1. Активлар бу –
а) корхона келажакда иқтисодий фойда олишни кутаётган ўтган даврлар воқеа-ҳодиса (харакатлар) натижасида ҳосил бўлган назорат қилинувчи ресурслар
б) хусусий капитал (маблағ)
с) молиявий натижалар ҳисоботидаги элемент
д) пул оқимлари ҳисоботидаги элемент
2. Хусусий капитал –бу
а) устав капитали
б) корхонанинг барча мажбуриятларини чиқариб юборгандан сўнг қолувчи активлар улуши
с) устав, заҳира ва қўшилган капитал
д) корхона активлари
3. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга қуйидаги маълумотларнинг қайси бири киритилмайди?
а) ғазна облигацияларини сотиб олиш
в) соф фойда
с) зарар
д) пул кўринишидаги эълон қилинган дивидендлар
4. Жорий ликвидлик коэффициенти – бу ...
а) активларнинг мажбуриятларга бўлган муносабати
в) жорий активларнинг жорий мажбуриятларга бўлган муносабати
с) жорий мажбуриятларнинг жорий активларга бўлган муносабати
д) корхона акцияларининг бозордаги жорий ҳолати
5. Қуйидаги берилганларнинг қайси бири валюта курси ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди:
а) асосий воситалар қиймати
в) дебитор қарздорлик
с) кредиторлик қарздорлик
д) валюта счётидаги қолдиқ
6. Қуйидаги формулаларнинг қайси бирида баланс тенглиги ифодаланган?
а) Активлар = Узоқ муддатли активлар.
в) Активлар = Хусусий капитал + Mажбуриятлар
с) Пассивлар = Айланма актив + Узоқ муддатли активлар
д ) Активлар = Мажбуриятлар
7. Банкларнинг қисқа муддатли кредитларидан фойдаланганлиги учун фоизларни ҳисоблашда қандай ёзув тўғри деб тан олинади?
а) Д-т 9430 "Бошқа операцион харажатлар"
К-т 5110 "Ҳисоб~китоб ҳисобварағи"
в) Д-т 6920 "Ҳисобланган фоизлар"
К-т 9610 ''Фоизлар кўринишидаги харажатлар"
с) Д-т 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар"
К-т 6920 "Ҳисобланган фоизлар"
д) Тўғри жавоб йўқ.
8. «Фотон» компанияси 25 январда харидорга 50.000 сўмлик маҳсулотни юклаб жўнатди. Февраль ойининг бошида харидор томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилди. «Фотон» компанияси январь ойи учун қандай бухгалтерия ўтказмаси бериши керак.
а) Дт 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар” 50.000
Кт 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” 50.000
в) Дт 6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар” 50.000
Кт 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” 50.000
с) Дт 5110 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар” 50.000
Кт 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” 50.000
д) Дт 5110 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар” 50.000
Кт 4010 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” 50.000
Масалани ечинг.
“Азамат” маъсулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 1 октябрь ҳолатига счётларининг қолдиқлари қўйдагича эди:
Бино
|
6 500 000,00
|
Улушлар (Устав фонди)
|
16 600 000,00
|
Станок
|
5 500 000,00
|
|
|
Асосий воситалар эскириши
|
(2 500 000,00)
|
|
|
Хом-ашё материаллар
|
1 500 000,00
|
Тақсимланмаган фойда
|
1 400 000,00
|
Ишлаб чиқариш
|
2 200 000,00
|
Резер капитали
|
1 500 000,00
|
Асосий воситаларни сотиб олиши
|
3 800 000,00
|
Мол етказиб берувчидан қарз
|
2 300 000,00
|
Олинадиган счётлар
|
1 600 000,00
|
Олинган аванслар
|
400 000,00
|
Таъсисчиларнинг қарзлари
|
1 600 000,00
|
Банк кредити
|
3 000 000,00
|
Ҳисоб-китоб счёти
|
4 500 000,00
|
Ягона ижтимоий тўлов
|
400 000,00
|
Валюта счёти 2200 сўмдан 1 $
|
2 200 000,00
|
Иш ҳақи бўйича қарз
|
1 100 000,00
|
Корпаратив карточка
|
1 600 000,00
|
Солиқдан қарз ягона солиқ тўлови
|
1 300 000,00
|
Камомад
|
500 000,00
|
Даъволар бўйича қарз
|
1 000 000,00
|
Жами
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |