Агарда форма мукаммал бўлса, гоҳида унда ҳаракатланувчи рўйхат ҳам қўлланилади. Бунинг учун SELECT тэгидан фойдаланилади. Рўйхат бўлимларини аниқлаш учун тэгидан фойдаланилади. тэги муҳим бўлмаган учта атрибутни қўллаб қувватлайди: MULTIPLE, NAME ва SIZE.
MULTIPLE атрибути Бир вақтнинг ўзида бир нечта вариантни танлаш имконини беради.
NAME атрибути Объект номини ифодалайди.
SIZE атрибути Рўйхатни кўринувчи сатрлари сонини ифодалайди. SIZE > 1 бўлган ҳолда браузер оддий рўйхатни кўрсатади.
Формада теги фақат тэглари орасида қўлланилади. Бу тэглар қўшимча иккита атрибутни қўллаб қувватлайди: SELECTED ва VALUE.
SELECTED атрибути Дастлаки ҳолатда ушбу элемент танланган эканлигини билдиради.
VALUE атрибути Рўйхатга ўзлаштирилиши мумкин бўлган қийматни ифодалайди.
Танлаш
Расм 6.1. Қалқиб чиқувчи меню
Фреймлар Фреймлар барузерни кузатув ойнасини ёнма-ён жойлашган бир нечта тўғри бурчакли соҳаларга бўлиш имконини беради. Мазкур бўлаклардан ҳар бирига алоҳида HTML-файл, яъни бошқалардан мустақил равишда кўздан кечирилувчи файлларни юклаш мумкин. Зарурият туғулганда фреймлар орасида ўзаро боғлиқликни ташкил этиш мумкин. Ўзаро боғлиқлик ташкил этилганда фреймлардан бирида ссылка танланса, бошқа фрейм ойнасида керакли ҳужжатнинг юкланишига олиб келади.
Гарчи HTML-ҳужжатларда фойдаланувчига ахборот акс эттирилишининг турли усуллари ҳавола этилсада, ахборотни ифодалашнинг фрейм тизими ҳам ўзининг афзалликларига эга. Қуйидаги холларда айнан фрейм тизими қўл келади:
Бир сохада ишлаётганда бошқа бир сохага ҳужжатларни юклаш орқали бошқаришни ташкил этиш зарурати туғулганда;
Экраннинг бошқа ҳудудларида нима бўлишидан қатъий назар экранда доимо кўриниб туриши керак бўлган ахборотни кўздан кечириш дарчасининг маълум қисмига жойлаштириш лозим бўлганда;
Дарчанинг хар бири мустақил равишда кўриб чикилиши мумкин бўлган ёнма-ён бир неча сохаларида жойлаштириш қўлай бўлган ахборотни такдим этиш зарурати туғулганда.