47. Vakuum nasoslar. va maxsus nasoslar.
So‘rish, xaydash, porshen, ikki tomonlama, unumdorlik, rotorli, plastinali, vintli, oqimli, propellerli, montajyu, gazlift, erlift.
Винтли насослар. Бу насослар шестерняли насослар сингари ишлайди. Суюқлик сўриш соҳасидан винт ўйиқларининг ўлчамлари ўртасидаги оралиққа киради ва винтларнинг айланиш ўқи йўналиши бўйича ҳайдаш соҳасига ўтади.
6.5– расм. Винтли насос.
Винтли насос суюқликни бир меъёрда узатади (6.5– расм). Насоснинг вали бевосита двигателнинг валига бириктирилади. Узатилаётган суюқлик миқдорини ошириш учун икки ва уч винтли насослар ишлатилади. Бу насослар ҳам қовушқоқлиги юқори бўлган суюқликларни узатиш учун ишлатилади.
Оқимчали насослар. Оқимли насоснинг ишлаши иш суюқлигининг кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган. Бу суюқлик насос ҳайдаётган суюқлик билан аралашиб, ўзининг кинетик энергиясининг бир қисмини унга беради ва ҳосил бўлган аралашма тармоққа хайдалади. Иш суюқлиги сифатида буғ ёки сув ишлатилади (6.6 - расм).
6.6 – расм. Ингичка оқимли насос. 6.7 – расм. Пропеллерли насос.
Соплога босими насос ҳосил қиладиган босимдан анча катта бўлган иш суюқлиги берилади. Иш суюқлиги торайиб борувчи саплодан ўтаётганда босимнинг бир қисмини йўқотади ва натижада тезлиги ортади. Соплодан чиқиш олдида иш суюқлигининг оқими атрофида сийраклашган босим вужудга келади, турба орқали хайдалаётган суюқлик сўриш трубаси ёрдамида арлалаштиргич камерасига сўрилади ва иш суюқлиги билан аралашади. Шу йўсинда олинган аралашма диффузорга юборилади. У ерда суюқликнинг тезлиги камаяди, босим ортиб ҳайдаш трубасига утади.
Оқимли насосларнинг конструкцияси содда, уларда ҳаракатланувчи деталларни йўқлиги билан бошқа насослардан фарқ қилади.
Оқимли насосларнинг ФИК юқори эмас, улар тез ишдан чиқади, шу сабабли қиммат турадиган насосларни ишлатиш номақбул бўлган жойларда улардан фойдаланилади.
Пропеллерли насослар. Бу насослар кам напорли кўп миқдордаги суюқликларни узатиш учун ишлатилади (6.7 - расм). Пропеллерли насослар кўпинча буғлатиш қурилмаларида суюқликларини циркуляция қилиш учун қўланилади. Бу насосларнинг иш ғилдираклари пропеллер парраклари шаклидаги бир неча винтсимон куракчалардан иборат. Бу насосларни баъзан ўқли насослар ҳам дейилади, чунки суюқлик иш ғилдирагидаги винтсимон куракчлари билан қамраб олиниб, ғилдирак ўқининг йўналиши бўйлаб айланма ҳаракат қилади.
Насосларнинг тузилиши оддий, ихчам, вазни енгил, ФИК марказдан қочма насосларнинг ФИК ига нисбатан бир мунча юқори. Бундай насослар ифлосланган суюқликларни ҳам узата олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |