43. Ер юзидан ер радиусига тенг баландликда эркин тушиш тезланиши нимага тенг(м/с2)? Ер юзида g=10м/с2 А)10 В)5 С)2,5 Д)1,25 Е)0
44. Сунъий йўлдош орбитасининг радиуси 9 марта ортса, унинг доиравий орбита бўйлаб айланиш даври қандай ўзгаради?
А) 9марта ортади В) 27 марта ортади С) 27 марта камаяди
Д) 9 марта камаяди Е) 3марта ортади
45. Сунъий йўлдош орбитасининг радиуси 4 марта ортса, унинг доиравий орбита бўйлаб айланиш даври қандай ўзгаради?
А) 8 марта ортади В) 27 марта ортади С) 27 марта камаяди
Д) 8 марта камаяди Е) 3марта ортади
46. Сатурн планетасининг радиуси 60000 км, ундаги эркин тушиш тезланиши эса 11,44 м/с2 га тенг. Шу планета учун биринчи космик тезлигини ҳисобланг. (км/с)
А) 26,2 В) 82 С) 68,6 Д) 8,2 Е) 16,2
47. Қандайдир сайёранинг радиуси Ер радиусининг 0,5 қисмига , массаси эса Ер массасининг 0,1 қисмига тенг. Шу сайёрадаги эркин тушиш тезланишини топинг(м/с2)Ерда g=10м/с2 деб ҳисобланг.
А) 0,5 В) 1 С) 2 Д) 4 Е) Жавоблар ичида тўғриси йўқ
48. Ернинг тортишиш кучи 9 марта кам таъсир қилиши учун космик кема Ердан қанча баландликда бўлиши керак? Ернинг радиуси R га тенг.
А) 9R В) 8R С) 4R Д) 3R Е) 2R
49. Радиуси Ернинг радиусидан 2 марта катта, массаси Ер массасидан 4 марта катта бўлган сайёрада оғирлик кучи Ердагидан неча марта фарқ қилади?
А) 2 марта катта В) 4 марта катта С) фарқ қилмайди
Д) 2 марта кичик Е) 4 марта кичик
50. Ер сиртидан қандай баландликда тортишиш кучи 36 % га камаяди (км).
Ернинг радиуси R=6400 км .
А) 868 В) 3600 С) 4276 Д) 3327 Е) 1600
51. Қуёш радиуси Ер радиусидан 108 марта катта .Қуёш зичлиги эса Ер зичлигининг 0,25 қисмига тенг. Қуёш сиртидаги оғирлик кучининг тезланиши Ердагидан неча марта катта?
А) 27 В) 432 С) 23 Д) 216 Е) 46
52. Ер сиртидан қандай баландликда жисмнинг оғирлиги Ер сиртидаги оғирлигидан 4 марта кичик бўлади? R-Ернинг радиуси.
А) 0,5 R В) 2 R С)3 R Д) R Е) 1,5 R
53. Жисмга таъсир қилувчи гравитацион тортиш кучи Ер сиртидан қандай баландликда Ер сиртидагидан 4 марта кичик бўлади(км)? RЕр= 6400 км.
А) 1600 В) 12800 С) 3200 Д) 6400 Е) 2500
54. Массаси ва радиуси Ерникига қараганда икки марта катта бўлган планета учун биринчи космик тезлик қанча бўлади (км/с)? Ер учун биринчи космик тезлик 8 км/с га тенг.
А) 16 В) 8 С) 4 Д) 32 Е) 64
55. Зичлиги Ернинг зичлиги билан бирдай, радиусидан икки марта кичик бўлган планета учун биринчи космик тезлик қанча бўлади (км/с)? Ер учун биринчи космик тезлик 8 км/с га тенг.
А) 4 В) 2 С) 8 Д) 16 Е) 32
56. Жавоблар ичидаги мосини топинг. Агар жисм … таъсирида ҳаракатланса, у вазнсизлик ҳолатида бўлади.
А) эластиклик ва оғирлик кучлари В) ҳаракатланмаса С) фақат эластиклик кучи
D) марказга интилма куч Е) фақат оғирлик кучи
57. Ер атрофида айланаётган сунъий йўлдош кабинасидаги босимни қайси асбоб билан ўлчаш мумкин?
А)ареометр В)психрометр С)анероид барометр D)анероид ва симобли барометр Е)симобли барометр
58. Агар икки жисм орасидаги тортишиш кучи 6 марта ошган ва жисмлардан бирининг массаси шунча марта камайтирилган бўлса, улар орасидаги масофа қандай ўзгартирилган?
А) ўзгартирилмаган В) 36 марта оширилган С) 6 марта оширилган
D) 36 марта камайтирилган Е) 6 марта камайтирилган
59. Енгил автомобиль тезлик билан ҳаракатланмоқда. Йўлнинг: 1) қавариқ, 2) ботиқ ва
3)горизонтал қисмларида автомобилнинг йўлга кўрсатган босим кучлари қандай муносабатда бўлади
A) F2 > F1 > F3 B) F1 < F2 < F3 C) F1 < F3 < F2 D) F1 = F2 = F3 E) F1 > F2 > F3 60. Мотоцикл қавариқ кўприк устида = тезлик билан ( R – эгрилик радиуси) текис ҳаракатланмоқда. Кўприкнинг энг юқори нуқтасига етганида унга қўйилган кучларнинг тенг таъсир этувчиси қандай йўналган бўлади ?
А) пастга В) юқорига С) олдинга D) орқага Е) F = 0
61. Радиус ива массаси Ерникидан 3 марта катта бўлган сайёра сиртида жисмнинг оғирлик кучи Ер сиртидагидан қандай фарқ қилади ?
А) фарқ қилмайди В) 3 марта кам бўлади С) 3 марта кўп бўлади
D) 9 марта кам бўлади Е) 9 марта кўп бўлади
62. Жисмнинг оғирлиги деб нимага айтилади ? Тўла жавобни кўрсатинг. Жисмнинг оғирлиги деб, жисмнинг Ерга тортилиш кучи туфайли.
А) таянч ёки осмага В) фақат таянчга С) фақат осмага D) ёнидаги турган жисмга Е) устидаги турган жисмга кўрсатадиган таъсир кучига айтилади.