1. 2-мавзу. Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими Режа



Download 75,17 Kb.
bet9/17
Sana30.03.2022
Hajmi75,17 Kb.
#517469
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
1.2-мавзу.Солиқларнинг функциялари, элементлари, солиқ сиёсати ва солиқ тизими

Солиққа тортиш бирлиги - бу объектнинг ўлчов бирлиги. Масалан, даромад ёки мол-мулк солиғида объектнинг ўлчов бирлиги бўлиб унинг сўмдаги баҳоси ифодаланса, ер солиғида ўлчов бирлиги бўлиб кв.м. ёки гектар ҳисобланади.
Солиқ ставкаси - объектнинг ҳар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёрдир. Солиқ ставкаси солиқ элементлари ичида энг кўп амалий аҳамиятга эга бўлган унсурдир. Чунки, солиқ ставкаларини ўзгартириш орқали давлат хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига сезиларли таъсир этади, айрим фаолият, соҳага устуворлик берилиши, капитал зарур соҳаларга йўналтирилиши, рағбатлантирилиши мумкин.
Солиқ ставкалари икки хил кўринишда: қатъий ставкаларда ва нисбий (фоиз) ставкаларда ифодаланади. Солиқ ставкаси қатъий ставкада белгиланган ҳолда солиқ объектга нисбатан қатъий сўмда белгиланади. Масалан, ер солиғининг ҳар бир гектари учун қатъий сўмда солиқ миқдори ўрнатилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларига, мол-мулкларига эса нисбий ставкада ёки фоизда солиқ миқдори белгиланган.

Солиқ ставкаси билан солиққа тортиш объекти ўртасидаги боғлиқлик даражасига қараб солиқ ставкаларини пропорционал, прогрессив ва регрессив турларга ажратиш мумкин. Пропорционал солиқ ставкасининг моҳияти шундан иборатки, бунда солиққа тортиш объекти қандай бўлишидан қатъий назар солиқ ставкаси ўзгармайди. Масалан, республикамиз солиқ тизимида амал қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ унинг объекти 1000 сўм бўлганида ҳам 100 000 сўм бўлганида ҳам солиқ ставкаси ўзгармай қолаверади, яъни солиқ объектининг ўзгариши солиқ ставкасининг ўзгаришига таъсир қилмайди.


Прогрессив солиқ ставкасида солиқ объектининг ўзгариши ўз навбатида солиқ ставкасининг ўзгаришига, яъни ошиб боришига олиб келади. Масалан, жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ ставкалари прогрессив тарзда белгиланган бўлиб, жисмоний шахсларнинг даромадлари ошиб борган сари солиқ ставкалари ҳам ошиб боради. Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига мувофиқ 2005 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ ставкалари: энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорига 13% да, 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорига 20% да, 10 бараваридан ортган қисмига эса 29% да белгиланган.

Download 75,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish