Рақамли кетма-кетликларни бериш учун ишлатилади. Схемага сўз генераторининг кичрайтирилган ўлчамда чиқарилади. Генераторнинг пастги қисмидаги ўн олтита чиқишларига параллел хосил қилинган сўз битлари берилади. Такт сигнал оёқчасига берилган частотали такт импульслар кетма-кетлиги берилади.
Синхронлаш кириши ташқи манбадан синхронлаш сигналини бериш учун ишлатилади.
Сичқончани икки маротаба босиш орқали кенгайтирилган тасвир очилади.
Генераторни чап томони 1023 сўзни ўз ичига олади. Шу вақтда фаол бўлган сўзни ажратиш билан белгиланади. Бу сўзнинг қиймати ўн олтилик саноқ тизимида акс этади (чап ойна) ёки иккилик саноқ тизимида Binary ойнасида ёки ASCII ойнасида кодларнинг халқаро тизимида.
Сўзларни киритиш генератор ойнасининг чап ёки пастки қимида ( Binar ёки ASCII ойналар) сичқонча ва клавиатура орқали амалга оширилади. Сичқончани чап тугмасига босиш орқали керакли битни ажратилади, қиматни киритиш эса клавиатура орқали амалга оширилади.
Ўрнатилган сўзлар тўпламини (шаблонни) кейин ишлатиш учун эса уни сақлаш зарур. Бунинг учун сўзлар генераторининг панелидаги Pattem... тугмани босиш керак бўлади ва пайдо бўлган ойнада SAVE ни танлаш хамда файл номини киритиш керак. Шаблон файл кўрнишида *.dp кенгайтириш билан сақланади. Агарда ушбу шаблонни яна шилатиш зарур бўлиб қолса, у холда LOAD тугмасини босиш керак ва диалог ойнасида керакли файл номини шаблон билан сичқончанинг чап тугмасига икки мартта босиш керак. Генераторнинг ойнасини чап тарафтини тозалаш (ноллар билан тўлдириш) CLEAR BUFFER тугмасига босиш орқали амалга оширилади.
Генератор уч иш тартибида ишлаши мумкун:
1) қадамли ( хар гал генератор чиқишига навбатдаги сўз берилганда тўхтайди);
2) циклик - даврий (генератор чиқишига бир маротаба барча сўзлар кетма кет берилади);
3) узулуксиз (зарур вақт давомида барча сўзлар циклик равишда генератор чиқишига берилади).
STEP тугмасини босиш орқали генераторни қадам иш тартибига ўтказилади, BURST тугма циклик иш тартибига ўтказади, CYCLE тугмаси эса узулуксиз иш тартибига ўтказади.
Узулуксиз иш тартибида ишни тўхтатиш учун CYCLE тугмасини яна бир маротаба босиш керак (ёки клавиатурада CTRL + T босиш керак).
TRIGGER бошқариш панели генераторнинг ишлаш вақтини бошланишини белгилаб беради. Ишга тушиш вақти синхронловчи импульснинг манфий ёки мусбат фронтлари орқали берилиши мумкун.
EXTERNAL (ташқи синхронлаш) иш тартибида генератор чиқишига сўзни узатиш ишга тушуриш киришига бериладиган импульслар билан синхронизацияланади. Хар бир импульснинг келиши билан генератор чиқишига битта сўз чиқарилади.
INTERNAL (ички синхронлаш) иш тартибида генератор сўзларни чиқишга беришни ички синхронизациялаш орқали амалга оширади.
Схема ишлашини генератор билан синхронизациялашда импульс частотасини Гц дан то МГц оралиғида FREQUENSY ойнасида ўрнатиш мумкун.