1-амалий топшириқ бўйича саволлар. Ҳалқаро бухгалтерия стандартларининг қандай турлари бор?


Жадалликни кескин ўгаришларсиз тасаввур этиб бўлмайди



Download 24,39 Kb.
bet4/4
Sana26.02.2022
Hajmi24,39 Kb.
#466400
1   2   3   4
Bog'liq
1-амлий топшириқ 15.02

Жадалликни кескин ўгаришларсиз тасаввур этиб бўлмайди
Қарордаги жаддалликни бухгалтерия ҳисоби, аудит, шунингдек, бошқарув соҳаси бўйича олий малакали кадрлар тайёрлаш тизимидаги кескин ўзгаришларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Негаки, ўқув марказлари ва ОТМларнинг амалдаги ҳолати, уларнинг моддий-техник таъминоти, ўқититишнинг интенсивлигини таминлашдаги салоҳият имкониятлари соҳадаги сиғимийликни юмшатиши бир мунча қийин кечади.
Шу жиҳатдан қатъий белгилаб қўйилдики, 2021 йилдан бошлаб аккредитациядан ўтган ўқув марказлари лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш бўйича қонунчиликда назарда тутилган талабларга риоя қилиш шарти билан, тегишли лицензия олмасдан МҲХС ва АХС бўйича ўқитиш ва малака ошириш юзасидан лицензияланган фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, барча тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлари фақат халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «АХС бўйича аудит» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилиши белгилаб берилди.
Кадрлар тайёрлаш борасида яна бир муҳим жиҳатга тўғри ёндашилган. У ҳам бўлса халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорларни олий таълим муассасалари магистратурасининг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқининг берилганлигидир. Бу кадрлар тайёрлашнинг узвийлигини таъминлайди.
Профессионал, амалиётчи бухгалтерлар учун энг муҳим ва оғриқли масалалардан биттаси бизнес субъектларини солиққа тортиш билан боғлиқ бўлган масаладир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар солиқ ҳисоботи шаклини қайта кўриб чиқиши ва унинг МҲХС бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботга мослаштирилган шаклини ишлаб чиқиши лозим.
Шу ўринда айтиш керакки, ўтган вақт мобайнида мобайнида Тошкент молия институтида бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича 15 минг нафардан ортиқ мутахассислар тайёрланди. Улар бугунги кунда, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ўз ихтисосликлари бўйича фаолият олиб боришмоқда. 2019/2020 ўқув йилида Тошкент молия институти билан Малайзия ва Беларусь Республикасининг етакчи ОТМлари ҳамкорлигида қўшма факультетлар ташкил этилиб, “3+1” ва “1+1” дастурлари доирасида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши ва муайян магистратура мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилганлиги ҳам  эътиборга молик. 
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш юзасидан тажриба-синов олий таълим муассасаси сифатида белгиланган Тошкент молия институтида қарор ижроси юзасидан белгиланган муҳим вазифалар ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да кўрсатиб ўтилган қатор чора-тадбирларнинг босқичма-босқич ижроси таъминланмоқда. Масалан, “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари”,“Аудитнинг халқаро стандартлари”, “Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари”, “Бюджет ҳисобининг халқаро стандартлари” каби фанлар бўйича ўқув ва ишчи ўқув дастур(силлабус)лари ишлаб чиқилиб, амалдаги ўқув режалари таркибига киритилиб, ўқитилиши йўлга қўйилди. Шунга монанд равишда институтда “Халқаро бухгалтерия ҳисоби”, “Аудитнинг халқаро стандартлари”, “Бюджет ҳисобининг халқаро стандартлари”, ва “Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” каби фанлардан ўқув адабиётлари яратилди. Бухгалтерия ҳисоби, аудит соҳаси бўйича малакали қадрлар тайёрлашда тўлиқ халқаро тажриба атрофлича ўзлаштирилди.
Хулоса сифатида айтганда, қарорнинг кенг кўламли ва сифатли ижросида қадрлар масаласи асосий масала ҳисобланади. Шундай экан, бизнес субъектларининг халқаро бизнес тиллашувида ўз номидан ахборотлар оқимини барча учун тушунарли ҳамда аниқ шаклларда очиб беришга кодир бўлган бухгалтерия ҳисоби, аудит соҳасининг профессионал маҳоратли, шахсий тажрибалар ва интуицияларда алданмайдиган кадрларни тайёрлаш устувор  вазифамиз бўлмоғи керак.
Download 24,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish