1-Амалий машғулот Бетоннинг физик ва механик хоссалари



Download 308,75 Kb.
bet1/3
Sana17.05.2023
Hajmi308,75 Kb.
#940102
  1   2   3
Bog'liq
1-Amaliy mashg`ulot


1-Амалий машғулот
Бетоннинг физик ва механик хоссалари.
Бетон қоришмаси тайёрлашдаги сув миқдори бетон таркиби ва мустаҳкамлигига таъсир этувчи асосий омил бўлиб ҳисобланади. Сувни цемент билан кимёвий бирикиши учун W/C  0,2 бўлиши етарли, бунда W/C - сув миқдорини цемент миқдорига нисбати. Аммо, бетон қоришмасини ҳаракатчанроқ бўлиши ва юзага яхши ётиши учун сув меъёридан кўпроқ қуйилади, яъни W/C  0,5 -0,6 харакатчан қоришма; W/C  0,3-0,4 қаттиқ қоришма. Бетон таркибидаги ортиқча сув қотиш жараёнида буғланади ва бетон танасида пуфакчалар ва капиллиярлар ҳосил қилади бу ғоваклар сув ёки ҳаво билан тўлган бўлади. Бу бетоннинг сифатига таъсир қилиб, мустаҳкамлигини камайтиради ва деформациясини оширади. Цемент тошдаги ғовакларнинг умумий ҳажми 25-40% ни ташкил этади (нормал шароитда қотганда). W/C камайиши билан цемент тошдаги ғоваклар ҳам камаяди, натижада бетоннинг мустаҳкамлиги ортади. Шунинг учун темирбетон ишлаб чиқарадиган корхоналарда асосан қаттиқ бетон қоришмасидан фойдаланилади.
Бетоннинг куб мустахкамлиги .
Конструкцияларда бетон мустаҳкамлиги бетон кубини пресс ёрдамида сиқиш орқали синдириб синалади. Стандарт сифатида 15х15х15см ҳажмдаги намуна қабул қилинади, уларни 20-2 С ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 95 фоиздан кам бўлмаган шароитда бетон 28 суткадан сўнг синалади.

Эталон кубларнинг вақтинчалик қаршилиги-u бетон кубининг мустаҳкамлиги ҳисобланади.
Чизма2.1 Бетон куб ва призмани юк остида синаш тартиби


Бетоннинг призма мустахкамлиги.
Темирбетон конструкцияларнинг шакли кублардан фарқ қилади. Шунинг учун уларнинг мустаҳкамлигини аниқлаганда кубик мустаҳкамлигидан аниқлаб бўлмайди. Конструкциялардаги бетоннинг кучланиш ҳолати призма кучланишига мос келади, чунки конструкциянинг шакли призманинг шаклига мос келади. Шунинг учун конструкцияларни ҳисоблашда бетонни сиқишга бўлган мустаҳкамлиги деб бетон призмани сиқишдаги вақтинчалик қаршилиги
ви қабул қилинган. Призмали намуналарда ишқаланиш кучининг таъсири камлиги, лекин бир хил кесим юзаси бўлгани учун сиқилишдаги мустаҳкамлиги кубик мустаҳкамлигига нисбатан кам. Бетоннинг призма мустаҳкамлиги кубик мустаҳкамлигининг 72-77 фоизини ташкил этади.
Агар призма баландлиги «h» ва «а» томонларига нисбати 3-4 га тенг бўлганда bu қиймати доимий сақланади, бошқача қилиб айтганда бўйлама деформация ривожига ишқаланиш кучининг таъсири кам бўлади.
Бунда бетон намунасининг эгилувчанлигига таъсири билинмайди, фақат

Ўртача призма мустаҳкамлиги тахминан bu0.75bга тенг. Призма мустаҳкамлиги деганда баландлиги «h»нинг «а» томонларга нисбати 4га тенг бўлгандаги сиқилаётган призманинг вақтинчалик қаршилиги қабул қилинган. Ўлчамлари 15x15x60 см катталикдаги призма стандарт сифатида қабул қилинган.

Download 308,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish