1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

РЎЗҒОР ТУТИШ ОДОБЛАРИ 
21
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 89-92-бетлар. 
22
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 92-94-бетлар. 
23
Манба: Муҳаммад Шариф Жуман, Аҳмад Муҳаммад, “Динда саволим бор”, 303-бет. 


35 
Урф-одатларимизга кўра, тўйдан кейин келин-куѐв уйини алоҳида қилиш учун бир сидра 
рўзғор анжомлари олиб берилади, моддий ѐрдам кўрсатилади, ота-она ѐшларга фотиҳа беради. Энди 
ѐш келин-куѐв мустақил оилада яшай бошлайди. Буѐғига улар турли синовлардан ўтадилар, 
турмушнинг аччиқ-чучугини бирга тотадилар. Бу синов анча муддат чўзилиши мумкин. Шундан 
кейин эр-хотиннинг бир-бирига ишончи туғилади. Бироқ синов жараѐнида сабр-қаноатсиз ѐшлар оқсаб 
қолади. Уларга сал-пал қийинчилик ҳам ѐмон таъсир қилади. Шундай пайтда ота-она ҳам маънавий, 
ҳам моддий ѐрдам бериб, қўллаб-қувватлаб туришгани яхши. Зеро, мустақил оила униб-ўсишида ота-
онанинг, маҳалла-кўйнинг ўрни катта. 
Оила қуриш, ота-она бўлиш – оддий иш эмас. Оила бошқаришга, рўзғор тутишга йигит ҳам, қиз 
ҳам тайѐрланиши, қурилган оилани қадрлай билиши керак. 
Оилабоп эркак, рўзғорбоп аѐл онадан тайѐр ҳолда туғилмайди. Бу нарса тарбия жараѐнида 
пишиб етилади. Шунинг учун ѐшларни мустақил ҳаѐтга ўргатиб борилади, зарур сабоқлар берилади. 
Ўғил бола – бўлажак куѐв, оила бошлиғи. Хўш, унинг вазифаси нималардан иборат? 
Энг аввало, йигит оила қуришга тайѐр бўлсин. Қолаверса, жисмонан соғлом, бардам-бақувват 
бўлиши билан бирга, қўлида ҳунари бўлсин, ўқимишли, билимли, одоб-ахлоқли, меҳнаткаш бўлсин. 
Чунки бутун бошли оила тизгини айнан унинг қўлида бўлади. Оила бошлиғи меҳнатсевар, уқувли, 
ишбилармон, топиш-тутиши яхши бўлса, фаровон яшайди, ўғил-қизларни тарбиялаш, кийинтириш, 
едириб-ичириш бир оз осон кечади. Уқувсиз, топиш-тутишининг тайини йўқ, бебурд одамнинг оиласи 
ночор ҳолда бўлади. Бундай эркак доим руҳи тушган, ғарибсифат ҳолда юради. Оиладан орттириб
тенгқурларига ўхшаб бирон кўзлаган мақсадига етолмайди, ғам-ташвишга ботади. 
Шунинг учун эркак киши оила қурганидан кейин қуйидаги уч нарсани уддалаши талаб этилади: 
1. Оилани моддий жиҳатдан таъминлаш. 
2. Оила маънавий эҳтиѐжларини қондириш. 
3. Фарзанд тарбиясини яхши йўлга қўйиш. 
Оилани моддий тарафдан таъминлаш учун меҳнат қилиш, топиш-тутишни билиш, оила 
бюджетини режалаштириш зарур. Шунингдек, оилада кирим-чиқимларни ҳисоблаб, нимани харид 
қилиш лозимлиги аниқлаб олинади. Айрим хонадонларда мана шу нарса йўлга қўйилмагани учун эр-
хотиннинг топгани оила эҳтиѐжларини таъминлашга ҳам етмайди. Натижада ота-онасига ѐки 
қариндош-уруғига ортиқча “юк” бўлади, бировга орқа қилиб яшайди. Йўқ деганда, қарзга ботади, 
маънавий юкни бўйнига ортмоқлаб олади. 
Топган-тутганини меъѐрида, тежаб-тергаб сарфлаш, бозор-ўчар, савдо-сотиқ қилишни билиш 
эркак киши учун жуда муҳим. Пул топса-ю, сарфлашни билмаса, бозор қилишга нўноқ бўлса, бундай 
йигитнинг иши юришмайди, оилани тебратиши қийин кечади. Шунинг учун йигит киши савдо илмини 
болалигидан ўрганиб, кўзини пишитиб боргани маъқул. 
“Бекорчидан Худо безор” дейди халқимиз. Эркак киши оила аъзоларини фойдали меҳнат билан 
шуғулланишга, қўшимча даромад келтиришга жалб этиши зарур. Ҳаммани ўзига яраша меҳнат билан 
таъминлаш, унинг устидан адолат билан назорат қилиб туриш эркакнинг вазифасига киради. 
Оила маънавий эҳтиѐжи, бу – оила аъзолари тенг ҳуқуқлилиги, каттани катта, кичикни кичик 
деб ҳурматини жойига қўйиш, оиланинг маҳалла-кўйдаги обрўйини, номусини сақлаш. Бунинг учун 
оила аъзоларини тўғрисўз, ҳалол-пок, меҳнатсевар қилиб тарбияланади, оилада чақимчилик, 
ѐлғончилик чиқишига йўл қўйилмайди, маҳаллага аралашишга, одамлар билан борди-келди қилишга 
чақирилади. 
Қиз бола бўлажак она, мустақил оила бекаси. Унинг вазифаси нима? 
Қиз боланинг бўйи чўзилиб, кўзга кўрина борган сари, бир томондан ота-онанинг қувончи 
ортса, бошқа томондан ташвиши кўпаяди. “Қизим бахтли бўлармикин, таг-тугли оилага тушиб, 
қўшгани билан қўша қариб, ували-жували бўлиб кетармикин” деган ўй ота-онани безовта қилади. 
Масаланинг мураккаблиги шундаки, қиз бола бегона кишилар орасига келин бўлиб тушади. Қиз 
борадиган хонадон оила аъзолари қандай одамлар, феъли, рўзғор тутишлари қандай? Қиз ўсиб-унган 
хонадондаги ҳаѐт тарзи у ердагига мос келса-ку, нур устига нур. Кескин фарқ қилса-чи? Бундай 
шароитга мослаша олмаган қиз нима қилади? Йўл битта – шу оилага мослашиб, улар билан тил 
топишиб, борган жойида туп қўйиб палак ѐзиши керак. Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, ота-она хонадонига 
кўзида ѐш билан тугун-терсагини кўтариб қайтиб боришга тўғри келади... 


36 
Қиз боланинг уқувсизлиги, турмушидан тинчимаслиги ота-она пешонаси шўрлиги, юзи 
шувитлиги, бахтиқаролигидир. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. 
Айрим ота-оналар қизларига рўзғор тутишни, саранжом-саришталикни ўргатиш ўрнига ҳар хил 
сеп, кўрпа-тўшак, бошқа қимматбаҳо нарсалар йиғиш билан овора бўлади. Халқимизда “Сепли 
бўлгунча эпли бўлсин” деган мақол бор. Қиз боланинг эпли бўлгани, рўзғор тутишни билиши ҳар 
қандай сарподан, латта-путтадан яхши эмасми?! Агар келин пазанда, ширин таомлар устаси бўлса, 
эпчил, қўл-оѐғи чаққон, тикиш-бичишни биладиган, саранжом-саришта бўлса, қандай яхши?! Бундай 
аѐл эрини бахтли қилади, борган жойида тиниб-тинчийди, униб-ўсади. 
Қиз бола турмушга чиқдими, унинг дилида “Бир ѐстиққа бош қўйганим билан қўша қарийин” 
деган мақсад бўлиши керак. Ҳеч бир қизга келинлик либосини иккинчи марта кийиш лозим бўлмасин, 
деб тилак билдирилади. Чунки иккинчи турмуш – синган идиш. Уни ямаган билан ҳар қанча 
мустаҳкам бўлса-да, барибир чандиғи қолади. 
Кўча-кўйда ўзига оро берадиган, аммо рўзғор тутишга эътиборсиз айрим аѐллар уйига 
кирсангиз, кўнглингиз беҳузур бўлиб кетади. Бундай хонадондаги уй анжомлари тартибсиз 
жойлашганини кўриб ачиниб кетади киши: жиҳозлар чанг босган, артиб тозаланмаган, ҳамма нарса 
дидсиз, эътиборсиз ташлаб қўйилган... 
Баъзи тадбирсиз аѐллар ҳадеб гўштли таомларга куч беради, овқатлар турини кўпайтириб, 
алмаштириб бормайди. Бундай қилиш гўшт маҳсулотларини ҳаддан ортиқ ишлатиш билан 
исрофгарчиликка олиб борса, иккинчи томондан нуқул гўштли овқат еявериш оила аъзолари 
меъдасига тегади, инсон соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Пазанда тадбиркор аѐл овқат 
тайѐрланадиган хонага оила аъзолари таъбига қараб овқатлар рўйхатини илиб қўяди, ҳафтада бир-
икки кун гўштсиз, сутли, қатиқли овқат тайѐрлайди. Шунда ҳам пул тежалади, ҳам соғлиққа фойда 
бўлади. 
Хуллас, мустақил оила остонасида турган ҳар бир йигит-қиз рўзғор тутишни яхши ўзлаштирса, 
оиласи тинч, кўнгли хотиржам, иши унумли бўлади
24


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish