1. ―Avesto‖da inson ma'naviyatini bir butun uch birlikda ifodalanishi


-фасл. IХ асрда илм ва маданият. Туркий тилда исломий шеърият



Download 74,66 Kb.
bet5/11
Sana25.02.2022
Hajmi74,66 Kb.
#269670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Javoblar

3-фасл. IХ асрда илм ва маданият. Туркий тилда исломий шеърият


Сунна даврида пайғамбаримизнинг ҳаёт йўллари ҳақида дастлабки мукаммал асарлар - Ибн Исҳоқ (704-707) ва Ибн Ҳишом (вафоти 834 йиллар) «Сира»лари («Сират ар-Расулуллоҳ») вужудга келди. Бу китоблар оддий таржимаи ҳол эмас, балки Аллоҳнинг пайғомини аҳли башарга етказиш вазифаси юкланган шахс - Расулуллоҳ ҳақида бўлиб, диққат марказида рисолат (пайғамбарлик - мессия) масаласи тургани учун асарнинг Муқаддима қисмида Муҳаммад (С.А.В.) дан олдин ўтган пайғамбарлар ҳақида ҳам ахборотлар берилган эди. Ушбу анъана кейинча ривож олиб, ҳазрати Мусо алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарлар ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳам батафсил хабар берувчи китоблар яратила бошланди.
Бу даврда Муҳаммад (С.А.В.)дан бошланган Қуръон тафсирлари анъанаси ҳам ривож олди, кенг маънодаги адаб илмига асос солинди. Ибн ал-Муқаффанинг (724-759) «Ал-Адаб ас-Cағир», «Ал-Адаб-ал-Кабир» асарлари ёзилди. Халил ибн Аҳмад (718-792) луғатшунослик асосларига бағишланган «Ал-Айн» асари таркибида аруз илмининг назарий асосларини яратиб, ҳам тилшунослик, ҳам адабиётшуносликка замин ҳозирлади. Кейинги аср охирида Ибн ал-Мутазз (861-908) адабиётшуносликнинг яна бир таркибий қисми «илми бадеъ» (шеърий санъатлар ҳақида илм)ни кашф этди. Араб мумтоз шеъриятининг асосчилари Абу Нувас (762-813), Башшар ибн Бурд (714-784), Абул Атахия (718-825) каби улуғ шоирлар, Ал-Жоҳиз (775-868) каби адиблар шу даврда яшаб ижод этдилар. Шу забардаст сиймолар орасида ислом даврининг илк туркий шоири Адиб Аҳмад ҳам бор эди. Алишер Навоий гувоҳлик беришича, ислом туркий шеъриятининг бу тўнғич шоири ҳанафия мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа ан-Нуъмон бин Собит - Имоми Аъзам (699-767)нинг энг севимли шогирдларидан бўлиб, кўзи ожиз бўлса ҳам, дил кўзи ниҳоятда равшан ва тийрак эди. Юртдошимиз Адиб Аҳмаддан бизгача туркий адабий тилда ёзилган «Ҳибатул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар туҳфаси») достонининг XV асрда кўчирилган бир неча нусхаси ва Алишер Навоий асарларида келтирилган яна 1-2 парча етиб келган. Адиб Аҳмад биринчилардан бўлиб Расулуллоҳ ҳадисларига шеърий шарҳлар бағишлаган аллома шоирдир. Унинг илм фазилати, жоҳилликнинг касофати ҳақида ўн бир аср илгари айтган ҳикматлари ҳануз долзарблигини йўқотган эмас2.
Шундай қилиб VIII-IX асрларда ислом минтақа маданияти шаклланди ва унинг дастлабки босқичи - Сунна - ўзининг энг олий ютуқларига эришди. Бу ютуқлар, аввало, ислом ахлоқи асосларининг мукаммал тизими вужудга келганлиги, шариат ва фиқҳ илми, манбашунослик ва матншунослик назарияси ва амалий таржибаларининг шаклланиши, адаб илми, дастлабки Қуръон тафсирлари, қироат илми, шеърият назарияси, сарфу наҳв (грамматика), луғатшунослик ва бошқа илмларга асос солина бошлаганлиги билан белгиланади. Бундай улуғ маънавий бойликнинг вужудга келиши ва ривожида минтақанинг барча халқлари, айниқса, араб, форс, турк элатларининг ҳиссаси катта бўлиб, жумладан, бизнинг ватандошларимиз - Адиб Аҳмад Югнакий, Имом Муҳаммад ал-Бухорий, Абу Исо ат-Термизий каби алломалар қўшган маънавий улуш бутун жаҳон афкор оммаси томонидан тан олингандир.
Инсоният тарихида минглаб пайғамбарлар ўтган. Уларнинг охиргиси («Хотимат-ун-наби») Муҳаммад (С.А.В.) араб қабилалариннги ягона миллат сифатида шаклланишида етакчи ўрин тутди. Аммо Қуръони карим асосида шаклланган Тавҳид эътиқоди ва «умма» тушунчалари фақат арабларни бирлаштиришгагина қаратилган бўлмай, балки бутун инсониятни, балки бутун табиат, коинот, Борлиқни яхлит бир моҳият сифатида англаб етиш имконини беради. Аммо бу Олий мазмунга халқлар осонликча етишгани йўқ. Дастлаб, VIII аср иккинчи ярми - IX аср бошларида умумминтақа ислом маданияти шаклланишига ғоявий-сиёсий замин яратилди. Абу Муслим қўзғолони ва Маъмуннинг (813-833) халифалик тахтини эгаллаши жараёнида минтақада арабий, эроний, туркий миллатларнинг ўзаро сиёсий-ижтимоий мувозанат ҳолати вужудга келди. Ҳарбийлар кўпроқ туркий халқлар вакилларидан, вазирлар ва сарой амалдорлари эронийлардан, диний нуфуз эгалари арабдан бўлиши анъанага айланди. Кейинроқ шеърият асосан форс тилида, аниқ фанлар араб тилида ёзила бошланди. Ана шундай шароитда IX-XV асрлар мобайнида турли халқ намояндалари иштирокида ягона минтақа маданияти шаклланди. Ва туркий миллат вакиллари ҳам ушбу умумий меросга сезиларли улуш қўшдилар.

Download 74,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish