СОЛИҲА АЁЛНИНГ “АТИР-УПА”СИ
Юзларидан нур ѐғилиб турган офиятли, кекса бир муслима аѐлдан: “Бундай кўринишга қандай
эришдингиз?” деб сўраганларида, у: “Лабларимга ҳақни, овозимга зикрни, кўзларимга ҳалолни,
қўлларимга эҳсонни, оѐқларимга тўғриликни суртдим. Шунингдек, қалбимга Аллоҳ севгисини,
ақлимга ҳикматни, нафсимга итоатни, ҳирсимга имонни раво кўрдим”, деб жавоб қайтарган экан
117
.
БУГУННИНГ “ҲАНГОМА”СИ
116
Манба: Муҳаммад Шариф Жуман, Аҳмад Муҳаммад, “Динда саволим бор”, 332-333-бетлар.
117
Манба: “Мусулмонлар тақвими”нинг 2001-йилги 2-сони.
147
Бир аѐл ѐнидаги шеригига деди:
– Ҳозирги ѐшларга ҳайронсан киши. Масалан, анави қизга қаранг. Худди ўғил болага ўхшайди-
я.
– Гапингиз тўғри. Аммо у қиз бола эмас, менинг ўғлим бўлади.
– Э-э, кечирасиз! Унинг отаси эканингизни билмабман.
– Яна адашдингиз! Мен унинг отаси эмас, онаси бўламан
118
.
ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ – ҲАМ ДАВО, ҲАМ ШИФО
Кун давомида кайфият яхши бўлиши, соғлом ҳаѐт кечиришимиз, саломатлигимиз бутлиги
биринчи навбатда тўғри овқатланишга боғлиқ. Хўш, тўғри овқатланиш тартиби қандай? Саломатлик
учун зарур озиқ моддаларни қандай аниқлаб олиш мумкин?
Тана тўғри ўсиши, ривожланиши, фаол ҳаѐт кечиришини таъминлаш, кайфият яхши бўлиши,
ташқи омиллар таъсирига чидамлилик ҳосил қилиш учун танамиз овқат, ҳар хил ичимликлар орқали
керакли озиқ моддалар: оқсил, ѐғ, углевод, минераллар олиб туради. Тўғри овқатланиш саломатликни
мустаҳкамлашга, касалликлар олдини олишга имкон беради. Овқатланиш орқали кимѐвий,
биокимѐвий хусусиятига кўра бир-биридан фарқ қиладиган 80 дан зиѐд озиқ моддалар танамизга
тушади. Соғлом ҳаѐт кечириш учун бу моддалар инсон танасида муайян миқдорда бўлиши шарт.
Улардан биттаси ѐки бир нечтаси етишмаслиги моддалар алмашинуви бузилишига олиб келади,
соғлиққа путур етказади.
Қайси маҳсулотлар фойдалироқ?
Табиатда инсон танасининг зарур моддаларга физиологик эҳтиѐжини тўкис таъминлай
оладиган ягона бир маҳсулотнинг ўзи йўқ. Инсон танаси барқарор ишлаши учун оқсил, ѐғ, углевод,
минерал, витамин каби моддаларга бой бир неча маҳсулотлар керак. Шунга кўра, тўғри овқатланишни
хилма-хил неъматлар асосида ташкил қилиш талаб этилади.
Неча маҳал овқатланган маъқул?
Одатда, кунига уч маҳал овқатланиш тавсия этилади. Бироқ, ҳар галги овқат калорияси
меҳнатнинг оғир-енгиллигига – қувват қай даражада сарфланишига мувофиқ келиши керак. Оғир
жисмоний иш билан банд кишиларга нонуштага суткалик овқат калориясининг 25-30 фоизи, тушликка
45-50 фоизи, кечки тамаддига тахминан 25 фоизи ажратилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларида фойдали озиқ моддалар фақат муайян миқдорда эмас, танамиз
сарфлаган қувват ўрнини қоплай оладиган даражада бўлиши шарт. Амалда бир марта овқатланиш
учун тайѐрланган таомда бунга эришиш амримаҳол. Истеъмол қилинадиган овқат одамнинг қувват
сарфини қопласа, танада янги ҳужайра, тўқималар тузилиши, эскилари тикланиши учун зарур кимѐвий
моддаларга эҳтиѐжни таъминласа, бундай овқатланиш тўғри овқатланиш ҳисобланади.
Ҳар куни бир хил вақтда овқатланиш керак. Шунда овқатланишдан олдин бир вақтда меъда-
ичак шираси кўп ажралади. Овқатни вақтида еганда яхши ҳазм бўлади, унинг кимѐвий унсурлари тўла
ўзлаштирилади. Овқатланиш тартибига риоя этмаслик бу жараѐнни бузади. Устига-устак гастрит,
меъда, ўн икки бармоқ ичак яраси каби касалликларни келтириб чиқаради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабига биноан овқатланиш тартиби қуйидагича:
Кун давомида бир неча марта маҳаллий шароитда етиштирилган янги мева-сабзавотлар тановул
қилинг (суткасига камида 400 грамм).
Нон, дон маҳсулотлари, картошка, ѐрмалар ҳар куни истеъмол қилиниши зарур.
Овқатланишда ѐғлар миқдорини назорат қилинг, ҳайвон ѐғи ўрнига ўсимлик мойи истеъмол
қилишга ўтинг.
Кўпроқ ѐғсиз гўшт, балиқ, парранда гўшти, дуккаклилар истеъмол қилинг.
Таркибида ѐғи кам сут, сут маҳсулотлари, йогурт, пишлоқ ейишга ҳаракат қилинг.
Шакарни камроқ истеъмол қилинг, таркибида қанд моддаси камроқ маҳсулотларни танланг,
ширинликлар, ширин ичимликлар миқдорини чекланг.
118
Манба: “Мусулмонлар тақвими”нинг 2001 йилги 4-сони.
148
Тузни ортиқча истеъмол қилманг. Сутка давомидаги туз миқдори бир чой қошиқдан (5 грамм)
ошмаслиги керак. Фақат йодланган ош тузи ишлатинг.
Чой ўрнига табиий шарбатлар, шакарсиз компотлар ѐки қайнатилган сув ичинг. Чойни овқат
билан истеъмол қилманг.
Овқат тайѐрлаш тартибига амал қилинг. Уни пиширишда керагидан ортиқ қовурманг, кўпроқ
қайнатиб, буғлаб тайѐрланг. Бу билан овқат хавфсизлиги таъминланади, унинг таркибидаги ѐғ, туз,
шакар миқдори камайтирилади.
Вазнни меъѐрида сақлаш учун ҳар куни жисмоний машқлар бажаринг.
Кексалар, шунингдек, яра касаллиги, холецистит, қандли диабет, хроник ишемия касаллигидан
азият чекаѐтган, семириб кетган одамлар кунига 5-6 маҳал оз-оздан овқатланишлари тавсия этилади.
Улар кечқурун суткалик рационнинг 15 фоизини ейишлари керак. Уйқуга ѐтишдан олдин олма ейиш
мумкин.
Одам уйқудан олдин тўйиб овқатланадиган бўлса, меъда жуда тўлиб кетади, у диафрагмани
босади, юрак ишлашини қийинлаштиради, уйқу нотинч бўлади. Натижада одам яхши дам ололмайди.
Маълумки, стенокардия, миокард инфаркти хуружлари кўпинча кечқурун тўйиб овқатланиб
ѐтишдан келиб чиқади.
Кечқурун қовурилган, ѐғли, тузланган таомлар, дудланган маҳсулотлар ейиш, аччиқ чой, кофе,
какао ичиш тавсия этилмайди. Бундай таомлар яхши ҳазм бўлмайди, асаб тизимини қўзғатади.
Ёғли овқатлардан кейин совуқ сув ичиш зарарли. Ёғли овқат меъдада узоқроқ туради. Агар кўп
сув ичилса, меъда янада тўлиб-чўзилиб кетади, қорин қаппайиб, одам ўзини нохуш сезади. Ёғли овқат
егандан бир оз ўтиб иссиқ чой ичган маъқул.
Озишга ҳаракат қилаѐтганлар овқатланаѐтганда сув ичмасинлар.
Ҳўл мева егандан кейин дарров сув ичманг. Чунки бунда ичак дам бўлиши мумкин.
Шуни унутманг: бир кунда ичиладиган суюқлик бир ярим литрдан ошмасин.
Иссиқ, илиқ ичимликлар совуқ ичимликларга қараганда танага тезроқ сўрилади, чанқоқни
босади.
Do'stlaringiz bilan baham: |