контрсчётнинг кредити бўйича 400 сўм қолдиқ баланс ҳисоботида мос активларининг қисқариши сифатида ҳисобга олинади. Тахмин
қилинаётган харажатлар суммаси хақиқий харажатлардан ортиқроқ бўлишига қарамай тақсимлаш счёти кредит сальдога эга. Йил охирида контрсчётнинг кредит қолдиғи таъмирлаш ва сақлаб туриш харажатларига қўшилиб, харажатларни хақиқий даражасигача камайтиради. Тақсимлаш усулини қўллаш шуниси билан қизиқки, бутун йил давомида доимо таъмирлаш ва сақлаб туриш харажатларини доимий тақсимланишини ташкил қилишга имконият беради.