1-Амалий машғулот (6-соат)



Download 182,81 Kb.
bet3/5
Sana14.06.2022
Hajmi182,81 Kb.
#669986
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-амалий

Тажриба режалари


Экспериментал тадқиқотларнинг биринчи босқичида ишчи қурол параметрларига аниқликлар киритиш ва тупроқ юмшатилганлик даражаси ва критик чуқурликни ишлов бериш чуқурлиги ва параметрларига боғлиқлиги тўғрисидаги назарий ҳулосаларни текшириш масалалари ҳал қилинди. Иккинчи босқич тадқиқотлари ишлов бериш сифати, энергетик ва технологик кўрсаткичларнинг ишчи қуролнинг муқобил геометрик шакли ва параметрларига боғлиқлигини ўрнатиш бўйича амалга оширилди.


Биринчи босқичдаги экспериментал тадқиқотлар стандарт 55-1 режа асосида ўтказилди (2-жадвал).

    1. жадвал



55-1 типидаги экспериментни ўтказишда изланаётган омилларнинг савияси ва ўзгартириш оралиғи





Омиллар

савияси

ўзгартириш оралиғи

-2

-1

0

1

2

Панжа кенглиги b, м

0,15

0,20

0,25

0,30

0,35

0,05

Панжа узунлиги L,см

0,10

0,15

0,20

0,25

0,30

0,05

Тутқични ўрнатиш бурчаги αст, град

50

60

70

80

90

10

Панжани ўрнатиш бурчаги α, град

15

18

21

24

27

3

Ишлов бериш чуқурлиги Н, см

0,40

0,45

0,50

0,55

0,60

0,05

Кўп омилли эксперименларни ўтказиш режасига мувофиқ панжаларнинг параметрлари танлаб олинди ( 3-жадвал).

    1. жадвал

Экспериментал панжаларнинг параметрлари




Панжалар кенглиги, b см



Панжалар рақами

Панжаларнинг узунлиги, L см

10

15

20

25

30

0,15

1

2

3

4

5

0,20

6

7

8

9

10

0,25

11

12

13

14

15

0,30

16

17

18

19

20

0,35

21

22

23

24

25

Тажриба режасини амалга ошириш учун 25 дона стандарт шаклдаги панжалар тайёрланди (2-расм).


  1. расм. Биринчи босқич экспериментал тадқиқотлар учун тайёрланган стандарт панжалар


Критик чуқурлик. Маълумки барча қуруқ, нам, музлаган ва музламаган тупроқларни кесишда кўндаланг кесим юзаси трапеция шакли кўринишида бўлиб юқори А асоси пастки b асосидан катта бўлади (3-расм). Критик чуқурлик ҳосил бўлишининг асосий сабаби тупроқнинг ташқи куч таъсирида эзилиши ҳисобланади. Пичоқ критик чуқурликнинг юқори қисмида қиринди ажратувчи сифатида, пастки қисмида кесувчи сифатида ишлайди. Критик чуқурлик тупроқни синиш ва сиқилиш жараёни чегарасини белгилайдиган зона ҳисобланади.



3 - расм. Тупроқни юмшатишда критик чуқурликнинг ҳосил бўлиш схемаси


Синов қурилмалари ва ўлчаш асбобларини танлаш. Дала тажриба тадқиқотларини ўтказишда ишчи қуролларнинг судрашга қаршилигини аниқлаш учун махсус тайёрланган динамометрик қурилмадан фойдаланилди (расм-4)

4-расм. Махсус тайёрланган динамометрик қурилма схемаси


Динамометрик қурилма параллелограмли механизмдан ташкил топган В.П.Горячкиннинг пружинали динамографи ва ВИСХОМнинг 10…20 кН халкали тензозвеносини қўллашга мослаб тайёрланди.
Натижаларни қайд этишда «Топаз-4» сигнал кучайтиргич, «К-12-22» осциллограф ва бошқа рўйхатга олувчи қурилмалардан фойдаланилди.
Ишчи қуролларнинг агротехник ва сифат кўрсаткичлари ОСТ 70.4.1-80 га мувофиқ тажриба дасури доирасида жихоз ва асбоблардан фойдаланган ҳолда аниқланди.
Ишчи қуролларнинг иш сифат кўрсаткичларини аниқлаш. ОСТ 70.4.1- 80 га мувофиқ ҳар бир босқичдаги дала тажрибаларида тупроқнинг зичлиги, қаттиқлиги, намлиги, уваланиш даражаси, нотекислиги тажриба олдидан ва кейин аниқланди. Иш қуролларининг ишлов бериш чуқурлиги пўлат дастани тупроққа ботириш усули билан 75 та жойда 3 марта такрорлаш билан аниқланди. Олинган натижалар математик статистика усули билан ишлов берилди. Ишлов беришдаги критик чуқурлик, тупроқнинг юзаси бўйича кўтарилиш баландлиги, емирилиш кенглиги, тупроқ ости нотекислиги маҳсус тайёрланган профилограф ёрдамида аниқланди. Бунинг учун агрегат кенглигидан катта кенгликда қозиқ қоқилиб ишчи қурол ўтишидан ва ўтгандан кейинги тупроқ ҳолатининг профиллари ҳар 5 см оралиқларда ўлчанди.
Тупроқ кўндаланг кесимининг юмшатилган кенглиги А, юзаси Fюм, критик чуқурлиги hкр, нотекислиги ишчи қурол ўтганидан кейин тупроқни ковлаш йўли билан аниқланди.
Ишчи қуролнинг тупроққа ботиш йўли экспериментал қурилмани трактор гидротизими ёрдамида охиста ерга ташлаб, гидротақсимлагич дастасининг сузувчи «плавающий» ҳолатида ҳаракатланишида таянч ғилдиракларни ерга тегишигача бўлган масофа билан аниқланди.
Ишчи қуролга тупроқ ва бегона ўсимлик қолдиқларининг ёпишиб қолиш ҳоллари ОСТ 70.4.1-80 га мувофиқ аниқланди ва коэффициент билан баҳоланди


К з
l

бунда l - тажриба майдони узунлиги; lз - ишчи қуролни тозалаш учун тўхташгача бўлган масофа.



Download 182,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish