1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

КИТОБ ЎҚИШ ФОЙДАЛАРИ 
Китоб ўқиш инсон учун муваффақият, саодат эшикларини очади. Илм излаш, китоб, газета, 
журналлар мутолаа қилиш киши дунѐқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди, ўзгалар 
олдида кишининг илмий, маданий, ахлоқий савиясини юқори кўтаради. Зеро, кўп ўқиган, билимдон 
инсоннинг ҳар соҳада имконияти кенгроқ бўлади. 
Китоб мутолаа қилиш фойдалари жуда кўп. Жумладан: 


143 
1. Китоб ўқиш асабни тинчлантиради. 
Олимлар, асабни тинчлантириш учун китоб ўқишни тавсия этишади. Аниқланишича, атиги 
олти дақиқа китоб ўқиш асабийлашишга барҳам беради. 
Кўпроқ мутолаа билан банд бўлганлар жисмонан соғлом, хушкайфият, қувноқ, руҳан тетик, 
бошқаларга нисбатан кўпроқ мавқега эга бўлишар экан. 
2. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ѐрдам беради. 
Хотиржам бўлишга, ухлашга ѐрдам берадиган энг яхши усул китоб ўқишдир. Телевизор ѐки 
телефондан тарқалаѐтган ѐрқин нур мияга уйғониш кераклиги ҳақида сигнал юборади. Китоб ўқиш эса 
аксинча таъсир кўрсатади. 
3. Мутолаа қалбни юмшатади. 
Китоб ўқиш жараѐнида ўқувчи қаҳрамонларнинг қувончу ташвишларига шерик бўлади. 
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаѐтда ҳам бошқалар ҳис-туйғусини 
яхши тушунар экан. 
4. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди. 
Олимлар аниқлашича, китоб ўқиган инсон ақлий салоҳияти бир неча кун давомида юқори 
ҳолатда бўлар экан. Шунингдек, китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонини оширади. 
5. Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ѐрдам беради. 
Китоб ўқиш – тушкунликнинг энг яхши давоси. Тушкунликка чалинган беморлар китоб 
ўқишни бошлаганларидан сўнг депрессияга тушиш ҳолатлари камаяди. 
Китоб ўқиш қалб чигалликларини ѐзади, кўнгилга ҳузур бағишлайди, жаҳолатга барҳам беради, 
турли-туман ѐмон фикрларни, васвасаларни миядан чиқариб юборади. 
Китоб ҳаѐтнинг қоронғи йўлларини ѐритувчи чироқдир. Кўп китоб ўқийдиган инсон китоблар 
тахидан ўрин олган ўзгаларнинг аччиқ қисматидан, муваффақиятлари сир-асрорларидан воқиф 
бўлади, уларни ўз ҳаѐтида ижобий маънода қўллайди. Натижада кўп муваффақиятларга эришади. 
6. Мутолаа инсонни гўзаллаштиради. 
Юқори даражадаги ақлий салоҳият инсоннинг ташқи кўринишини ҳам гўзаллаштиради. Ҳар 
қандай мавзуда қизиқарли суҳбат қуриш, ўз билимини намойиш этиш суҳбатдоши меҳрини қозонишга 
ѐрдам беради. 
7. Мутолаа ҳаѐтдаги мақсадни англашга, қийинчиликларни енгишга ѐрдам беради. 
Инсон қанча кўп китоб ўқиса, ҳаѐт йўлини шунчалик аниқ танлай олади. Китоб ўқиш 
тўсиқларни енгишга ҳам ѐрдам беради. 
8. Мутолаа хотирани кучайтиради, фикрлаш қобилиятини яхшилайди. 
Ҳар сафар китоб ўқилганда мия фаол ишлайди. Чунки, мия олинаѐтган маълумотни сақлаш 
учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда аниқланишича, муттасил китоб ўқийдиган инсонларда 
фикрлаш қобилияти юқори бўлар экан. 
Киши кўп ўқигани сари билими ошиб бораверади, ҳамма соҳадан маълум маънода хабари 
бўлади. Натижада китобхон атрофидагилар учун қизиқарли суҳбатдошга, тўғри маслаҳатгўйга 
айланади. 
9. Мутолаа сўз бойлигини оширади. 
Китоб ўқиѐтган пайтда нотаниш сўзлар учрайди. Уларнинг маъносини жумла мазмунидан ҳам 
тушуниб олса бўлади. Китоб ўқиш сўз бойлигини кўпайтиради, умумий саводхонликни оширади. 
Ўқиш тилни тўғрилаш, оғзаки нутқни ривожлантириш, сўз бойлигини кўпайтириш учун асосий 
манбадир. Киши канчалик кўп мутолаа қилса, шунчалик равон сўзлайди, бехато гапиради, дунѐқараши 
кенгаяди, маданий савияси шаклланади. 
10. Мутолаа ѐзувчилик қобилиятини ривожлантиради. 
Китоб ўқиш жараѐнида муаллифнинг ѐзиш услуби ўқувчига таъсир қилади, адибнинг баѐн 
қилиш услуби киши билмас тарзда ўқувчи онгига ўрнашади. 
11. Мутолаа тинглаш қобилиятини ривожлантиради. 
Китоб ўқиш тинглаш қобилиятини оширади, бошқаларни осон тушунишга ѐрдам беради. 
Китобни овоз чиқариб ўқиганда янада самарали бўлади. 
12. Биргаликда китоб ўқиш ота-оналар билан болаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилайди. 


144 
Психологлар айтишича, биргаликда китоб ўқиш жараѐнида ота-оналар билан болалар ўртасида 
ўзига хос муносабат ўрнатилади. Бундай муносабат биргаликда телевизор кўрганда умуман пайдо 
бўлмайди. 
13. Мутолаа молиявий қийинчиликларни бартараф этишда ѐрдам беради. 
Статистик маълумотларга кўра, умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи 
қашшоқликда яшайди. Саводли инсонлар орасида қашшоқликда яшайдиганлар 4 фоизни ташкил 
этади. 
Билимли, ўқимишли инсон тижорати ѐки бошқа хусусий тирикчилиги тўхтаб қолган тақдирда 
ҳам осонлик билан ўзига бошқа ризқ эшигини оча олади. У қайсидир ишхонага ходим сифатида 
жойлашиши, ўқув муассасаларида ишлаши ѐки ижодий ишлар билан шуғулланиб, китоб ѐзиб 
тирикчилигини қайтадан йўлга қўйиши мумкин. Демак, билимли инсон билан билимсиз одам 
имкониятлари орасида жуда катта фарқ бор. 
14. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиришади. 
Тадқиқотларда аниқланишича, китоб ўқишни яхши кўрадиган болалар мактабда ҳам аъло 
баҳоларга ўқишади. Улар грамматикани ҳам, математикани ҳам пухта ўзлаштиришади. 
15. Мутолаа яхшиликка ундайди. 
Мутолаа бизни муҳтож инсонларга ѐрдам қўлини чўзишга ундайди. 
Китоб эзгуликдан, олийжанобликдан, мардликдан ҳикоя қилади, маънавиятни юксалтиради, 
тубанлик, номардлик, разолат, хиѐнатнинг қабиҳ юзини очиб беради, ѐмон хулқларга қарши қалбда 
нафрат уйғотади
114


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish