1-Амалий иш Мавзу: Тоғ жинсларини қазиб олиш корхонаси ишлаб чиқариш қувватини аниқлаш. Ишдан мақсад



Download 22,16 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2022
Hajmi22,16 Kb.
#682666
  1   2
Bog'liq
1. Тоғ жинсларини қазиб олиш корхонаси иш чиқ қув аниқлаш


1-Амалий иш
Мавзу: Тоғ жинсларини қазиб олиш корхонаси ишлаб чиқариш қувватини аниқлаш.
Ишдан мақсад: Тоғ жинсларини қазиб олиш корхонасининг вақт фонди ва ишлаб чиқариш қувватини хисоблаш.


Назарий қисм
Ишлаб чиқариш базаси – иншоотлар, машиналар ва жихозлар мажмуи бўлиб, йўл қурилиши учун зарур бўлган материалларни қазиб чиқариш, ярим махсулотлар, буюм ва деталларни тайёрлашни таъминлайди. Ишлаб чиқариш корхоналарига омборлар, рельс бўйи базалар, темир йўл ва бошқа қатнов йўллари, дастлабки махсулотни тайёрлаш учун қурилмаларлар комплекси – асфальтбетон ва цементбетон заводлари, эмульсия базалари, ишчилар яшаши ва хизмат қилиши учун бинолар ва хоналар (ошхона, гардероб, ётоқхона ва бошқалар) киради. Корхоналар қувватига, бир жойда ишлаш муддатига қараб доимий (стационар), ярим стационар (бузиб қуриладиган) ва кўчма турларга бўлинади. Йўлларни тезкорлик усули билан қуришда кўчма корхоналарнинг алоҳида ўрни бор. Бундай корхоналарнинг ҳамма ёки аксар агрегатлари ва машиналари пневматик ғилдираклар устига ўрнатилади. Шунингдек, тез бузиб қуриладиган омборлар ҳам корхонани қурилаётган йўлнинг бир участкасидан бошқасига кўчириш ва йўл қурилиш оқимига қўшилиб кетиш имконини беради. Машинасозликдаги технологик жараёнларнинг мураккаблигига ва имкониятларига қараб, корхоналар автоматлашган, роботлашган, берилган дастур бўйича ишлайдиган бўлиши мумкин. Корхонада кўплаб машиналар, жумладан автоматлашган машиналарнинг бўлиши, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, созлаш ишларини тегишлича ташкил этишни тақозо этади. Корхона ишининг самарадорлигига махсус юк ортиш-тушириш жиҳозлари бўлган омбор хўжалигининг аҳамияти бор. Моддий-техник базани янада ривожлантиришни автомобил йўллари, бинолар, кўприклар ва бошқа иншоотларнинг ишончлилигини оширади, айни вақтда, қурилишнинг материал сиғими ва нархини, автомобиль йўлини эксплуатацияга топшириш муддатини қисқартиради.
Корхонанинг қувватини аниқлаш.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати қазиб олиб, қайта ишлаш имкони бўлган максимал материал ҳажми, берилган сифатдаги ярим маҳсулотлар, қоришмалар ва буюмлар миқдори билан ўлчанади. Уларни берилган вақт давомидаги ишлаш шароитлари, ишлаб чиқариш воситаларидан тўлиқ фойдаланиш, оқилона иш режими, самарали технология ва ташкиллаш, илғор тажрибаларни қўллаш, хавфсизлик техникаси шартларини бажариш шартлари асосида аниқлаш лозим. Корхона ёки цехнинг ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда уч хил вақт фонди ишлатилади: календар (максимал), режимли (номинал), режавий (ҳисобий).
Календар вақт фонди-ҳисобий даврдаги (йил, чорак, ой) календар кунлар сони; режимли вақт фонди-муайян календар даврида,корхонанинг иш режимидан келиб чиққан ҳолда,ускунанинг ишлаш мумкин бўлган вақти давомийлиги:

Тр.ф = Тк.ф – (Тдам + Тб + Ти), (1.1)


Бу ерда Тдам Тб Ти -дам олиш ва байрам кунлари,иқлим шароитларига қараб ишланмайдиган кунлари сони (баъзи корхоналар учун)
Режавий (ҳисобий) вақт фонди:

Тр.в = (Тр.ф – Тж.т)(100 – Тқ.т)/100, (1.2)


Бу ерда Тр.в - режимли вақт фонди; Тж.т , Тқ.т - капитал ва жорий(%) таъмирлар давомийлиги.


Қувватни аниқлашда ёрдамчи цехлар имконияти қуввати ҳам ҳисобга олинади.
Корхонанинг самарадорлигини аниқлашда ишчи қурилмаларнинг қуввати ва вақт фондидан фойдаланилади. Корхонанинг иш режими асосий қурилманинг иш вақти фондига боғлиқ. Корхонанинг вақт фонди календар, номинал ва ҳисобий бўлиши мумкин.
Календар вақт фондининг йиллик вақт фонди:
Фк=24*365=8760 соат
Номинал вақт фондида иш сменаси ва иш кунлари ҳисобланади. Йилдаги номинал вақт фонди:
Фн=(365-(Тдб))*Ксмсмпр

Бу ерда:
Тд-дам олиш кунлари;


Тб-байрам кунлари;
Ксм-суткадаги сменалар сони;
Тсм-смена давомийлиги;
Тпр-байрам олди соатлар сони; (2 соат)



Download 22,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish