3 . Массаси 18 кг бўлган бир жинсли балка мувозанатда қолиши учун F куч қанча бўлиши керак Н)?
А) 30 В) 15 С) 12 Д) 45 Е) 22
4 . С нуқтага қўйилган 8 Н кучнинг А нуқтага нисбатан куч моментини ҳисобланг (Н·см). АВ= 5 см га тенг.
А) 40
В) 24
С) 96
Д) 120
Е) 1,6
5. Массаси 6 кг бўлган тўсин устига 4 кг массали юк расмда кўрсатилгандек жойлаштирилган. Бу тўсинни горизонтал ҳолатда ушлаб туриш учун С нуқтага қўйилган кучнинг катталиги қанчага тенг бўиши керак (Н)?
А ) 20
В) 30
С) 40
Д) 50
Е) 60
6 . Массаси 6 кг бўлган бир жинсли балка мувозанатда қолиши учун F куч қанча бўлиши керак (Н)?
А) 6 В) 15 С) 12 Д) 18 Е) 22
7. Бир жинсли узун стержиннинг бир учидан 40 см қирқиб олинса, унинг оғирлик маркази иккинчи учи томон неча см га силжийди?
А) 30 В) 15 С) 20 Д) 10 Е) силжимайди
8. Расмда тасвирланган қурилма ёрдамида қанча оғирликдаги юкни кўтариш мумкин (Н)?
А) 300
В) 30
С) 3000
Д) 60
Е) 150
9. 1 м узунликдаги бир жинсли линейканинг оғирлик марказини 10 см суриш учун унинг бир учидан қандай узунликдаги қисмини кесиб олиш керак(см)?
А) 10 В) 5 С) 90 Д) 20 Е) 40
10. Ричагнинг биринчи елкаси иккинчисиникидан 25 % га узун. Ричаг мувозанатда бўлиши учун елкаларга қўйилган кучлар қандай муносабатда бўлиши керак?
А) F1=1,25F2 B) F2=1,25F1 C) F1=F2 D) F1=1,5F2 E) F2=0,25F1
11. Қуйидаги расмда тасвирланган ричагнинг А нуқтасига массаси 400 г бўлаган юк осилган. Агар АО=5 см, ОВ=2 см га тенг бўлса, В нуқтага осилган, ричагни мувозанатлавчи динамометрнинг кўрсатишини аниқланг. g=10 м/с2
А ) 13,8 Н
В) 10 Н
С) 0,5 Н
Д) 5 Н
Е) 2 Н
12. Агар ерда стерженнинг бир учидан 12 Н куч билан кўтариш мумкин бўлса, стерженнинг массасини аниқланг (кг).
А) 4,8 В) 1,2 С) 0,6 Д) 3,6 Е) 2,4
13. Ричагнинг узунлиги 1м. Унинг бир учига осилган 5кг массали юк иккинчи учига осилган 20 кг массали юк билан мувозанатда туриши учун таянч иккинчи юкдан қандай масофада бўлиши керак (м)?
А) 0,2 В) 0,3 С) 0,4 Д) 0,6 Е) 0,8
14. Бир учига 200г, иккинчи учига 300г юк осилган 1м узунликдаги ричаг мувозанатда қолиши учун унинг узун елкаси неча см бўлиши керак?
А) 65 В) 60 С) 55 Д) 70 Е) 75
15. Массаси 240 кг бўлган тош ричаг ёрдамида кўтарилмоқда. Агар кичик елка 0,6 м бўлса, узунлиги 2,4 м бўлган катта елкага қандай куч қўйиш керак?
А) 2,4кН В) 6кН С) 4,8кН Д) 147Н Е) 600Н
16. Массаси 1000кг ва узунлиги 3 м бўлган тўсин унинг учларидан бир хил масофада бўлган таянчларда ётибди. Таянчлар орасидаги масофа 2 м. Тўсиннинг бир учини қўзғатиш учун юқорига тик йўналган қандай минимал куч қўйиш керак?
А) 400 Н В) 500 Н С) 10 кН Д) 5 кН Е) 4 кН
17. L узунликдаги стерженни 300г массали юк осилган учидан L/5 масофада таянчга қўйсак, у горизонтал холатда мувозанатда туради. Стержень массаси нимага тенг?
А)300 г В)75 г С)150 г Д)200 г Е) Жавоблар ичида тўғриси йўқ.
18. Учларидан бирига 1,2 кг массали юк махкамланган бир жинсли стерженнинг юкли учидан 1/5 узунлигига масофадаги нуқтасидан кўтарилганда, у горизонтал холатда мувозанатда туради. Стержень массасини топинг (кг).
А) 1,2 В) 0,2 С) 0,8 Д) 0,6 Е) 0,4
19. Учларига m1 =5,5 кг ва m2 =1 кг юклар осилган L узунликдаги стержен учидан L/5 масофада қўйилган таянч устида мувозанатда турибда. Стерженнинг массаси қанча(кг)?
А) 3 В) 2 С) 1 Д) 4 Е) 5
Do'stlaringiz bilan baham: |