1. Амалий машғулот. Мавзу. Ерларни рекультивациялаш босқичлари. Техник ва биологик рекультивациялаш босқичлар



Download 136,7 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi136,7 Kb.
#462805
1   2
Bog'liq
1 Амалий машғулот

Техник рекультивациялаш босқичи. 
Суғориладиган ерлар юзасини текислаш. Бузилган ерларни 
рекультивациялаш бўйича техник тадбирлар қуйидаги турларга бўлинади: 
-
структурали-лойиҳалаш: янги лойиҳавий юзани ва рельеф 
шаклини яратиш, ерлаштириш, троялаш, кольмонтаж, 
қопламалар ҳосил қилиш, кераксиз шох-шаббаларни, тошларни, 
пнейларни
йўқотиш;
-
кимёвий: оҳаклаш, гипслаш, сорбентларни, органик ва минерал 
ўғитларни киритиш; 
-
сувли: қуритиш, суғориш, ер усти сувлари билан бостириш 
муддатларини ростлаш; 
-
иссиқлик техник: ерни мулклаш, жўяклаш, иситиш, 
иситувчиларни қўллаш. 
Бузилган ерларда доимо текислаш ва ерлаштириш ишлари ўтказилиши 
керак.
Рекультивациянинг йўналишиги, ҳажмига ва тупроқ қатламини ташиш 
масофасига боғлиқ текислаш ишлари бутун ҳудуд бўйича ёки алоҳида 
бўлимларда ўтказилади. Ер текислаш терассалаш, тупроқ уюмлари қиялигини 
текислаш чуқурликларни кўмиш, тепаликларни текислаш ишлари таркибига 
киради. 
Ер текислашнинг аҳамияти. 
Ер текислаш деб суғориладиган ерларнинг юзасини тупроқларни 
тепаликлардан пастликларга силжитиш йўли билан маълум бир шаклга (ётиқ 


қия, топографик юза) келтириш, шунингдек кичик нотекисликларни бартараф 
қилишга айтилади. 
Суғориладиган ерларни текислаш катта аҳамиятга эга ва бунинг 
натижасида қуйидагиларга эришилади: 
-
қишлоқ хўжалик экинларининг суғоришни сифати ва шўрланган 
ерларни ювиш яхшиланади; 
-
суғоришда меҳнат унумдорлиги ошади; 
-
суғориладиган майдонлардан, суғориш сувидан ва табиий 
ёғиндан фойдаланиш нормаллашади; 
-
қишлоқ хўжалиги ишларининг сифати (ер ҳайдаш, экин экиш, 
парваришлаш, йиғиб-териб олиш) ва қишлоқ хўжалиги 
машиналаридан фойдаланиш самарадорлиги ошади; 
-
тупроққа киритилган ўғитларнинг самарадорлиги ошади; 
-
суғориш тармоқларини қуришга сарфланадиган ҳаражатлар 
камаяди. 
Рекультивация ишларининг учинчи босқичи биологик босқич ҳисобланади. 
Биологик рекультивация
-
техник рекультивациядан сўнг ҳосил 
бўлган майдонларда микроорганизларни жонлантириб, уларда ўсимлик 
ўсиши ва ҳайвонот дунёсини яшаши учун шароит яратиш мақсадида, 
агротехник ва фитомелиоратив тадбирларни қўллаш орқали ерларнинг 
хўжалик унумдорлигини тиклашБиологик рекультивациялашнинг 
асосий вазифалари - тупроқ ҳосил бўлиши жараёнини янгилаш, 
тупроқнинг ўзини тозалаш қобилиятини ошириш ва биоценозларни 
қайта тиклашдан иборат. 
Биологик босқич бузилган ерларда маданий ландшафтларни 
шакллантириш билан якунланади.
Биологик рекультивациялашни ташкиллаштириш икки босқичда 
ўтказилади. Биринчисида, мавжуд шароитга мослаша оладиган ва юқори 
тикланиш қобилиятига эга бўлган дастлабки, авангард экинлар 
етиштирилади. Иккинчисида, мақсадли фойдаланишга ўтилади. Оғир 


металлар, органик моддалар ёки саноатда қайта ишланган маҳсулотлар 
билан ифлосланган ерлар биринчи босқичда ўсимлик ёки 
микроорганизмлар сорбентлари ёрдамида тозаланади, кейин эса 
тозалик-эпидемиолог хизматчилари томонидан қаттиқ назорат остида 
хўжаликда фойдаланишга топширилади. 
Биологик рекультивациялашнинг самарали усулини ишлаб чиқиш 
учун ҳар хил табиий зоналарда ва техноген шароитларда ўсимликлар 
қобиғининг ривожланиши жараёнини ўрганиш катта аҳамиятга эга. 
Тоғ жинслари қазиб олинган жойларда ўсимлик қобиғининг 
шаклланиши тупроқ уюми усти рельефининг вақт давомида 
ўзгаришининг мураккаблиги, тоғ жинсларида озуқа моддаларининг кам 
бўлиши, сув ва иссиқлик режимларининг турғун бўлмаслиги туфайли 
жуда секин кечади. 
Ўсимликлар қобиғининг ўрмон ва чўлли ўрмон зоналарида табиий 
шаклланиш давомийлиги учта давр билан тавсифланади: 
-
бузилган ерларнинг пайдо бўлишининг бошланишидан кейинги 
биринчи 5...6 йилларда кўп хилдаги ўсимликлар мажмуасидан 
ташкил топган биртекисдаги табиий ўсимликлар қопламаси 
пайдо бўлади. 
-
Кейинги 5..6 йилларда биоценоз тузилиши кўп қатламли ва 
тарқалиши чегаралари аниқлана бошлаган кўп хилли (30...40 
хилли) ўсимликлар жамоаси шаклланади; 
-
10...12 йилдан кейин кўп йиллик ўсимликлар тури кўпаяди, бир 
неча қаторлардан иборат турғун ўсимликлар қопламаси пайдо 
бўлади. 
Чўл зоналардаги қум конларида ўсимликлар 5..7 йилдан кейин пайдо 
бўлади. 10..12 чи йилларда энг бардошли ўсимликлардан 5..10 тагача 
турларини санаш мумкин (қумли умин, дала полыни, тукли ястребник ва 
бошқалар).

Download 136,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish