2 бўлим. Жиноят содир этган вояга етмаганлар билан амалга оширилган якка тартибдаги профилактик тадбирлар бўйича:
1. Нечта вояга етмаган ўқувчилар томонидан ва улар иштирокида жиноят содир этилган, ҳар бир жиноятни қандай чуқур таҳлил этилган, таълим муассасаси ва маҳаллаларда масъуллар, ота-оналар иштирокида қандай муҳокама тизими йўлга қўйилган, улар ўртасида ҳуқубузарликларнинг профилактикаси билан бевосита шуғулланувчилар фаолиятига қандай танқидий баҳо берилган?.
2.Неча нафар жиноят содир этган вояга етмаганларнинг хонадонига бориб оила шароитлари ўрганилган? (Расм илова қилиш)
3. Жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитларни аниқланганлиги ҳамда жиноят содир этган вояга етмаганларга мактабда,маҳалладан масъулларнинг бириктирилганлиги?.
4. Вояга етмаганлар иштирокида содир этилган жиноятларни уларнинг ўқиш ва яшаш жойларида муҳокамасини ташкил этилганлиги. (Расм илова қилиш)
3 бўлим.Ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, қаровсиз, назоратсиз қолган, тьарбияси оғир, таълим муассасаларидаги машғулотларга сабабсиз қатнашмайдиган вояга етмаганлар билан амалга ошириладиган тадбирлар бўйича:
1.Вояга етмаганлар ўртасида қаровсизлик ва назоратсизликни олдини олиш борасида қандай тадбирлар ўтказилган?. (Расм илова қилиш)
2.Неча нафар қаровсиз, назоратсиз юрган вояга етмаганлар аниқланган? (Расм илова қилиш)
3.Ҳар бир вояга етмаганларнинг оилавий шароитини ўрганилганлиги, уларнинг назоратсиз қолишига имкон берган сабабларни аниқланганлиги. (Расм илова қилиш)
4. Вояга етмаган фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган нечта ота-оналар аниқланган, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларда муҳокама қилинган, тегишли тартибда қандай маъмурий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқилган?. (Расм илова қилиш)
5.Неча нафар вояга етмаганларнинг тунги вақтлардаги қаровсиз ва назоратсизлиги ўрганилган? Ўтказилган рейдлар натижасида тунги вақтларда ота-онаси ёки уларнинг бирининг кузатувисиз кўнгил очиш (дам олиш) муассасаларида назоратсиз юрган неча нафар вояга етмаганлар аниқланган? Нечта профилактик чоралар кўрилиб,қайси ОАВда кенг ёритилган? (Расм илова қилиш)
6.Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида қачон ,қайси тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Давомат” профилактик тадбирлари ўтказилган? (Расм илова қилиш)
7. Таълим муассасалари ҳамда профилактика инспекторлари, намунали оилалар, ота-оналар, маҳалла фаолларидан иборат гуруҳлар тузилганлиги.. (Расм илова қилиш)
8. Вояга етмаганларни дарс вақтида мақсадсиз дайдиб, шу жумладан ноқонуний диний таълим олиш, интернет-кафеларда вақт ўтказилишини олдини олиш мақсадида қандай рейдлар ўтказилган?. (Расм илова қилиш)
9. Ўқув машғулотларига сабабсиз келмаётган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил нечта ўқувчиларни машғулотларга қатнашмаётганлик сабаблари ўрганилган? (Расм илова қилиш)
10.Салбий ҳолатларни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни тўлиқ ўрганилганлиги ва вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига қандай ёзма хабар берилган
11.Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида диний экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олишга қаратилган қандай тарғибот тадбирлари таҳлил қилинган? (Расм илова қилиш)
12.Қачон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, маҳалла фаоллари, соҳа мутахассислари ва имом хатиблар иштирокида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилган?. (Расм илова қилиш)
ТАЙЁРЛАДИ:
- мактаб ММИБДЎ: (Ф.И.Ш)
Do'stlaringiz bilan baham: |