ИЧНИ ЮМШАТУВЧИ ВА ҚОТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР
Ични юмшатади:
1. Ўрик, олма, олча, нок.
2. Арпа, сули қайнатмаси.
3. Бодринг, тарвуз.
4. Ҳамма кўкатлар.
5. Ҳамма сабзавотлар.
6. Лимон, апельсин.
7. Отқулоқ, ялпиз.
8. Оқ пиѐз.
9. Кўк чой.
133
10. Қора андиз, эрмон.
11. Алоэ – сабур, далачой.
12. Маккажўхори попуги қайнатмаси.
13. Жағ-жағ, ялпиз.
14. Угра оши.
15. Карам.
16. Узум, тоғ олча.
17. Қатиқ зардоби.
Ични қотиради:
1. Анор пўсти қайнатмаси.
2. Оқишоқ хўрда.
3. Янги қатиқ.
4. Оддий жийда, ѐнғоқ.
5. Новвот.
6. Қовурилган овқатлар.
7. Ловия.
8. Хандон писта, бодом.
9. Ширинликлар.
10. Пишлоқ.
11. Қора чой, қаҳва
104
.
МУҲИМ ЭСЛАТМА
Оққанд, новвот, шакардан бошқа барча дўкон ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотлари,
турли пишириқлар, қаҳва, какао ични қотиради, ҳазмни секинлаштиради. Асал, ҳамма мевалар,
сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, нордон нарсалар, меъѐридаги мурч-қалампир эса ҳазмни
тезлаштиради, ҳеч қандай касаллик келтириб чиқармайди.
САБЗИНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Сабзи эфир мойли ўсимликлар сирасига киради. Меваларида 1,9 фоизгача, гуллаб турган
ўсимлик ўтида эса 0,13 фоизгача эфир мойи, шунингдек, гераниол, дауцен, бизабоден, секвитерпен
каратол спирт, даукол, азарон, бошқа бирикмалар бор. Сабзи илдизмеваларида каратиноидлар,
витамин К, В1, В2, РР, С, пантотенат кислотаси, инозит бор.
Халқ табобатида сабзи илдизи, мевалари ўткир сурункали гепатитларда, сариқ касаллигида,
шабкўрлик пайтида, зарда қайнаганда, қабзият бўлганда буюрилади. Бадан териси ѐрилганида,
ҳуснбузар тошганида сабзи сувини тухум сариғи ѐки асалга аралаштириб суртилади.
Буйрак-тош касаллигида, қабзият вақтида, қорин дам бўлганида сабзи уруғидан
фойдаланилади. Сабзи баргларининг суви гуш, диатез, нейродермитда, илдиз мевасининг суви эса
хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилади.
Ибн Сино сабзи уруғи билан баргларини яраларни тезроқ битирадиган, сийдик ҳайдайдиган
дори сифатида ишлатган, илдиз меваларини эса плеврит, сурункали йўталда, ичак оғриқларида,
баданга шиш келганда буюрган. Сабзи сафроларни суюлтиради, ички аъзоларнинг битиб қолган
жойларини очади, меъдани бақувват қилади.
Тадқиқотларда аниқланишича, сабзи истеъмол қилиш ўпка, кўкрак, ичаклар саратони хавфини
камайтиради. Бу, сабзи таркибида мавжуд фалькаринол, фалькариндиол деб номланувчи табиий
моддалар сабабидан юз беради.
Сабзи инсон организми ҳужайраларини касалликка чалинишидан ҳимоя қилади, ҳужайралар
қартайишини секинлаштиради.
104
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2012-йилги 4-сони, 21-22-бетлари.
134
Сабзи тиш тозалаш маъжунидан кам бўлмаган таъсирни кўрсатади, тишларни тозалашга ѐрдам
беради. Бундан ташқари қўшимча сўлак ишлаб чиқариб, бактериялар кўпайишига тўсқинлик қилади.
Ҳафтасига 6 тадан кўп сабзи истеъмол қилиш инсультга чалиниш хавфини камайтиради.
Замонавий табобатда сабзи илдизмеваларидан гипо ҳамда авитоминозларда фойдаланилади.
Улар майин сурги тарзида таъсир кўрсатиб, углеводлар алмашинувини жойига келтиради.
Жигар, буйрак касалликларида, бавосирда қирилган сабзи буюрилади. Сабзи сувидан эса яра,
жароҳатлар, совуқ олган жойларга, ангина, стоматитларга даво сифатида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |