1. Афғонистон минтақалар ўртасидаги кўприк сифатида


Афғонистон минтақалар ўртасидаги кўприк сифатида



Download 1,09 Mb.
bet3/5
Sana04.10.2022
Hajmi1,09 Mb.
#851306
1   2   3   4   5
Bog'liq
Афғонистон

Афғонистон минтақалар ўртасидаги кўприк сифатида

  • Афғонистоннинг ўзига хослиги шундаки, мамлакат Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўз ҳудудидан ўтувчи чегараларни яхши қўшничилик, ўзаро тушуниш ва ишонч чегарасига ҳамда кўп қиррали тараққиёт ҳудудига ўзгартириши мумкин. Эҳтимол, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзига хос чегара Афғонистоннинг марказий вилоятлари орқали ўтади, шу билан бирга мамлакатнинг шимолий ва шимоли-ғарбий вилоятлари географик жиҳатдан Марказий Осиёга, жанубий ва шарқий вилоятлари эса Жанубий Осиёга яқинроқ. Афғонистон Ислом Республикасининг (АИР) деярли бутун марказий қисми бўйлаб чўзилган Гиндикуш тоғ тизими Шимолий Афғонистонни мамлакатнинг қолган қисмидан ажратиб туради.
  • Афғонистоннинг ажралиб қолган вилоятларини бирлаштирадиган инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кучайишига олиб келади. Минтақаларни боғлайдиган энг қисқа йўл сифатида Афғонистонни кесиб ўтадиган автомобиль ва темир йўлларнинг қурилиши нафақат ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсишига, балки сиёсий, маданий ва ижтимоий алоқаларнинг мустаҳкамланишига ҳам туртки бериши мумкин.
  • Бошқа томондан, йирик иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш иш ўринлари яратилиши, давлат бюджети даромадларининг кўпайиши ҳамда автомобиль ва темир йўлларнинг самарали ишлашини таъминлаш учун хизмат занжирларининг шаклланишига олиб келиши мумкин.
  • Иқтисодий ривожланишнинг экспортга йўналтирилган моделларини ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиё мамлакатларининг минтақада ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларни янги савдо бозорларига сотишга эҳтиёжи катта. Ўтган асрда ҳозирги постсовет ҳудуди Марказий Осиё давлатлари учун асосий бозор бўлиб хизмат қилди. Ижобий натижалар билан бир қаторда экспорт йўналишларининг бундай бир томонлама ривожланиши минтақанинг энг мақбул савдо бозорларини танлаш бўйича имкониятларини қисқартиради.
  • Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги мамлакатлар аҳолиси 1989 йилдан 2019 йилгача 285,7 дан 297,8 миллион кишига, жами 4,2 фоизга ўсди. Шу билан бирга, бу ўсишга асосий ҳиссани Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари қўшишган бўлса, қолган постсовет давлатларида аҳоли сони доимий равишда камайиб бормоқда, бу 2050 йилга келиб 284 миллионгача камайиши ва Нигерия каби мамлакат аҳолисидан камроқ бўлиши мумкин.
  • Жанубий Осиёда аҳоли сони 1,95 миллиард кишини ташкил қилиши, иқтисодий ривожланишнинг юқори суръатлари кузатилаётганлиги ва дунёнинг бу қисмида Ҳиндистон ва Покистон каби етакчи минтақавий кучларнинг мавжудлиги минтақани Марказий Осиё учун жозибадор ҳамкорга айлантиради.
  • «Мозори Шариф — Қобул — Пешовар» темир йўл лойиҳаси тўлиқ амалга оширилиши билан Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш учун 35 кун эмас, 3−5 кун сарфланиши кутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, контейнерни Тошкентдан Карачига етказиш нархи тахминан 1400−1600 долларга тенг бўлади, ҳозир амалдаги «Тошкент — Бандар Аббос» йўналишида бу харажат 2600−3000 долларни ташкил қилмоқда.
  • Мозори Шарифдан Пешоваргача бўлган темир йўл қурилиши доирасида 264 та кўприк, 7 та туннель ва 641 та сув ўтказгичли тизимли инфратузилма яратилади, бу Афғонистон ва Покистондаги кесиб ўтувчи ҳудудларнининг ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, анчадан буён Марказий Осиёдан Жанубий Осиёга «CASA-1000» электр узатиш линияларини ҳамда ТАПҲ (Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) трансафғон газ қувурларини қуриш лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилмоқда. ТАПҲ лойиҳаси қўшни минтақалар орасидаги ҳамкорликни яхшилаши ва қитъанинг турли қисмларининг иқтисодий ривожланишини рағбатлантириб, Евроосиёнинг Шимоли ва Жануби ўртасидаги тўлиқ боғлиқликни яратиши мумкин.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish