1– Амалий масшғулот (2 соат). Электр юклама графикларини ҳарактерловчи катталикларни ҳисоблаш



Download 82,57 Kb.
bet1/2
Sana09.07.2022
Hajmi82,57 Kb.
#761355
  1   2
Bog'liq
Амалий


1– Амалий масшғулот (2 соат).
Электр юклама графикларини ҳарактерловчи катталикларни ҳисоблаш.
Ҳисобий юкламани асосий ва ёрдамчи усуллар ёрдамида ҳисоблаш.


1.1.Электр юклама графикларини характерловчи катталикларни ҳисоблаш.

Амалий машғулотларни ҳисоблаш учун бериладиган дастлабки маълумотлар







Номи

Рн
кВт

Кс

Ксо

Руд
кВт/м2

Cоs  

1

Инструментал цехи

730

0,52

0,95

14,3

0,6

2

Темир цехи

960

0,32

0,95

14,3

0,6

3

Қуюв цехи

2400

0,87

0,95

12

0,87

4

Насосхона

1800

0,75

0,85

12

0,8

5

Компрессор

1200

0,7

0,95

9,1

0,8

6

Йиғув цехи

1350

0,37

0,95

14,3

0,65

7

Механика цехи

1950

0,32

0,95

14,3

0,6

8

Темирчилик цехи

1600

0,32

0,95

14,3

0,6

9

Электроцех

890

0,32

0,95

15,6

0,64

10

Таъмирлаш цехи

1200

0,35

0,95

14,3

0,65

11

Завод бошқармаси

120

0,6

0,9

9,2

0,75

Жаъми:
















Замонавий саноат корхонасининг электр таъминоти тизимини лойиҳалашда ечилиши керак бўлган мураккаб техник-иқтисодий масалаларнинг асосини кутилаётган электр юкламаларни тўғри аниқлаш ташкил этади. Электр юкламаларни ҳисоблаш ҳар қандай электр таъминлаш тизимини лойиҳалашда биринчи босқич ҳисобланади. Электр юкламаларнинг кўрсатгичлари электр тизимига сарф бўладиган капитал маблағларни, рангли мателлар сарфини, электр энергиясининг нобудгарчилигини ва эксплуатация харажатларини белгилайди. Агар ҳисобий қувватни ошириб аниқланса капитал маблағларни ортишига, танқис бўлган электр қурилмалар ва ўтказгичларни тўла имконият даражасида ишламаслигига ва электр энергиясининг нобудгарчилигини ошишига сабаб бўлади. Юкламани камайтириб аниқлаш эса, электр қурилмаларини тез ишдан чиқишига, айрим агрегатларнинг иш унумдорлигини камайишига электр таъминоти тизимида нобудгарчиликларни ошишига электр энергияси сифат кўрсатгичларини ёмонлашишига ва электр таъминоти тизимининг ишончлигини камайишҳига олиб келади. Шунинг учун кутилаётган юкламаларни тўғри аниқлаш электр таъминоти тизимини оптимал лойиҳалаштиришнинг асосий омилидир.


Ҳисобий актив қувват сифатида шундай давомли ўзгармас юклама қабул қилинадики, унинг таъсиридан ўтказгич ҳароратининг ошиши ёки изоляциянинг иссиқликдан эскириш даражаси, кутилаётган ўзгарувчан юкламадагига эквивалент бўлади.
Ҳисобий юкламаларни аниқлашда қуйидаги вазиятларга эътибор бериш керак:
1. Цех ва корхоналарнинг юкламалар графиклари вақт ўтиши билан технологик жараённи такомиллашиши натижасида текисланиб боради.
2. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш электр энергиясининг сарфини ошишига, яъни электр юкламаларнинг ортишига олиб келади.
3. Саноат корхоналари электр таъминоти тизимларини лойиҳалашда ишлаб чиқаришнинг келажакдаги ривожланишини, яъни корхона электр юкламасини яқин 10 йилларда ортишини ҳисобга олиш керак.
Электр таъминоти тизимиларини лойиҳалашда кутилаётган ҳисобий юкламаларни аниқлаш учун ишлатиладиган усулларни икки гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчиси: асосий усуллар гуруҳи бўлиб, ҳисобий юклама қуйидаги кўрсатгичлар бўйича аниқланади:
- ўрнатилган қувват ва талаб коэффициенти;
- ўртача қувват ва юкламалар графигининг форма коэффициенти;
- ўртача қувват ва ҳисобий юкламанинг ўрта юкламадан четлашиши (статистик усул)
- ўртача қувват ва максимум коэффициенти (тартибга солинган диаграммалар усули).
Иккинчиси: ёрдамчи усуллар гуруҳи бўлиб, ҳисобий юкламани топишда қуйидаги кўрсатгичлар асос қилиб олинади:
- маҳсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергиясининг солиштирма сарфи;
- корхона майдонининг 1м2 юзасига тўғри келадиган электр юклама миқдори.
У ёки бошқа усулни танлаш ҳисоблаш усулининг жоиз хатолилига қараб белгиланади. Яхлитлаштирилган ҳисоблашларда цех, корпус бўлимлардаги гуруҳ истеъмолчиларнинг умумий ўрнатилган қувватларидан фойдаланила-диган усуллар ишлатилади. Айрим истеъмолчиларнинг маълумотларига асосланган усуллар нисбатан аниқ деб саналади.
Ҳисобий юкламани ўрнатилган қувват ва талаб коэффициенти бўйича аниқлаш тахминий усул бўлиб, хомаки ҳисоблашларда ва умумкорхона юкламаларини аниқлашда ишатилишини тавсия этиладиганлиги сабабли ушбу кўрсатилган усулдан фойдаланамиз:






бу ерда, Рн - ўрнатилган кувват, - мазкур гурух истеъмолчилари учун талаб коэффициенти (қиймати маълумотномалардан олинади); - гурух истеъмолчилари учун маълумотномадан олинадиган қувват коэффициенти; - нинг миқдори га мос келади; Ғ - гуруҳ истеъмолчилари жойлашган майдон юзаси, м2; - ишлаб чиқариш майдонининг 1 м2 ни ёритишга кетадиган солиштирма қуввати, Вт/м2.
Мисол тариқасида Инструментал цехини кўриб чиқамиз
1) Ҳисобий актив қувват:

2) Ҳисобий реактив қувват:

бу ерда:


3) Цехнинг майдони:

4) Ёритишга кетадиган актив қувват:



5) Цехнинг тўла актив қуввати:



6) Цехнинг тўла қуввати:



Қолган цехларни ҳам худи шу тартибда ҳисоблаймиз ва жадвал кўринишига келтирамиз.
Жадвал №1




Download 82,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish